Умаров Умид Дильшод ўғли



Download 66,14 Kb.
bet6/13
Sana13.07.2022
Hajmi66,14 Kb.
#786061
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Matqurbonov Zohidjon

ҳал қилувчи эгалик - шахс томонидан ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар томонидан юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) бир ёхуд бир неча битим натижасида олинган камида 5 фоизига бевосита ёки билвосита эгалик қилиш;
йирик таваккалчилик - жами суммаси банк биринчи даражали капиталининг 10 фоизи ва ундан юқори бўлган бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликлар;
кредит таваккалчилиги - қарздор томонидан банк олдидаги мажбуриятларини шартнома ёки қонун ҳужжатларида кўрсатилган муддат ва шартларда бажарилмаслиги (лозим даражада бажарилмаслиги) оқибатида юзага келиши мумкин бўлган йўқотиш (зарар) ва/ёки режалаштирилган даромадни олмаслик таваккалчилиги;
регулятив капитал - банк фаолиятини тартибга солиш ва пруденциал нормативлар ҳисоб-китобини амалга ошириш мақсадида ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланадиган банк капитали. Регулятив капитал I даражали капитал ва II даражали капиталнинг йиғиндисидан иборат;
синд
ициялаштирилган кредит - бир неча банклар томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини биргаликда кредитлаш;
банк кафолати - банк (кафил) бошқа шахс (принципал)нинг буюртмасига кўра кафил ўз зиммасига олаётган мажбурият шартларига мувофиқ принципалнинг кредитори (бенефициар) пул суммасини тўлаш ҳақида ёзма талабнома тақдим этса, пулни унга тўлаш ҳақида принципалга берадиган ёзма мажбурият (кейинги ўринларда кафолат деб юритилади);
таъминланмаган (ишончга асосланган кредитлар) кредитлар (қарзлар) - банк ҳисобварағида мунтазам пул оқими мавжуд бўлган, яхши обрў ва кредит тарихига эга қарз олувчиларга таъминотсиз ажратилган кредитлар (қарзлар);
андеррайтинг – бу банк мижозлари билан тузилаётган кредит шартномаларида барча таваккалчиликлар ҳисобга олинган ҳолда, кредит аризаларининг шаффоф, объектив, мустақил экспертизасидир.
II. кредит сиёсатининг мақсади ва СТРАТЕГИЯси
5. Кредит сиёсатининг (кейинги ўринларда – Кредит сиёсати) мақсади:
Банкнинг тегишли йил учун ишлаб чиқилган бизнес режасига мувофиқ мавжуд ресурсларни иқтисодиётнинг реал секторини, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини, молиялаштириш учун кредитлар ва уларга тенглаштирилган операцияларга жойлаштириш йўли билан даромад олинишини таъминлаш,
Банкнинг ликвидлигини мақбул даражада сақлаган ҳолда хатарларни диверсификациялаш ва уларни камайтириш воситаларидан фойдаланиш, кредит портфели сифатини ошириш, амалдаги қонунчиликка, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган иқтисодий нормативларга ва халқаро молия институтлари, шу жумладан, кредиторлар олдида олинган мажбуриятларга риоя қилиш ҳисобланади.
6. Кредит сиёсатистратегияси қуйидагиларга йўналтирилган:
кредитлаш бозорини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва унинг конъюктурасини доимий мониторинг қилиш асосида Банк учун манфаатли бўлган кредит буюртмаларини жалб қилиш ва танлаб олиш;
Республика иқтисодиётини мустаҳкамловчи стратегик аҳамиятга молик инвестиция дастурларида фаол иштирок этиш, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш;
иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган лойиҳаларни, айниқса экспортбоп, импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга ва маҳаллий хом ашёни қайта ишлашга мослашган лойиҳаларни устувор кредитлаш;
кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, аҳоли тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек хорижий банклар ва халқаро молия институтлари линиялари бўйича жалб қилинадиган маблағлар орқали кредитлар ажратиш;
кредит портфелининг даромадлилигини ошириш мақсадида уни диверсификациялаш билан бир қаторда хатарлар даражасини қисқартириш;
кредит хатарларини комплекс баҳолашда замонавий моделлардан фойдаланиш ва хатарларни минималлаштиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш, жумладан лойиҳалар экспертизаси сифатини ошириш;
банк кредит портфелидаги муаммоли кредитлар улушини қарз олувчиларнинг тўлов интизомини тиклаш ва мустаҳкамлаш, шунингдек лойиҳаларга янги инвесторларни жалб қилиш орқали қисқартириш;
кредит хатарларини камайтириш учун кредиторлар ўртасидаги ахборот алмашинуви тизимида иштирок этиш.
7. Кредит сиёсати амалга ошириладиган кредитлашнинг Банк сиёсатининг асосий стратегик йўналишларига мувофиқлигини, шунингдек кредит операциялари бўйича жараёнларнинг бир хиллигини таъминлашга қаратилган.
8. Кредит сиёсати қуйидагиларни белгилайди:
кредит жараёнини бошқариш органлари ва бўлинмалари тузилмасини;
Кредит қўмитаси таркибини шакллантириш ва унинг ваколатларини;
кўрсаткичларга боғлиқ равишда кредитлар бериш бўйича қарорлар қабул қилиш тартибини;
кредитларнинг сифатига боғлиқ равишда Банк учун мақбул даромадлилик ва таваккалчилик даражасини;
Банк ўзи учун мажбурий деб ҳисоблайдиган кредит технологияларини;
кредитлаш жараёнида иштирок этувчи ходимларга нисбатан талабларни;
белгиланган тартибда кредитлар бўйича самарали мониторинг жараёнини ва кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши адекватзахираларни шакллантириш тартибини;
кредит хатарларини бошқариш тартиби ва уни назорат қилиш воситаларини.
9. Кредит сиёсати таянадиган асосий тамойиллар:
Банкнинг умумий ривожланиш стратегияси ва Банк фаолиятининг алоҳида йўналишлари билан узвий боғлиқлик (депозит, инвестицион, актив ва пассивларни бошқариш, таваккалчилик, фоиз сиёсатлари);
кредитлашнинг асосий тамойилларига - қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик, мақсадли фойдаланиш тамойилларига - мажбурий риоя қилиш;
мақсадли фойдаланиш тамойили жисмоний шахсларга пластик карточка орқали ажратиладиган кредитларга ҳамда микроқарзга нисбатан татбиқ қилинмайди;
кредитларнинг самарадорлиги, уларнинг таъминланганлиги ҳамда Банк ва қарз олувчилар томонидан шартномавий мажбуриятларни қабул қилишнинг юридик жиҳатларини баҳолашда оқилона консервативлик даражаси;
Банк томонидан кредит операцияларини амалга ошириш бўйича аниқ ўрнатилган чекловларнинг мавжудлиги;
кредитлаш тўғрисида қарорлар қабул қилишнинг барча даражаларида масъулиятни тақсимлаш.
10. Кредит жараёни Банк томонидан бериладиган кредитлар ва унга тенглаштирилган операциялар бўйича қайтмаслик хатарини минималлаштириш, кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун адекват захираларни яратишни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши лозим.
11. Банк кредит сиёсатини амалга ошириш ва кредитлаш учун тегишли шароитларни яратиш жараёнида қуйидагиларни амалга оширади:
юқори сифатли активлар яратиш (кредитлар ва улар бўйича фоизларни ўз вақтида қайтариш) имконини берадиган таваккалчиликка йўл қўйиш, ва даромадлиликнинг барқарор мақсадли даражасини таъминлаш;
Банкнинг стратегик мақсадларига мос келувчи иқтисодий жиҳатдан истиқболли ва рентабел лойиҳаларни молиялаш учун кредитлар бериш;
Банк мижозлари билан узоқ муддатли, манфаатли муносабатларни ривожлантириш учун имкониятлар яратиш;
Банкда мавжуд жалб этилган ресурслардан биринчи ўринда иқтисодиётнинг реал секторини, жумладан Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларни кредитлаш учун фойдаланиш;
кредитлашнинг ўзини оқламаган, шунингдек вақтинчалик, банк амалиётида истиқболсиз усуллардан фойдаланмаслик;
Банк Кредит портфелининг юқори сифатини таъминлаш мақсадида кредит ходимларининг касбий маҳоратини ошириш.
12. Банк 2021 йилда кредит портфелини тармоқлар бўйича диверсификациялаш сиёсатини, банк даромадлилигининг етарли даражасини ушлаб туриш мақсадида Актив ва пассивларни бошқариш қўмитаси томонидан белгиланадиган ставкалар бўйича кредитлар ажратишни давом эттиради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг тегишли қарорларида белгиланган манбалар ҳисобидан кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш (субсидия) қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
13. Банк 2021 йилда маҳаллий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг жорий фаолияти узлуксизлигини қисқа муддатли, жумладан модулли, масофадан (онлайн), револьвер ҳамда контокоррент асосида ажратиладиган кредитлар орқали қўллаб-қувватлаш амалиётини давом эттиради.
14. Банк республикада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, жумладан, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида тадбиркорлар учун кредитлаш шартларини максимал даражада енгиллаштириш ва қулайлаштириш, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланган манбалар ҳисобига кредитлаш амалиётини давом эттиради. Бунда биринчи ўринда саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш, амалдаги ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш билан боғлиқ лойиҳалар учун кредитлар ажратади
15. Банк ички манбалар ҳамда жалб қилинган манбалар орқали, шунингдек, халқаро молия институтларининг ҳамда хорижий банкларнинг жалб қилинган кредит линиялари орқали кредит қуйилмалари ҳажмини оширишни давом эттиради. Жумладан, «2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига», «Ҳудудларни ривожлантириш, уларнинг саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида салоҳиятини ошириш бўйича Манзилли рўйхати»га киритилган ҳамда экспортга мўлжалланган ва импортнинг ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хориждан замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналар сотиб олишга мўлжалланган инвестицион лойиҳаларни кредитлашни давом эттиради.
16. Банк жисмоний шахсларни кредитлаш амалиётини кенгайтиради, шу жумладан масофадан (онлайн) ажратиладиган кредит маҳсулотларини тақдим этади.




Kredit shartlari

Bakalavriatga kunduzgi o‘qishga qabul qilingan talabalar uchun ta’lim krеditlari

  • 3 yilgacha bo‘lgan muddatga yillik 20%

  • 5 yilgacha bo‘lgan muddatga yillik 22%

Magistraturaga o‘qishga qabul qilingan talabalarga



  • 3 yilgacha bo‘lgan muddatga yillik 20% bеriladi

Кredit мiqdori – to'lov shartnomasi summasi miqdorida (bazaviy hisoblash miqdorining 100 barobarigacha bo‘lgan kreditlar uchinchi shaxs kafilligi yoki kredit qaytmaslik xatarini sugurta polisi, undan yuqori miqdordagi kreditlar mol-mulk garovi bilan ajratiladi).


Kredit ta'minoti

Krеdit summasining 125 foizidan kam bo‘lmagan miqdorda quyidagi ta’minot turlari taqdim etilishi mumkin:

  • Mol-mulk garovi;

  • Uchinchi shaxs kafilligi;

  • Kredit qaytmaslik xatarini sugurta qilinganligi bo‘yicha sugurta polisi.
Kerakli hujjatlar

  • Qarz oluvchining pasporti;

  • Ish haqi to‘g‘risida ma’lumotnoma;

  • talaba va oliy o‘quv yurti o‘rtasida to‘lov-kontrakt asosida o‘qish to‘g‘risidagi o‘rnatilgan tartibda rasmiylashtirilgan shartnoma (kontrakt);

  • Krеdit qaytarilishi ta’minotiga doir hujjatlar.


Download 66,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish