ҳажмий улушда спирт 40 фоиздан кўп бўлган ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари
63 000 сўм/1 литр учун
206 700 сўм
228 000 сўм
3.
Вино:
табиий равишда ачитилган табиий винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда)
31 500 сўм/1 литр учун
1 сўм
бошқа винолар, шу жумладан вермут
45 000 сўм/1 литр учун
18 000 сўм
19 800 сўм
4.
Пиво
50%, бироқ 1 литр учун/13 500 сўмдан кам бўлмаган
12 600 сўм
13 800 сўм
(2892-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси. Олдинги таҳрирга қаранг. 2893-модда. Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга доир солиқ ставкалари Олдинги таҳрирга қаранг. Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Т/р
Товарлар (хизматлар) номи
Солиқ ставкаси
2022 йил 1 январдан
2022 йил 1 июндан
1.
Нефть маҳсулотлари:
Аи-80
240 000 сўм/тонна
275 000 сўм/тонна
Аи-90 ва ундан юқори
275 000 сўм/тонна
275 000 сўм/тонна
авиакеросин (синтетикдан ташқари)
200 000 сўм/тонна
220 000 сўм/тонна
дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)
240 000 сўм/тонна
264 000 сўм/тонна
ЭКО дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)
216 000 сўм/тонна
237 600 сўм/тонна
дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи
Хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакар
20%
(2893-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 июлдаги ЎРҚ-785-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 03/22/785/0679-сон — ушбу қисмнинг қоидалари 2022 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади) Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу модда биринчи қисмининг 3 ва 5-бандларида солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) акциз тўланадиган товарларга (хизматларга) белгиланган, ва мазкур товарларни олиб киришда қўлланилмайди.
(2893-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу модда биринчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган олиб кирилган (импорт қилинган) акциз тўланадиган товарларни ўз эхтиёжлари учун ишлатилганда, солиқ тўловчилари бўлиб ушбу товарларни ўз эҳтиёжлари учун олиб киришни амалга оширган шахслар эътироф этилади.
(2893-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу модда биринчи қисмининг 6-бандида белгиланган солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга қўлланилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига шакар хом ашёсини олиб киришга акциз солиғи солинмайди.
(2893-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси. [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.04.00 Акциз солиғи / 07.10.04.03 Акциз солиғини тўлаш тартиби, муддатлари ва имтиёзлари / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]
41-боб. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқ тўлаш тартиби 290-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби Солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ солинадиган базадан ва солиқнинг белгиланган ставкаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Импорт қилинган, акциз тўланадиган, ўзига нисбатан аралаш — адвалор ва қатъий белгиланган солиқ ставкалари белгиланган товарлар бўйича солиқ солиқ базаси ва адвалор ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Бунда солиқ суммаси қатъий белгиланган ставка қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган суммадан кам бўлиши мумкин эмас.
291-модда. Солиқ даври Бир ой солиқ давридир.
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 29-моддаси. 292-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби Солиқ ҳисоботи, агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ бўйича ҳисобда турилган жойдаги солиқ органларига ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тақдим этилади.
Бензин, дизель ёқилғиси ва газ автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилинган тақдирда, солиқ ҳисоботи автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги солиқ органларига ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тақдим этилади.
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 45-моддаси. 293-модда. Солиқ тўлаш тартиби Солиқни тўлаш солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг. Импорт қилинадиган товарлар бўйича солиқни тўлаш божхона тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатларда амалга оширилади. Акциз маркалари билан тамғаланиши лозим бўлган олиб кириладиган акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ акциз маркалари олингунига қадар тўланади.
(293-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) XII БЎЛИМ.
ФОЙДА СОЛИҒИ [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.01 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўловчилар ва солиққа тортиш объектлари / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]