Қумқўрғон ш.
21.09.2017 йил
- сонли
1-илова
Қумқўрғон туман ХТМФМТТЭБ га қарашли 33-умумий ўрта таълим мактабида
“1-октябр-Ўқитувчи ва мураббийлар куни”ни муносиб равишда нишонлаш бўйича тузилган ишчи гуруҳ
Т А Р К И Б И
Ишчи гуруҳ раҳбари: Мактаб директори Ф.Жумаев
Котиби : ММИБДЎ Э.Холмўминов
А Ъ З О Л А Р И
Х.Донаев - ЎТИБДЎ
Х.Алламуродов - БСБДЎ
Жўраева С - Хотин-қизлар қўмитаси раиси
Бердиева Г - Касаба уюшма қўмитаси раиси
Рахманқулов Ж - Меҳнат фани ўқитувчиси
Ф.Бўтаева - Рус тили фани услубий бирлашма раҳбари
Норқўчқорова Д - Она тили фани услубий бирлашма раҳбари
Юлдашев Э - Тарих ,ҳуқуқ,география фанлари
услубий бирлашма раҳбари
Абишева Ш - Бошланғич синфлар
услубий бирлашмаси раҳбари
“Тасдиқлайман”
Мактаб директори
__________Ф.Жумаев
21.09.2017 йил
Қумқўрғон туман 33- ўрта таълим мактабининг
1 октябр-“Ўқитувчи ва мураббийлар куни “ни муносиб равишда нишонлаш бўйича тузган
чора-тадбирлар
Р Е Ж А С И
№
|
Бажариладиган ишлар мазмуни
|
Муддати
|
Маъсуллар
|
Ижроси
|
1
|
Ўқитувчиларнинг умумий йиғилишини ўтказиш
|
21.09.2017 йил
|
Мактаб директори ва ўринбосарлари
|
Бажарилди
|
2
|
Ободонлаштириш ва тозалик ишларини олиб бориш
|
23-25.09.2017йил
|
Синф раҳбарлар,меҳнат ўқитувчилар,ХИБДЎ Ш.Тўраев
|
Бажарилди
|
3
|
Барча синфхоналарда деворий газеталар чиқариш
|
23-25.09.2017йил
|
Синф раҳбарлар,мактаб етакчиси
|
|
4
|
“Устозим-мехрибоним”мавзусида иншолар танловини ўтказиш
|
26.09.2017йил
|
Она тили методбирлашмаси,
синф раҳбарлар
|
|
5
|
Фахрий ўқитувчилар, кекса,беморлар холидан хабар олиш ва уларни байрам билан табриклаш
|
30.09.2017 йил
|
“Ғамхўрлик гуруҳи”аъзолари
|
|
6
|
9-синф қизлари ўртасида “Устоз -менинг тасаввуримда” мавзусида давра суҳбати ўтказиш
|
25.09.2017 йил
|
Хотин-қизлар қўмитаси,
Етакчи,синф раҳбарлар
|
|
7
|
Эрталабки ўқувчиларнинг сафланиш йиғилишида “Устозим-фахрим”мавзусида бадиий-мусиқий тадбир ўтказиш
|
30.09.2017 йил
|
Хотин-қизлар қўмитаси,
Етакчи,синф раҳбарлар
|
|
8
|
“Устоз - отангдек улуғ”мавзусида фахрий ўқитувчилар билан шеърият кечаси ўтказиш
|
28.09.2017 йил
|
Хотин-қизлар қўмитаси,
етакчи,мусиқа тўгараги раҳбари
|
|
9
|
Ўқитувчилар ўртасида волейбол,теннис,баскетбол мусобақаларини ўтказиш
|
27.09.2017 йил
|
ММИБДЎ,Хотин-қизлар қўмитаси,
етакчи,ж\тарбия ўқитувчилари
|
|
10
|
Олиб борилган ишлар тўғрисида ОАВ да ёритиш
|
30.09.2017 йил
|
|
|
Маънавият ва маърифат ишлари
бўйича директор ўринбосари: Э.Холмўминов
“
Қумқўрғон туман ХТМФМТ ва ТЭБ га қарашли 33-умумий ўрта таълим мактабининг
“1 октябр-Ўқитувчи ва мураббийлар куни “ни муносиб равишда нишонлаш бўйича олиб борилган ишлар
Б А Ё Н И
02.10.2017 йил
Ўқитувчилик ва мураббийлик жуда оғир ва шу билан бирга шарафли касбдир.Устозларимизга қанчалик ҳурмат ва эҳтиром кўрсатсак шунча оздир. 33-умумий ўрта таълим мактабида “1 октябр-Ўқитувчи ва мураббийлар куни “ни муносиб равишда нишонлаш бўйича бир қанча ишлар олиб борилди.Аввало ўқитувчилар умумий йиғилиши ўтказилди.Бажариладиган ишлар белгиланиб олинди.Мактабда умумий ободонлаштириш ва тозалик ишлари олиб борилди.Барча синфхоналарда байрамга атаб “Устозга эҳтиром” мавзусида деворий газеталар чиқарилди.Устозим-меҳрибоним” мавзусида иншоолар кўрик-танлови ўтказилди.”Устозим –менинг тасаввуримда” мавзусида 9-синф ўқувчилари ўртасида давра суҳбати ўтказилди. Ҳар душанба куни ўтказиладиган ўқувчиларнинг сафланиш йиғилишида “Устозим- фахрим” мавзусида бадиий-мусиқий чиқишлар ташкил этилди.Бунда ўқувчиларимиз устозларига бағишлаб шеърлар,қўшиқлар,рақслар ва саҳна кўринишларини намойиш этдилар.Устозларни гуллар билан табрикладилар.Мактабимиз бадиий-мусиқий тўгараги аъзолари 30 сентябр куни соат 14 20 да “Сизга эҳтиром азиз ва муҳтарам устозлар! мавзусида бадиий-мусиқий тадбир ташкил қилдилар.Бу тадбирга барча устозлар ва мураббийлар билан биргаликда фахрий устозлар,нафақадаги устоз ва мурабийлар ҳам таклиф этилиб уларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.Ўқувчилар ўзлари тайёрлаб келишган гуллар ва эсдалик совғаларини тақдим этишдилар.Бу тадбир шеърият кечасига айланиб кетди.Байрам муносабати билан эркаклар ўртасида футбол,теннис мусобақалари,аёллар ўртасида волейбол,қўл тўпи мусобақалари ўтказилди.Ғолиб ўқитувчилар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.Олиб борилган ишлар юзасидан туман ХТМФМТТЭБга ахборот берилди ва лозим бўлган меъёрий ҳужжатлар ўз вақтида топширилди.
Маънавият ва маърифат ишлари
бўйича директор ўринбосари: Э.Холмўминов
Do'stlaringiz bilan baham: |