Умаров Умид Дильшод ўғли


Филиаллар кредит қўмиталари



Download 66,14 Kb.
bet11/13
Sana13.07.2022
Hajmi66,14 Kb.
#786061
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Matqurbonov Zohidjon

Филиаллар кредит қўмиталари - бир қарздор ёки ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳига ажратилаётган кредитлар ва унга тенглаштирилган операциялар ёки Банк олдидаги умумий мажбуриятлари суммаси 800 млн.сўм эквиваленти миқдоридан ошмайдиган кредитлар ва унга тенглаштирилган операциялар бўйича мустақил қарорлар қабул қилади.
Филиаллар Кредит қўмиталарига белгиланган ваколат Банк кредит қўмитаси томонидан кредит портфелини таҳлил қилувчи таркибий тузилманинг билдиришномаси асосида ҳар бир филиал бўйича дифференцияланган равишда филиалнинг молиявий ҳолатидан, кредит операцияларининг самарадорлиги (даромадлилиги), мижозлар базаси таркиби, кредит портфели сифати, кредит ходимларининг касбий маҳорати натижаларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилади;
б) филиалга ўрнатилган ваколатлар доирасидан четга чиқилган ҳолатларда Банк Кредит қўмитаси, мижозлар базасини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш мақсадида кредит ажратиш масаласини тез, оператив ҳал этиш учун Банкнинг талабларига жавоб берадиган таъминотга эга мижозлар бўйича ва/ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорларига, Вазирлар Маҳкамаси баённомаларига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган ҳудудий дастурларга ва ҳукуматнинг бошқа қарорларига киритилган лойиҳалар бўйича Банк Кредит қўмитаси қисқа ва узоқ муддатли кредитлар ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга ошириш бўйича филиаллар Кредит қўмиталарига қарор қабул қилиш юзасидан бир марталик ваколатини топшириши мумкин.
Бунда, тегишли кредитловчи ташаббускор таркибий тузилмасининг бир марталик ваколат бериш юзасидан тақдим қилган маълумоти асосида ёки Банк Бошқаруви Раисига билдиришнома киритиш ва тегишли резолюция олинганидан сўнг кредит ва унга тенглаштирилган операцияларнинг бўйича молиялаштиришнинг асосий шартларини белгилаб бериш орқали Банк Кредит қўмитаси томонидан қарор қабул қилинади;
в) Банк Кредит қўмитаси филиал Кредит қўмитасининг кредит ва унга тенглаштирилган операциялар бўйича асосий қарз ва (ёки) фоизларнинг тўлаш муддати кечиктирилиши ёки узайтирилиши тўғрисидаги қарорларини тасдиқлайди ва Банк Бошқаруви муҳокамасига тақдим этади (кредитлар мониторинги билан шуғулланувчи Бош офис таркибий тузилмаси хулосаси асосида);
г) кредит ва унга тенглаштирилган операциялар бўйича келишув битими тузиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ушбу қарорни Банк Бошқаруви муҳокамасига тақдим этади;
д) кредитлар ва унга тенглаштирилган операциялар бўйича гаровга олинган/ликвидли мол-мулк эвазига ва банкрот корхоналарнинг мулкини балансга олиш орқали ундириш бўйича қарор қабул қилади ва ушбу қарорни Банк Бошқаруви муҳокамасига тақдим этади;
е) Банк Кредит қўмитаси филиал Кредит қўмитасининг кредит ва унга тенглаштирилган операциялар бўйича шартларини қайта кўриб чиқиш (асосий қарз ва (ёки) фоизларнинг тўлаш муддати кечиктирилиши ёки узайтирилиши бўйича ўзгартиришлардан ташқари) тўғрисидаги қарорларини тасдиқлайди ва шундан сўнг филиал Кредит қўмитаси қарори кучга киради (кредитлар мониторинги билан шуғулланувчи Бош офис таркибий тузилмаси хулосаси асосида);
ж) Кредит қўмитасининг йиғилишлари заруриятга қараб ўтказилади ва йиғилиш қарори баённома билан расмийлаштирилади.
22. Андеррайтерлар.
Андеррайтер – кредит аризаларини тезкор ва сифатли ўрганиш ҳамда ваколати доирасида мустақил қарор қабул қилиш учун етарли малака ва билимга эга бўлган масъул ходим.
Андеррайтерлар улар томонидан маъқулланаётган кредит ҳужжатларининг сифатлилиги, тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавобгардир.
Андеррайтерлар ваколати Банк Бошқаруви қарори асосида белгиланади.
23. Банк Кредит қўмитаси таркиби Банк Бошқаруви Раисининг буйруғи, филиаллар Кредит қўмиталари таркиби - Банк бўйича фармойиш билан белгиланади. Кредит қўмиталарининг функциялари ва иш тартиби амалдаги «Асакабанк» АЖ Кредит қўмитаси тўғрисида»ги Низом билан тартибга солинади. Банк Кредит қўмитаси амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар чоракда камида бир марта Банк Бошқаруви олдида ҳисобот беради.



  1. Download 66,14 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish