Умумий қисм [окоз



Download 0,56 Mb.
bet189/306
Sana19.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#457714
TuriКодекс
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   306
Bog'liq
30.12.2019 Солиқ Кодекси

2892-модда. Алкоголь маҳсулотларига доир солиқ ставкалари
Алкоголь маҳсулотларига солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Алкоголь маҳсулотлари турлари

Солиқ ставкалари

импорт қилинганда

ишлаб чиқариладиган (1 дал тайёр маҳсулот учун)

2021 йил
1 январдан


2021 йил
1 февралдан


2021 йил
1 октябрдан


1.

Озиқ-овқат хом ашёсидан ректификацияланган этил спирти, ректификацияланган ва эфироальдегидли фракциядан техник этил спирти ва этил спиртининг бошланғич фракцияси

70%

10 800 сўм

12 500 сўм

13 500 сўм

2.

Ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари

50 000 сўм/
1 литр учун

98 000 сўм

116 400 сўм

125 100 сўм

ҳажмий улушда спирт 40 фоиздан кўп бўлган ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари

70 000 сўм/
1 литр учун

162700 сўм

192 300 сўм

206 700 сўм

3.

Вино:













табиий равишда ачитилган табиий винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда)

35000 сўм/
1 литр учун

7 700 сўм

8 300 сўм

8 700 сўм

бошқа винолар, шу жумладан вермут

50000 сўм/
1 литр учун

14 500 сўм

16 800 сўм

18 000 сўм

4.

Пиво

50%, бироқ
1 литр учун/15000 сўмдан кам бўлмаган

10 600 сўм

11 700 сўм

12 600 сўм

(2892-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2893-модда. Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга доир солиқ ставкалари
Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Товарлар (хизматлар) номи

Солиқ ставкаси

2021 йил 1 январдан

2021 йил 1 февралдан

1.

Нефть маҳсулотлари:







Аи-80

200 000 сўм/тонна

240 000 сўм/тонна




Аи-90 ва ундан юқори

250000 сўм/тонна

275000 сўм/тонна




авиакеросин (синтетикдан ташқари)

180000 сўм/тонна

200000 сўм/тонна




дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)

200000 сўм/тонна

240000 сўм/тонна




ЭКО дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)

180000 сўм/тонна

216000 сўм/тонна




дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи

280000 сўм/тонна

340000 сўм/тонна

2.

Полиэтилен гранулалар

20%

3.

Табиий газ, шу жумладан экспорт

20%

4.

Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газ (бундан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ орқали аҳолига сотиладиган ҳажмлар мустасно), шу жумладан экспорт

30%

5.

Якуний истеъмолчига сотиладиган:







бензин

1 литр учун
285 сўм/1 тонна учун 378 480 сўм

1 литр учун
350 сўм/1тонна учун 465 530 сўм




дизель ёқилғиси

1 литр учун
285 сўм/1 тонна учун 346 275 сўм

1 литр учун
350 сўм/1тонна учун 425 918 сўм




суюлтирилган газ

1 литручун
285 сўм/1 тонна учун 540 645 сўм

1 литручун
350 сўм/1тонна учун 665 493 сўм




сиқилган газ

1 куб метр учун
435 сўм

1 куб метр учун
500 сўм

6.

Мобиль алоқа хизматлари

15%

7.

Хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакар

20%

Ушбу модда биринчи қисмининг 2, 3, 4 ва 6-бандларида солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) акциз тўланадиган товарларга (хизматларга) белгиланган, ва мазкур товарларни олиб киришда қўлланилмайди.
Ушбу модда биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган олиб кирилган (импорт қилинган) акциз тўланадиган товарларни ўз эхтиёжлари учун ишлатилганда, солиқ тўловчилари бўлиб ушбу товарларни ўз эҳтиёжлари учун олиб киришни амалга оширган шахслар эътироф этилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 7-бандида белгиланган солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга қўлланилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига шакар хом ашёсини олиб киришга акциз солиғи солинмайди.
(2893-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.04.00 Акциз солиғи / 07.10.04.03 Акциз солиғини тўлаш тартиби, муддатлари ва имтиёзлари / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]
41-боб. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқ тўлаш тартиби
290-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби
Солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ солинадиган базадан ва солиқнинг белгиланган ставкаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Импорт қилинган, акциз тўланадиган, ўзига нисбатан аралаш — адвалор ва қатъий белгиланган солиқ ставкалари белгиланган товарлар бўйича солиқ солиқ базаси ва адвалор ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Бунда солиқ суммаси қатъий белгиланган ставка қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган суммадан кам бўлиши мумкин эмас.
291-модда. Солиқ даври
Бир ой солиқ давридир.
292-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби
Солиқ ҳисоботи, агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ бўйича ҳисобда турилган жойдаги солиқ органларига ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тақдим этилади.
Бензин, дизель ёқилғиси ва газ автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилинган тақдирда, солиқ ҳисоботи автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги солиқ органларига ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тақдим этилади.
293-модда. Солиқ тўлаш тартиби
Солиқни тўлаш солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Импорт қилинадиган товарлар бўйича солиқни тўлаш божхона тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатларда амалга оширилади. Акциз маркалари билан тамғаланиши лозим бўлган олиб кириладиган акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ акциз маркалари олингунига қадар тўланади.
(293-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
XII БЎЛИМ.
ФОЙДА СОЛИҒИ

[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.01 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўловчилар ва солиққа тортиш объектлари / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish