Умумий коидалар


-модда. Фойдани таксимлаш усули



Download 441,08 Kb.
bet122/279
Sana21.02.2022
Hajmi441,08 Kb.
#68733
TuriКодекс
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   279
Bog'liq
Солик кодекси (янги тахрирда)

192-модда. Фойдани таксимлаш усули
Фойдани таксимлаш усули назорат килинадиган битимнинг тарафлари уртасида ушбу битимнинг барча тарафлари томонидан олинган жами фойданинг амалда таксимланишини фойдани таккосланадиган битимлар тарафлари уртасида таксимлаш билан таккослашдан иборатдир.
Агар назорат килинадиган битимнинг (назорат килинадиган бир турдаги битимлар гурухининг) тарафлари бир вактнинг узида улар билан узаро боглик булган шахслар иштирокидаги бир турдаги битимларнинг тарафлари булса, ушбу бир турдаги битимларнинг натижалари назорат килинадиган битим натижалари билан биргаликда бахоланади. Бунда солик солиш максадида назорат килинадиган битим ва мазкур бир турдаги битимлар буйича жами фойда назорат килинадиган битим буйича фойдани таксимлаш тартибига ухшаш тартибда таксимланиши лозим.
Агар жами фойдаси ушбу модданинг коидаларини хисобга олган холда таксимланиши лозим булган юридик шахслар бухгалтерия хисобига куйиладиган турли талаблар асосида бухгалтерия хисобини юритса, фойдани таксимлаш усулини куллаш максадида бундай молиявий хисобот ягона хисобга олиш талабларига мослаштирилиши керак.
Фойдани таксимлаш усулидан, чунончи, куйидаги холларда фойдаланиш мумкин:
1) ушбу Кодекс 186-моддаси биринчи кисмининг 1 — 4-бандларида назарда тутилган усуллардан фойдаланиш мумкин булмаганда ва назорат килинадиган битимнинг (назорат килинадиган бир турдаги битимлар гурухининг) тарафлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг сезиларли узаро богликлиги мавжуд булганда;
2) назорат килинадиган битим тарафларининг мулкида (фойдаланишида) рентабеллик даражасига сезиларли таъсир курсатувчи номоддий активлар объектларига доир хукуклар мавжуд булганда (номоддий активлар объектларининг предмети булган, мустакил шахслар томонидан амалга оширилган бир турдаги битимлар мавжуд булмаганда).
Назорат килинадиган битим тарафлари уртасида назорат килинадиган битим буйича фойда (зарар) суммасини таксимлаш ушбу Кодекс 176-моддасининг учинчи ва туртинчи кисмлари кулланилишини таъминлаш максадида амалга оширилади.
Фойдани таксимлаш принципларини танлаш назорат килинадиган битимнинг (назорат килинадиган бир турдаги битимлар гурухининг) холатларига боглик булади ва назорат килинадиган битим буйича фойдани таккосланадиган тижорат ва (ёки) молиявий шартларда шунга ухшаш фаолиятни амалга ошираётган мустакил шахслар уртасида фойдани таксимлашга мувофик тарзда таксимлашга олиб келиши керак.
Назорат килинадиган битимнинг (назорат килинадиган бир турдаги битимлар гурухининг) тарафлари уртасида фойдани таксимлаш фойдани таксимлаш усулига мувофик холда назорат килинадиган битим (назорат килинадиган бир турдаги битимлар гурухи) буйича олинадиган жами фойдага назорат килинадиган битим (назорат килинадиган бир турдаги битимлар гурухи) тарафлари кушган хиссани бахолаш асосида куйидаги мезонларга ёки уларнинг аралашмаларига мувофик амалга оширилади:
1) назорат килинадиган битим буйича жами фойдага назорат килинадиган битим тарафлари томонидан амалга ошириладиган функцияларга, улар томонидан фойдаланиладиган активларга ва кабул килинадиган иктисодий (тижорат) таваккалчиликларни кабул килишига мутаносиб равишда;
2) назорат килинадиган битимда фойдаланилган киритилган сармоядан олинган даромадни назорат килинадиган битим тарафлари уртасида мутаносиб равишда таксимлашда;
3) таккосланадиган битим тарафлари уртасида фойдани таксимлашга мутаносиб равишда.
Назорат килинадиган битим тарафлари уртасида фойдани таксимлаш усули кулланилганида жами фойда ёхуд бундай битим барча тарафларининг колдик фойдаси таксимланади.
Ушбу модданинг максадида назорат килинадиган битим барча тарафларининг тахлил килинаётган давр учун операцион фойдасининг суммаси тахлил килинаётган битим барча тарафларининг жами фойдаси деб эътироф этилади.
Ушбу модданинг максадида колдик фойда (зарар) куйидаги тартибда аникланади:
дастлаб ушбу Кодекс 186-моддаси биринчи кисмининг 1 — 4-бандларида курсатилган усуллар асосида, назорат килинадиган битимнинг (назорат килинадиган бир турдаги битимлар гурухининг) хар бир тарафи учун бозор нархлари оралиги асосида ушбу тараф учун хисоб-китоб килинган фойда (зарар) аникланади. Бунда битимнинг хар бир тарафи учун ушбу тараф амалга оширадиган вазифалар, у фойдаланаётган активлар, кабул килинаётган иктисодий ва тижорат таваккалчиликлари инобатга олинади;
сунгра назорат килинадиган битим буйича жами фойда (зарар) ва назорат килинадиган битимнинг барча тарафлари учун сотишдан олинадиган жами хисобланган фойда (зарар) суммаси уртасидаги ижобий фарк назорат килинадиган битим буйича колдик фойда деб, салбий фарк эса ушбу назорат килинадиган битим буйича колдик зарар деб эътироф этилади.
Фойдани таксимлаш усули кулланилиши натижасида назорат килинадиган битимнинг хар бир иштирокчиси фойдасининг (зарарининг) якуний микдори соликка тортиш максадидаги, хисоб-китоб килинган фойдага (зарарга) ва колдик фойдага (зарарга) мос келадиган суммага тенг деб кабул килинади.
Жами ёхуд колдик фойдани (зарарни) назорат килинадиган битимнинг тарафлари уртасида таксимлаш учун куйидаги курсаткичлар хисобга олинади:
1) назорат килинадиган битим тарафи томонидан номоддий активларни яратишга сарфланган харажатларнинг микдори;
2) назорат килинадиган битим тарафда банд булган ходимларнинг тавсифлари, шу жумладан уларнинг сони ва малакаси (ходимлар томонидан сарфланган вакт, мехнатга хак тулаш харажатларининг микдори);
3) назорат килинадиган битим тарафининг фойдаланишида (тасарруфида) булган активларнинг бозор киймати;
4) амалга оширилаётган вазифалар, фойдаланилаётган активлар ва кабул килинаётган иктисодий (тижорат) таваккалчиликлари хамда назорат килинадиган битим буйича сотишлардан амалда олинган фойда (зарар) микдори уртасидаги узаро богликликни акс эттирувчи бошка курсаткичлар.
Ушбу модданинг ун иккинчи кисмида курсатилган курсаткичлар, башарти улар назорат килинадиган битим буйича хакикатда олинган фойда (зарар) микдорига таъсир килса, эътиборга олинади ва уларнинг таъсир курсатиш даражасига кура эътиборга олинади.
Назорат килинадиган битим (назорат килинадиган бир турдаги битимлар гурухи) тарафлари уртасида фойдани ушбу модда еттинчи кисмининг 3-бандида назарда тутилган мезон буйича таксимлаш мустакил шахслар уртасида амалга оширилган таккосланадиган бир турдаги битимлар буйича сотишдан олинган фойда (зарар) суммасини таксимлаш хакидаги ахборот мавжуд булгандагина амалга оширилади. Назорат килинадиган битим буйича фойдани (зарарни) таксимлашнинг мазкур тартибидан фойдаланишга куйидаги шартларга бир вактнинг узида риоя килинганда йул куйилади:
1) назорат килинадиган битим тарафларининг бухгалтерия хисоби маълумотлари таккосланадиган битимлар тарафларининг бухгалтерия хисоби маълумотлари билан таккосланадиган булиши ёхуд зарур тузатишлар воситасида таккосланадиган турга мос келтирилган булиши керак;
2) назорат килинадиган битим тарафлари активларининг жами рентабеллиги таккосланадиган битимлар тарафларининг жами рентабеллигидан сезиларли тарзда фарк килмаслиги ёхуд зарур тузатишлар воситасида таккосланадиган турга мос келтирилиши керак.
Агар назорат килинадиган битим тарафининг хакикий фойдаси фойдани таксимлаш усули билан хисоб-китоб килинган фойдадан куп ёки унга тенг булса ёхуд агар ушбу тараф томонидан курилган зарар бундай усул билан хисоб-китоб килинган зарардан кам ёки унга тенг булса, ушбу тарафда солик солиш максадида тегишинча хакикатда олинган фойда ёхуд хакикатда курилган зарар кабул килинади.
Агар назорат килинадиган битим тарафининг хакикий фойдаси фойдани таксимлаш усули билан хисоб-китоб килинган фойдадан кам булса, солик солиш максадида унинг учун бундай усул билан хисоб-китоб килинган фойда кабул килинади.
Агар назорат килинадиган битим тарафининг хакикий зарари фойдани таксимлаш усули билан ушбу тараф учун хисоб-китоб килинган зарардан куп булса, соликка тортиш максадида унинг учун бундай усул билан хисоб-китоб килинган зарар кабул килинади.
Ушбу модданинг ун олтинчи ва ун еттинчи кисмларига мувофик соликка тортиш максадида хисобга олинган фойдани (зарарни) солик туловчи томонидан хакикатда олинган фойда (зарар) билан таккослаш асосида, фойда солиги солик туловчининг фойдасига (зарарига) тузатиш амалга оширилади.
Соликка тортиш максадида фойдани таксимлаш усули билан хисоб-китоб килинган фойдани (зарарни) ушбу модданинг ун бешинчи — ун саккизинчи кисмлари асосида куллаш, агар бу ушбу холат бюджет тизимига туланиши лозим булган солик суммасининг камайишига ёки солик туловчининг зарари суммаси ошишига олиб келмаса, амалга оширилади.

Download 441,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish