2.3- жадвал
2007
2018 йилларда Ўзбекистон республикаси саноат тармоқлари
асосий капиталига киритилган инвестициялар
79
Йиллар
Саноат
тармоғига
киритилган
инвестиция,
млрд. сўм
Шу жумладан, барча манбалари бўйича умумий ҳажмига
нисбатан % ҳисобида
Хорижий
инвестиция
Ишлаб чиқариш
саноатига
киритилган
инвестиция
Шундан
Озиқ-овқат
саноатига
2007
3840,3
8,2
52,4
5,5
2008
6397,5
14,4
40,0
7,7
2009
9491,2
13,8
37,5
5,3
2010
11027,6
11,4
39,9
6,0
2011
12917,4
10,3
46,3
4,5
2012
14690,8
9,3
51,9
5,2
2013
18420,6
8,1
51,4
5,2
2014
22421
4,6
54,6
5,6
2015
26644,6
6,2
59,3
3,6
2016
15636,9
10,9
44,3
13,2
2017
21152,1
13,0
41,3
14,4
2018
35915,5
26,6
65,9
12,8
Шу йиллар ичида саноат тармоқларига йўналтирилган умумий
инвестициялар ҳажми 9,4 мартага, жумладан, озиқ - овқат саноатида
27,7 мартага ошган бўлса-да, уларнинг таркибида хорижий инвестициялар
улуши деярли йўқ миқдорда.
Ўзбекистонда
амалга
оширилаётган
инвестиция
сиёсати
мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ дон мустақиллигини таъминлаш,
озиқ-овқат товарлари экспорт салоҳиятини ошириш ва импорт ўрнини
босувчи товар ишлаб чиқаришни кўпайтиришда устувор соҳаларни қўллаб-
79
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари
86
қувватлашга қаратилган. Ушбу вазифаларни ҳал этиш учун хорижий
сармояларни озиқ-овқат саноати тармоқларига кўпроқ жалб қилиш зарур.
Бунинг учун инвестиция сиёсатини юритишда солиқ имтиёзларини тақдим
этиш йўли билан қуйидаги ҳолатларга эътибор қаратиш лозим:
хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш хусусиятлари ва
стратегик мақсадларини инобатга олиб, давлат томонидан озиқ – овқат
саноатига сармоя киритадиган тадбиркорларга солиқ юкини енгиллатиш
функциясини кенгайтириш;
хусусий секторда ишлаб чиқариш шаклидаги инвестициялар, мулкий
бойликлар мулк солиғига тортилишида имтиёзлар бериш, қўшимча солиқ
юкини ноишлаб чиқариш характеридаги асосий воситаларга қаратиш;
озиқ-овқат саноати корхоналарида тезлаштирилган амортизация
сиёсатини қўллаш;
инвестицияларни
молиялаштиришнинг
давлат
механизмини
такомиллаштириб бориш билан биргаликда, молиялаштиришнинг бозор
механизмларини жадаллаштириш;
агросаноат мажмуи маҳсулотлари ва минерал хом-ашё ресурсларини
қайта ишлаш ва уларни ташқи бозорда рақобатбардош бўладиган даражага
олиб чиқишга йўналтирилган инвестицион лойиҳалардан фойдаланиш;
аҳолининг озиқ-овқат ва истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжларини
қондиришга мўлжалланган инвестициялар билан устуворлик тамойили
асосида ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш
80
.
Инвестиция манбаларини шакллантириш борасида давлат кўрадиган
чора-тадбирлар инвестицияларнинг ички манбаларига тегишли бўлиб, асосан
солиқ-бюджет сиёсати ва пул-кредит сиёсати воситалари ёрдамида, аҳоли,
корхона, банк ва давлат бюджети маблағларини шакллантириш, қайта
тақсимлаш ва улар ўртасида маълум пропорцияларни ўзгаришига, жумладан,
80
Умаров И.Ю., Муфтайдинов К. Саноат тармоқлари экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган
инновацион лойиҳалардан самарали фойдаланиш. // Ўзбекистон Республикасида инновация-инвестиция
фаолиятини янада такомиллаштиришда банк-молия секторининг иштирокини кенгайтириш. Республика
илмий-амалий конференцияси. – Т.: БМА, 2015 йил 14 май. 277-279-б.
87
солиқ
ставкаларининг
пасайтирилиши
аҳолини
ва
корхоналар
даромадларининг
ошишига, инвестициялар
манбаи
бўлган
аҳоли
жамғармалари ва корхоналарнинг соф фойдаси миқдорларининг кўпайишига
олиб келади.
81
Озиқ-овқат корхоналарида ишлаб чиқариш ҳажми таҳлил қилинганда,
хорижий сармоялар иштирокидаги барча корхоналар саноат корхоналари
ишлаб чиқарган ялпи маҳсулотининг 80 %дан кўпроқ қисмини ишлаб
чиқарган. Саноат тармоқлари таркибида озиқ-овқат саноатининг 2018 йилда
хорижий сармоялар жалб этган корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳажми 13,2
%ига тенг бўлган. Шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокидаги
корхоналарнинг капитал билан таъминланганлик даражаси тармоқлар
ўртасида кескин фарқланмоқда («2.4-жадвалга қаранг»).
Do'stlaringiz bilan baham: |