Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўҒрисида I. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади



Download 90,96 Kb.
bet25/26
Sana24.02.2022
Hajmi90,96 Kb.
#239878
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

48-модда. Сафарбарликдан бўшатиш
Сафарбарликдан бўшатиш Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан амалга оширилади.
Ҳарбий хизматчиларни сафарбарликдан бўшатиш билан боғлиқ харажатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
IX. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
49-модда. Фуқароларнинг ҳарбий тажовуз ёки фавқулодда вазиятлар рўй бериш ҳолларига мўлжалланган ҳарбий тайёргарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз ёки фавқулодда вазиятлар рўй бериш ҳолларига мўлжалланган ҳарбий тайёргарлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан ташкил этилади ва уларнинг иш, ўқиш ёки турар жойларида ишлаб чиқаришдан ёки ўқишдан ажралмаган ҳолда амалга оширилади.
(49-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Фуқароларнинг ҳарбий тайёргарлигини ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юклатилади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда ҳарбий тайёргарликнинг зарур ўқув-моддий базасини яратадилар, ҳарбий тайёргарлик раҳбарларини танлаш ва тайёрлашни таъминлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш тартиби ва бундай тайёргарликдан озод этиладиган шахслар доираси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
(49-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
50-модда. Умумий ҳарбий мажбуриятни бажариш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиявий ва моддий жиҳатдан таъминлаш
Умумий ҳарбий мажбуриятни бажариш ва ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чора-тадбирларни молиявий ҳамда моддий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ молиялаштиришнинг бошқа манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтказилишини, уларнинг ҳарбий хизматга чақирилиши ҳамда чақирилганларнинг ҳарбий қисмларга жўнатилишини амалга ошириш учун мудофаа ишлари органларини ускуналар, алоқа воситалари, чақирув (йиғин) пунктлари, дори воситалари, тиббиёт ва хўжалик мол-мулки, автомобиль транспорти билан таъминлашлари, шунингдек жамоат тартиби сақланишини таъминлашлари шарт.
(50-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Уруш даврида ўтказиладиган сафарбарлик режалари тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда таълим муассасалари жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қарорига биноан тинчлик даврида мудофаа ишлари органлари билан биргаликда ҳарбий хизматга мажбурларни хабардор этиш ва ҳарбий хизматга мажбурларни ҳамда техникани йиғиш участкаларини ташкил этадилар, ана шу участкаларнинг шахсий таркибини ҳарбий хизматга мажбурлар билан уларни асосий иш (хизмат) жойидаги вазифаларидан озод этмаган ҳолда тўлдирадилар.
Ўсмирларни чақирув участкасида қайд этиш мудофаа ишлари органлари ҳузуридаги чақирув комиссиялари ва тиббий комиссиялар аъзоларининг, чақирув участкалари ва йиғин пунктларида ишловчи врачлар, ўрта тиббиёт ходимларининг, ёрдамчи ходимлар ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг иш жойи, лавозими ва ўртача иш ҳақи улар белгиланган вазифаларни бажаришининг бутун даврида сақланиб қолади. Бу комиссиялардаги ишга жалб этилган тиббиёт ходимларининг таъминоти харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатиб ўтилган шахслар ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни доимий турар жойидан четга чиқиш билан бажарсалар, уларнинг турар жойидан иш жойига бориш ва у ердан қайтиб келиш, турар жойни ижарага олиш билан боғлиқ харажатлари мудофаа ишлари органларининг тақдимига кўра тегишли ҳокимликлар томонидан қопланади, уларга хизмат сафарлари учун белгиланган нормалар асосида кундалик харажатлари пули тўланади.

Download 90,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish