Умумий қисм [окоз



Download 0,71 Mb.
bet268/344
Sana25.01.2023
Hajmi0,71 Mb.
#902111
TuriКодекс
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   344
Bog'liq
30.12.2019 (1).docx СОЛИҚ КОДЕКСИ

377-модда. Бошқа даромадлар
Солиқ тўловчининг бошқа даромадларига қуйидагилар киради:
1) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хайрия ва экология жамғармалари томонидан солиқ тўловчиларга бериладиган нафақалар ҳамда бошқа турлардаги ёрдам;
2) ҳайвонларни (қорамолларни, паррандаларни, мўйнали ва бошқа ҳайвонларни, балиқларни ва бошқаларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда сотишдан, ипак қуртини, чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда сотишдан олинган даромадлар;
3) жисмоний шахслардан текин (шу жумладан ҳадя шартномалари бўйича) олинган мол-мулкнинг, мулкий ҳуқуқларнинг қиймати;
4) мусобақаларда, кўрикларда, танловларда совринли ўринлар учун бериладиган совринлар, пул мукофотлари;
5) ютуқлар;
6) грант берувчидан олинган грантларнинг, шу жумладан чет давлатлар грантларининг суммалари;
7) солиқ тўловчиларнинг яратилган илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари (предметлари) учун олган даромадлари;
8) халқаро спорт мусобақаларидаги совринли ўринларни эгаллаганлиги учун спортчилар олган бир йўла бериладиган пул мукофоти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
9) ходим билан тузилган меҳнат шартномаси (контракти) бекор қилинганда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ бериладиган ишдан бўшатиш нафақаси ва бошқа тўловлар;
(377-модданинг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
10) қуйидагича кўрсатиладиган моддий ёрдам:
вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга кўрсатиладиган;
ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ ҳолда кўрсатиладиган;
бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан кўрсатиладиган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида кўрсатиладиган моддий ёрдам;
11) ишламайдиган пенсионерларга солиқ агенти томонидан тўланадиган тўловлар;
12) маънавий зарарни компенсация қилиш бўйича пуллик тўловлар;
13) ушбу Кодекснинг VI бўлимида белгиланган ҳолларда ва тартибда нархларга тузатиш киритиш туфайли олинган даромад;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг VI бўлими.
14) ушбу Кодекснинг 300-моддасида назарда тутилган тартибда аниқланадиган талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича олинган даромад;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 300-моддаси.
15) солиқ тўловчининг ушбу Кодекснинг 371 — 376-моддаларида кўрсатилмаган бошқа даромадлари.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 371 — 376-моддалари.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.04 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish