Умумий қисм [окоз



Download 0,77 Mb.
bet11/336
Sana21.04.2022
Hajmi0,77 Mb.
#569772
TuriКодекс
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   336
Bog'liq
Солик кодекси

20-модда. Солиқ тўловчилар
Ушбу Кодексга мувофиқ зиммасига белгиланган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслар солиқ тўловчилар деб эътироф этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 30 — 33-моддалари.
Юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари мазкур шахсларнинг солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича мажбуриятларини ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ушбу алоҳида бўлинмалар жойлашган ери бўйича бажаради.
Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган солиқ тўловчилар алоҳида бўлинмаларни ҳисобга олиб марказлашган ҳолда солиқ ҳисоботини тақдим этади ва солиқларни (йиғимларни) тўлайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 12 июлдаги 3172-сонли қарори билан тасдиқланган «Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисида»ги низом.
Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги чет эл тузилмалари солиқ тўловчилар деб эътироф этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 35-моддалари.
21-модда. Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари
Солиқ тўловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ органларидан ва бошқа ваколатли органлардан (уларнинг ваколатлари доирасида) амалдаги солиқлар тўғрисида, солиқ тўғрисидаги қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида ахборотни, солиқ ҳисоботининг ва аризаларнинг шаклларини, шунингдек уларни тўлдириш тартиби ҳақида тушунтиришларни бепул олиш;
(21-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 12-моддаси.
ўз солиқ мажбуриятларини бажариш юзасидан солиқ органларида ва бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган маълумотларни олиш;
ушбу Кодексда белгиланган асослар мавжуд бўлганда ва тартибда солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ёхуд улардан фойдаланишни рад этиш;
солиқлар, пенялар ва жарималарнинг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммаларини ўз вақтида ҳисобга ўтказиш ёки қайтариш;
ушбу Кодексда белгиланган тартибда ва шартларда солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш;
солиқ солиш объектларини ҳисобга олишда, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда ўзлари йўл қўйган хатоларни мустақил равишда тузатиш;
ушбу Кодексга мувофиқ ўз ҳудудида ўтказиладиган сайёр солиқ текширувини ва солиқ аудитини ўтказиш чоғида ҳозир бўлиш;
сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити материаллари билан танишиш, шунингдек ушбу текширувларнинг далолатномаларини олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ текширувини амалга оширувчи солиқ органларига солиқ тўғрисидаги қонунчиликнинг ижросига тааллуқли масалалар бўйича тушунтиришлар бериш;
(21-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг ҳамда улар мансабдор шахсларининг ушбу Кодексга ва (ёки) солиқ тўғрисидаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган талабларини бажармаслик;
(21-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг норматив тусга эга бўлмаган ҳужжатлари ҳамда қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;
солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг қонунга хилоф қарорлари ёки улар мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарарларнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда, солиқ текшируви материалларини ёки солиқ органларининг бошқа ҳужжатларини кўриб чиқиш жараёнида иштирок этиш;
солиқ муносабатлари масалаларига оид ўз манфаатларини шахсан ёхуд солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки бошқа ўз вакиллари орқали ифодалаш;
солиқ сирига риоя этиш ва уни сақлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчилар ушбу Кодексда ва солиқ тўғрисидаги бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ўзга ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Солиқ тўловчининг солиқ муносабатларида шахсан иштирок этиши уни вакилга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди, худди шунингдек вакилнинг иштирок этиши солиқ тўловчини бундай муносабатларда шахсан иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари солиқ органлари ва бошқа ваколатли органлар мансабдор шахсларининг тегишли мажбуриятлари билан таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини таъминлашга оид мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.
(21-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish