242-модда. Товарларни (хизматларни) реализация килиш буйича айланма амалга оширилган сана
Агар ушбу моддада бошкача коида назарда тутилмаган булса, махсулот етказиб берувчи томонидан хисобварак-фактура такдим этилган сана ёки товарлар жунатилган (берилган) сана, агар ушбу сана хисобварак-фактура такдим этилган санадан олдин келса, товарларни реализация килиш буйича айланма амалга оширилган санадир.
Агар товарни жунатиш (бериш) амалга оширилмаса, товарга булган мулк хукуки харидорга утказилган кун товарларни реализация килиш буйича айланма амалга оширилган санадир.
Кучмас мол-мулк реализация килинган такдирда, кучмас мол-мулкни бошка шахс тасарруфига утказиш тугрисидаги шартноманинг тарафлари томонидан имзоланган кабул килиб олиш-топшириш далолатномаси буйича харидорга кучмас мол-мулк берилган сана айланма амалга оширилган сана деб хисобланади.
Хизматлар курсатилганлиги фактини тасдикловчи хисобварак-фактура ёки бошка хужжат расмийлаштирилган (имзоланган) сана хизматларни реализация килиш буйича айланма амалга оширилган санадир.
Ушбу модданинг туртинчи кисми коидалари бошланиши бир хисобот (солик) даврига, тамомланиши эса бошка хисобот (солик) даврига тугри келадиган хизматларга нисбатан хам кулланилади.
Электр ва (ёки) иссиклик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алока хизматлари, кувурлар тизими оркали юкларни ташишга доир хизматлар реализация килинганда, товарлар (хизматлар) доимий (узлуксиз) асосда реализация килинган бошка холларда товарлар етказиб берилган (хизматлар курсатилган) календарь ойнинг сунгги куни товарларни (хизматларни) реализация килиш буйича айланма амалга оширилган санадир.
Объектлар курилишида, шу жумладан объектларни фойдаланиш учун тайёр холда куришда, шунингдек узок (бир солик хисоботи давридан ортик) технологик даврийликдаги узок муддатли шартномалар буйича, агар тузилган узок муддатли шартномалар шартларида хизматларни хар ойда топшириш назарда тутилмаган булса, хар бир календарь ойнинг охирги куни айланма амалга оширилган сана деб хисобланади.
Мол-мулк молиявий ижарага (лизингга) берилганда, молиявий ижара (лизинг) шартномаси тарафлари томонидан имзоланган кабул килиш-топшириш далолатномасига кура мол-мулк ижарага олувчининг (лизингга олувчининг) тасарруфига берилган сана айланма амалга оширилган сана деб хисобланади.
Солик туловчининг уз эхтиёжлари учун товарларни беришда (хизматлар курсатишда) айланма амалга оширилган сана деб солик туловчининг тегишли ички хужжати билан расмийлаштирилган, ушбу товарни бериш (хизматлар курсатиш) амалга оширилган кун эътироф этилади.
Товарлар экспорт божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган холда Узбекистон Республикаси худудидан ташкарига олиб чикилган такдирда, куйидаги саналар товарни реализация килиш буйича айланма амалга оширилган сана деб хисобланади:
1) божхона тугрисидаги конун хужжатларига мувофик аникланадиган божхона чегараси хакикатда кесиб утилган сана;
2) божхонага оид декларациялашни амалга оширган божхона органининг белгилари куйилган холда товарларга тааллукли божхона юк декларацияси руйхатдан утказилган сана – даврий ва (ёки) вактинчалик божхонага оид декларациялашдан фойдаланилган холларда.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.03.00 Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар]
Do'stlaringiz bilan baham: |