19-модда. Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан йилига бир марта — март — апрель ойларида ўтказилади.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори чақирув бошланишига камида бир ой қолганида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинганидан кейин чақирилувчилар, шу жумладан вақтинча рўйхатда турган, чақирилувчилар чақирув қоғозида кўрсатилган муддатда чақирув пунктида ҳозир бўлиши шарт. Муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтамаган ва ҳарбий рўйхатда турмаган чақирилиш ёшидаги фуқаролар, шунингдек доимий турар жойидан вақтинча бошқа жойга жўнаб кетган ва ўша ерда ҳарбий рўйхатда турмаган чақирилувчилар турар жойларидаги мудофаа ишлари органларида ҳозир бўлиши шарт.
Корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ва таълим муассасаларининг раҳбарлари хизмат сафарида бўлган чақирилувчиларни чақиртириб олишлари ва уларнинг чақирув участкасида ўз вақтида ҳозир бўлишини таъминлашлари шарт.
Ўн саккиз ёшга тўлган ва ёши ўн саккиздан ошган чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхатда туриш жойини ўзгартиришига Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги чақирув тўғрисидаги қарори эълон қилингунига қадар йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинганидан кейин чақирилувчилар ҳарбий рўйхатда туриш жойини фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартириши мумкин:
бошқа жойдаги ишга ўтказилган бўлса;
янги турар жойга кўчиб ўтган бўлса;
таълим муассасасига ўқишга кирган ва таълим олишни давом эттириш учун кетаётган бўлса.
(19-модданинг биринчи – олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилган асосларнинг мавжудлиги мудофаа ишлари органига тақдим этиладиган тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим.
Фуқаролар мудофаа ишлари органлари томонидан белгиланган муддатларда чақирув участкаларида ҳозир бўлмаганда қуйидагилар узрли сабаб ҳисобланади:
фуқаронинг чақирув участкасига келишига имкон бермаган касаллиги;
яқин қариндошининг (отаси, онаси, ака-укаси, опа-синглиси, хотини, боласи) вафот этганлиги ёки оғир касаллиги;
фуқарога боғлиқ бўлмаган ҳолда, унинг чақирув участкасига келишига имкон бермаган табиий офат ёки бошқа ҳолатлар.
Ҳозир бўлмаганлик сабаблари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим.
Тинчлик даврида қуйидагилар муддатли ҳарбий хизматга чақирилмайди:
ушбу Қонуннинг 21 ва 22-моддаларига мувофиқ чақирилиш муддати кечиктирилган ва чақирилишдан озод этилган шахслар;
иши юзасидан суриштирув ёки дастлабки тергов олиб борилаётган ёки жиноят иши судда кўрилаётган шахслар.
Do'stlaringiz bilan baham: |