295-модда. Солик солиш объекти Солик туловчи томонидан олинган фойда фойда солиги (бундан буён ушбу булимда солик деб юритилади) буйича солик солиш объекти хисобланади.
Ушбу булим максадида куйидагилар фойда деб эътироф этилади:
1) юридик шахс учун — ушбу булимда назарда тутилган жами даромад ва харажатлар уртасидаги фарк;
2) фаолиятни доимий муассаса оркали амалга оширувчи норезидент учун — ушбу Кодекснинг 49-бобида белгиланган узига хос хусусиятлар инобатга олинган холда, ушбу булимда назарда тутилган доимий муассасанинг фаолияти билан боглик булган жами даромад (шу жумладан бундай доимий муассасанинг фаолияти билан боглик булган, Узбекистон Республикасидан ташкаридаги манбалардан олинган даромадлар) ва харажатлар уртасидаги фарк;
3) норезидент учун — ушбу Кодекснинг 50-бобида белгиланган хусусиятлар инобатга олинган холда, Узбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлар;
4) якка тартибдаги тадбиркор учун — ушбу Кодекснинг 51-бобида белгиланган узига хос хусусиятлар инобатга олинган холда, ушбу булимда назарда тутилган жами даромад ва харажатлар уртасидаги фарк;
5) зиммасига оддий ширкат ишларини юритиш юклатилган шахс учун — биргаликда ишлаб чикарилган товарни (курсатилган хизматни) реализация килишдан олинган даромад ва биргаликда ишлаб чикарилиб реализация килинган товарга (хизматга) тугри келадиган биргаликдаги фаолиятга киритилган маблаглар суммаси уртасидаги фарк.
296-модда. Солик базаси Ушбу Кодекснинг 295-моддасига мувофик аникланадиган, солик солиниши лозим булган фойда суммаси солик базаси хисобланади.
Солик базасини ушбу булимда белгиланган тартибда ва шартларда аниклашда солик туловчи даромадларининг ва (ёки) харажатларининг (зарарларининг) айрим турлари махсус коидалар буйича инобатга олиниши ёки инобатга олинмаслиги мумкин.
Солик туловчи ушбу булимга мувофик фойдани ва зарарни хисобга олишнинг умумий тартибидан фарк киладиган тартиби назарда тутилган операциялар буйича даромадларнинг (харажатларнинг) алохида-алохида хисобини юритади.
Солик базаси, агар ушбу Кодекснинг 48 ва 50-бобларида бошкача коида белгиланмаган булса, солик даври бошланганидан эътиборан ортиб борувчи якун билан аникланади.
Солик туловчи томонидан хисобот (солик) даврида курилган зарарлар солик солиш максадларида солик базасини ушбу Кодекснинг 46-бобида белгиланган тартибда ва шартларда камайтиради.
Солик базаси назорат килинадиган чет эл компанияларининг ушбу Кодекснинг VII булими ва 331-моддасига мувофик белгиланадиган умумий фойдасини хам уз ичига олади.
Солик базасига ушбу булимда белгиланган холларда ва тартибда тузатишлар киритилади.
Солик туловчининг даромадларига ва (ёки) харажатларига (зарарларига) ушбу Кодекснинг VI булимида назарда тутилган холларда тузатишлар киритилади.
Натура шаклидаги даромадлар ва харажатлар, агар ушбу кисмда бошкача тартиб назарда тутилмаган булса, солик туловчи томонидан битимнинг хакикий нархидан келиб чиккан холда инобатга олинади. Агар бундай битимдаги товарларнинг (хизматларнинг) нархи уларнинг бозор нархидан фарк килса ва бундай фаркланиш солик туловчининг солик базаси камайишига ёки зарари купайишига олиб келса, солик базаси ушбу Кодекснинг VI булимига мувофик белгиланадиган бозор нархларидан келиб чиккан холда аникланади.
[ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.01.00 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.02 Жами даромад]