Умумий қисм [окоз


-модда. Мутахассисни жалб этиш



Download 0,71 Mb.
bet108/344
Sana25.01.2023
Hajmi0,71 Mb.
#902111
TuriКодекс
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   344
Bog'liq
30.12.2019 (1).docx СОЛИҚ КОДЕКСИ

151-модда. Мутахассисни жалб этиш
Зарур бўлган ҳолларда, солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларда иштирок этиш учун солиқ органи томонидан махсус билим ва кўникмаларга эга бўлган ҳамда ишнинг натижасидан манфаатдор бўлмаган мутахассис жалб этилиши мумкин.
Шахснинг мутахассис сифатида жалб қилиниши солиқ органи ва мутахассис ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади.
Шахснинг мутахассис сифатида иштирок этиши унинг гувоҳ сифатида айнан шу ҳолатлар юзасидан сўроқ қилиниши имкониятини истисно этмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида»ги Қонуни.
152-модда. Таржимоннинг иштироки
Зарур бўлган ҳолларда, солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларда иштирок этиш учун таржимон жалб этилиши мумкин.
Ишнинг натижасидан манфаатдор бўлмаган, таржима қилиш учун зарур даражада тил биладиган ёки кар ёхуд соқов жисмоний шахснинг имо-ишораларини тушунадиган шахс таржимонлик қилиши мумкин.
Шахснинг таржимон сифатида жалб қилиниши солиқ органи ва таржимон ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади.
Таржимон солиқ органи мансабдор шахсининг чақирувига биноан келиши ва ўзига топширилган таржимани аниқ бажариши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
153-модда. Солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларнинг холислигини таъминлаш
Солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларнинг холислиги видеотасвирга олиш қурилмаларидан фойдаланиш воситасида амалга оширилади, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса — холислар иштирокида амалга оширилади.
Видеотасвирни ёзиб олиш тўхтовсиз ва изчил равишда олиб борилади. Видеотасвир материалларининг кўчирма нусхаси солиқ тўловчига ёки унинг вакилига солиқ назоратига оид тадбир тугагач тақдим этилади.
Солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларда видеотасвирга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
Қонунчиликда видеоёзув тақиқланган ҳолларда ёки видеоёзувга олиш имконияти мавжуд бўлмаганда холислар солиқ назоратини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларга мажбурий тартибда жалб этилади.
(153-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида»ги Қонуни.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish