Умаров илхомжон юлдашевич ўзбекистон республикаси озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/85
Sana17.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#558066
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   85
Bog'liq
Умаров Илхом Юлдашевич Диссертация (2)

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
2.2-расм. Озиқ-овқат маҳсулотлари бозорларининг таркибий механизмлари
64
Шу сабабли улгуржи озиқ-овқат маҳсулотлари бозорининг таркибий 
тузилиши ишлаб чиқарувчи ва таъминотчилар ҳамда маҳсулот сотувчилар 
64
Умаров И.Ю. Тадбиркорлик асосида фаолият кўрсатишнинг янги шакллари ва улардаги ўзгаришлар. // 
Biznez-Ekspert, – Т. 2019. – №1, 11-б. 
Озиқ-овқат маҳсулотлари бозорининг таркиб бўйича механизмлари
Ў
збеки
ст
он
р
ес
пу
бл
ик
а 
то
ва
р-
хо
м
ашё
би
рж
ас
и 
Улгуржи озиқ-овқат маҳсулотлари бозорининг таркибий механизми 
Ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар 
Маҳсулот сотувчилар 
Д
он
ли
э
ки
н 
м
аҳ
су
ло
тл
ар
ин
и 
ети
ш
ти
ру
вчи
фе
рм
ер
х
ўж
ал
ик
лар
и 
Чо
рвачил
ик
м
аҳ
су
ло
тл
ар
ин
и 
ети
ш
ти
ру
вчи
фе
рм
ер
х
ўж
ал
ик
лар
и
Па
ра
нд
ач
ил
ик
м
аҳ
су
ло
тла
рин
и 
етиш
тир
ув
чи ф
ер
м
ер
х
ўжал
ик
ла
ри в
а 
да
вл
ат 
ко
рх
она
ла
ри
Ай
рим
ту
рда
ги т
айё
р 
оз
иқ

вқ
ат 
м
аҳ
су
ло
тла
ри в
а 
хо
м
а
ш
ё 
етка
зу
вч
и у
й 
хў
жал
ик
ла
ри ҳ
ам
да
х
ус
ус
ий
тад
бир
ко
рл
ар
Чет
да
н о
зи
қ-
ов
қа
т м
аҳ
су
ло
тл
ар
ин
и 
ол
иб 
кел
ади
га
н 
да
вл
ат
,
но
дав
лат ва 
ху
су
си
й 
ко
рх
он
ал
ар
Де
ҳқ
он бо
зо
рл
ар
ид
а 
тар
қо
қ 
ҳо
лда
ф
ао
лия
т 
кў
рс
атаё
тг
ан у
лг
ур
жи 
са
вдо
та
ш
кил
отла
ри
Қ
иш
ло
қ 
хў
ж
ал
иг
и 
м
аҳ
су
ло
тл
ар
ин
и 
са
қл
овч
и 
агр
офир
м
ал
ар
ва а
гр
оса
но
ат 
ко
рх
он
ал
ар
и 
Юр
ид
ик
в
а 
жис
м
они
й ш
ах
с 
си
ф
атида
ф
ао
лия
т 
кў
рс
атаё
тг
ан
ко
рх
она
ла
р 
Да
вл
ат 
бу
юр
тм
ас
ига к
ўр
а 
таъм
ин
от 
би
ла
н 
ш
уғ
ул
ла
ну
вч
и у
лг
ур
жа са
вдо
к
ор
хо
на
ла
ри
Чакана озиқ-овқат маҳсулотлари бозорининг таркибий механизми 
Маҳсулот сотиш жойлари 
Маҳсулот сотувчилар 
Д
еҳ
қо
н 
бо
зо
рл
ар
и 
ва бо
зо
рч
ал
ар
Ма
кр
о,
су
пп
ер
м
ар
кет ва 
м
ин
им
ар
кетл
ар
Т
ай
ёр
о
зиқ

вқ
ат м
аҳ
су
ло
тл
ар
са
вд
оси
би
лан
шу
ғу
лл
ан
увч
и 
дў
ко
нл
ар
К
ич
ик
т
иж
ор
ат дў
ко
нл
ар
и 
Чо
рв
а 
м
ол
лар
и бо
зо
ри
Я
кк
а 
тар
ти
бд
а 
фа
ол
ия
т 
кў
рса
ту
вчи
т
ад
би
рк
ор
лар
Ю
қо
ри
са
рм
ояга э
га 
бў
лга
н 
тадб
ир
ко
рл
ик
су
бъек
тл
ар
и 
Ўр
та 
са
рм
ояга э
га 
бў
лган
тадб
ир
ко
рл
ик
су
бъек
тл
ар
и 
К
ич
ик
са
рм
ояга э
га 
бў
лга
н 
тадб
ир
ко
рл
ик
су
бъек
тл
ар
и 
Уй х
ўж
ал
ик
лар
и 
ва х
усу
си
й 
тадб
ир
ко
рл
ар


72 
орқали намоён бўлмоқда. Ишлаб чиқарувчилар таркиби йилдан-йилга 
такомиллашиб, ривожланиб бораётган бўлсада, бироқ улгуржи савдо 
тизимининг ривожланиши етарли даражада эмас. Ўзбекистонда охирги 
йилларда озиқ-овқат товарлари савдосига ихтисослашган «Супермаркетлар» 
тизими жадал ривожланиб бормоқда. Бу тизимни ривожланишида хорижий 
давлатларнинг тажрибаси катта роль ўйнаётган бўлсада, у аҳолига хизмат 
кўрсатиш сифатини яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, ишлаб чиқарувчи ва 
таъминотчилар негизини асосан донли экинларни етиштирувчи, чорвачилик 
ва парандачилик билан шуғулланувчи фермерлар, шунингдек, уй 
хўжаликлари, четдан озиқ-овқат товарларини олиб келадиган давлат ва 
хусусий тадбиркорлар ташкил этади.
Айни пайтда озиқ-овқат саноати тадбиркорлигини ривожлантиришнинг 
иқтисодий омиллари ичида қишлоқ хўжалик товарларининг мўл-кўллиги, 
унинг таннарх даражасига ҳам бевосита боғлиқ. Буни мамлакатимиз 
мустақилликка эришгандан кейинги йилларда, қишлоқ хўжалик товарларини 
ишлаб чиқаришдаги ижобий силжишлар озиқ-овқат саноати тадбиркорлиги 
ривожига ҳам сезиларли таъсир ўтказганида кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси – қишлоқ хўжалигида кўп йиллик бой 
тажриба ва юксак ишлаб чиқариш салоҳиятга эга мамлакат бўлиб, қишлоқ 
хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш ҳамда логистика тизимини 
такомиллаштириш борасида амалга оширилган тадбирлар натижасида, 2018 
йилда Ўзбекистон Республикаси деҳқон, фермер ва томора ер эгалари 
томонидан жами 18444,3 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари 
етиштирилди. Шундан 9635,1 минг тоннаси сабзавотлар, 1904,9 минг 
тоннаси полиз, 2750,1 минг тоннаси картошка, 2589,7 минг тоннаси мевалар 
ва резаворлар бўлса, 1564,5 минг тоннасини узум ташкил этди
65
.
65
Ўзбекистон Республикасининг статистик ахборотномаси 2018 йил. IV. Қишлоқ, ўрмон ва балик 
хужалиги.pdf . www.stat.uz  


73 
Миллий хўжаликни тубдан модернизациялаш ва диверсификациялаш 
сиёсати амалга оширилаётган шароитида тадбиркорлик фаолиятини 
такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш ҳамда янги шаклларини 
қидириб топишда мулкдорлар ва фуқароларни хусусий тадбиркорлик билан 
шуғулланишга жалб этиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш 
учун давлат кўмагини кучайтириш, ёки ташкилий механизмни янада 
кучайтириш зарурати сезилмоқда. Ташкилий механизмнинг кучайиши охир-
оқибатда тадбиркорлик тузилмасининг иқтисодиётда тутган ўрнини 
ошишига ҳамда фуқароларни даромад топишининг янги манбаларини 
қидириб топишга жалб этишга кўмаклашади. 
Қишлоқ тадбиркорлиги асосан деҳқон ва фермер хўжалиги фаолияти 
билан боғлиқ, бу кўрсаткичлар озиқ-овқат саноати тадбиркорлигининг жадал 
ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Қолган иқтисодий кўрсаткичлар 
тадбиркорлик салоҳиятини кучайтириш билан боғлиқ бўлиб, уларга қулай 
инвестиция муҳити, тижорат кредитларидан самарали фойдаланиш 
имкониятлари, ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг молиявий мустақиллиги 
каби кўрсаткичлар киради. Ушбу кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда 
тадбиркорлик фаолиятининг озиқ-овқат саноатидаги ўрни ва унинг ўзига хос 
хусусиятлари ўрганилиб, унинг бугунги кундаги муаммоларига илмий 
асосланган ечим топиш лозим.
Республикада тадбиркорлик соҳасини давлат назорати ва қўллаб-
қувватлаш тизими такомиллашиб бормоқда. Тадбиркорлик субъектларини 
рўйхатдан ўтказиш тартиби минимал даражага етказилиб, соддалаштирилди. 
Халқаро валюта корпорацияси мутахассисларининг таҳлил натижаларига 
кўра, 2018 йил Ўзбекистонда янги бизнесни рўйхатдан ўтказиш муддати 
ўртача 4 кунни талаб қилади, процедуралар сони эса 3 та
66
. Гарчи Ўзбекистон 
Республикасининг рейтинги ривожланган Ғарб давлатлари рейтингига 
нисбатан пастроқ бўлса-да, ривожланаётган давлатларнинг ичида анча 
юқори. 
66
Doing Business 2019 Uzbekistan // The World Bank, 2019. – 7 р. www.doingbusiness.org.


74 
Ушбу ҳолатни эътиборга олган ҳолда, Ўзбекистн Республикаси 
ҳукумати тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватловчи янги ташкилий 
тузилмаларни яратди. Улардан бири - 2019 йил 1-март куни Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 183-сонли Қарори асосида 
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида “Тармоқ бозорлари ва экспорта 
йўналтирилган ишлаб чиқариш тадқиқотлар маркази” ташкил этилди. Ушбу 
қарорга асосан Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилар этиб 
белгиланган
67

республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган товарлар 
(маҳсулотлар ва хизматлар) номенклатураси ва турлари тўғрисида хўжалик 
юритувчи субъектларга ахборот бериш учун мунтазам янгиланиб 
бориладиган электрон-ахборот порталини яратиш; 
ички ишлаб чиқариш қувватлари, товарларга бўлган талаб ва 
таклифнинг ҳажмлари, шунингдек ишлаб чиқариладиган ва истеъмол 
қилинадиган маҳсулотга ички бозорда нархларнинг ўзгариши ҳақидаги 
маълумотлар базасини шакллантириш; 
товар бозорларидаги нархлар, талаб ва таклифларнинг ўзгариши 
динамикасини таҳлил ва мониторинг қилиш ҳақида шу асосда тегишли 
таклифлар тайёрлаш; 
тармоқ бозорлари конъюнктурасини республика ва ҳудудлар кесимида 
комплекс ўрганиш, уларнинг мувозанатли ривожланиши тўғрисида 
таклифлар тайёрлаш. 
Ушбу илмий тадқиқот марказини ташкил этилиши мамлакат миқёсида 
истьемол бозорларини мунтазам мониторинг қилиш ва уни истиқболли 
прогнозларини ишлаб чиқиш орқали режали ривожлантиришга шароит 
яратади. Лекин шуни эътиборда тутиш керакки, ушбу марказ маълумотлари 
фақатгина ҳукумат органлари ва вазирликлар учун ёпиқ маълумотлар 
базасини шакллантирувчи ташкилот бўлмасдан, тадбиркорларга ҳам 
67
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартда «Ўзбекистон республикаси 
иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги тармоқ бозорлари ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш 
тадқиқотлари маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги
183-сонли Қарори. // lex.uz


75 
маълумот берувчи ва уларнинг фаолиятини ривожланишига кўмаклашувчи 
ташкилот сифатида фаолият кўрсатиши лозим. Акс ҳолда ушбу марказни 
тузишдан кутилган ижобий самара сезиларли бўлмайди. 
Иккинчи бир озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантириш 
учун ўта муҳим аҳамиятга эга тузилма бўлиб, 2019 йил 22 мартда 
«Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни 
амалга ошириш агентлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 241-
сон қарори ҳисобланади
68
. Унинг функциялари бўлиб қишлоқ хўжалиги 
соҳасида тадбиркорликни фаол ривожлантириш ва уни молиялаштириш 
асосида агросаноат мажмуини ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги йирик 
лойиҳаларни, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга ва 
уларни амалга оширишни ташкил этишга кўмаклашиш бўлиб ҳисобланади.
Ушбу қарор ҳам ўзининг мазмун-моҳиятига кўра жуда катта ижобий таъсир 
кучига эга бўлади. Лекин, бу агентлик фаолиятини фақатгина қишлоқ ва сув 
хўжаликлари вазирликлари учун хизмат кўрсатадиган ташкилотга 
айлантирмай, бутун мамлакат миқёсида агросаноат мажмуи маҳсулотини 
ишлаб чиқарувчи ва озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик билан 
шугулланувчи субъектлар учун хизмат кўрсатадиган ташкилотга айлантириш 
лозим. Имконият бўлса, ушбу агентликнинг вилоятлардаги филиалларини 
ҳам тузиш керак.
Тадбиркорлар фаолиятини ривожлантиришда муҳим ўрин эгаллаши 
мумкин бўлган учинчи ташкилот бўлиб «Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш бўйича вакил
69
» ҳисобланади. Ушбу тузилма тадбиркорларнинг 
ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда прократура органларига нисбатан муқобил 
бўлиб ҳисобланади. Бу ҳақда Президент Фармонида ҳам таъкидланган, яъни:
1) Тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш 
асосида ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш, уларнинг фаолиятида 
68
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартда «Агросаноат мажмуи ва озиқ-
овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш 
ҳақида»ги 241-сон Қарори. // lex.uz 
69
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартда «Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш 
тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5690-сонли Фармони. // lex.uz 


76 
қонунийликни мустаҳкамлаш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик 
муҳитини яхшилаш мақсадида прокуратура органларига хос бўлмаган 
функцияларни чиқариб ташлаш йўли билан уларнинг фаолиятини 
мақбуллаштириш;
2) 2019 йил 1 апрелдан: 
тадбиркорлик билан шуғулланувчилар фаолиятини назорат қилувчи 
органлар томонидан ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва 
қонунийлиги устидан назорат юритиш Ўзбекистон Республикаси Президенти 
ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакиллик 
томонидан амалга ошириш; 
тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларга 
оид қарорлари тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг назорат қилувчи органлар 
томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланиши; 
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакиллик
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасини назорат қилувчи 
органлар билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида 
ўтказиладиган текширувларнинг қонунийлиги устидан жамоатчилик 
назоратини таъминлашда иштирок этиши
70

3) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тасарруфидан 
текширувларни 
электрон 
рўйхатга 
олишни 
ягона 
тизимини 
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакиллик тасарруфига 
ўтказиш. 
4) Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил 
қуйидагиларни назорат қилади: 
назорат қилиш органлари томонидан тадбиркорлар фаолиятида 
текширувлар ўтказиш жараёнида қонунчилик талабларига риоя этилишини; 
70
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартда «Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш 
тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5690-сонли Фармони. // lex.uz


77 
назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида 
текширувлар ўтказиш тўғрисидаги буюртмаларини кўради ва унинг 
асослилигини ўрганади; 
тадбиркорлар фаолиятини назорат қилишга розилик бериш ёки уларни 
рад этиш, муддатини узайтириш ҳамда кўчириш тўғрисида қарор қилишни; 
назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида 
текширувларни ўтказишда қонун ҳужжатларини бузганлиги учун айбдор 
мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўришни; 
тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга 
ошириш соҳасида ягона ҳисоботлар юритилишини; 
тадбиркорлик 
субъектлари 
фаолиятида 
текширувлар 
ўтказиш 
соҳасидаги меъёрий базани ишлаб чиқади ва такомиллаштиришда иштирок 
этади
71

Ушбу 
ташкилий 
тузилмалар 
бугунги 
кунда 
мамлакатимизда 
тадбиркорликни ривожлантириш учун жуда зарур. Лекин, ушбу ташкилот 
вакилларининг текширувларда бевосита иштирок этмаслиги унинг фаолият 
самарадорлигини юқори даражада ижобий самара бермаслиги мумкин деган 
шубҳа келтириб чиқаради. Вакил номидан «Тадбиркорлар палатаси» 
ходимини иштирок этиши текширувга қанчалик ижобий самара беришини 
олдиндан тасдиқлаш қийин. Бироқ, ушбу ташкилий тузилмаларни яратилиши 
ижобий ўзгариш деб қабул қилинади.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноатида ишлаб 
чиқариш ҳажмини кўпайтиришда экспорт бозорларига кириб бориш муҳим 
аҳамиятга эга бўлмоқда. Лекин, экспортга маҳсулот чиқариш жараёни 
қишлоқ хўжалигида айрим хусусиятларга эга. Бу биринчи навбатда озиқ-
овқат маҳсулотини ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорларга маҳсулот 
сотиш учун қанчалик даражада тайёр эканлигини бўлиб ҳисобланади. Яъни, 
четга сотиладиган маҳсулотларни сотиш учун тижорат воситачи корхоналар 
71
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартда «Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш 
тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5690-сонли Фармони. // lex.uz


78 
фаолиятисиз экспортни ривожлантириб бўладими – деган савол кўпчиликни 
ўйлантирмоқда. Кузатишлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда 
фермер хўжаликларида ҳам қайта ишловчи корхоналар томонидан ҳам озиқ-
овқат маҳсулотлари экспортини кучайтириш учун қиймат яратиш жараёнида 
«қиймат занжири»нинг энг охирги бўғини сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари 
экспортига ихтисослашган махсус фирма ва компанияларни ташкил этишга 
эҳтиёж жуда катта. Буни қуйидаги сабаблар билан изоҳлаш мумкин: 
истьемол бозори тўғрисида ахборотнинг етишмаслиги натижасида 
нимани, кимга ва қанча миқдорла ишлаб чиқариш керак деган саволга жавоб 
топиш қийин бўлмоқда;
ташқи бозорларда маҳсулот сифатига, стандарт ва сертификат талаби 
кўплаб фермер хўжаликлари ва қайта ишловчи корхоналар раҳбарларини 
ўйлантириб қўймоқда. Бу масаланинг ечими қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 
экспортига ихтисослашган махсус фирма ва компаниялар ташкил этилиши 
ҳамда уларга маҳсулотларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш 
вазифаларини ҳал этиш мажбуриятини қўйиш билан ҳал қилиниши мумкин;
етиштирилган ва ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, 
юклаш ва ўз вақтида бозорга етказиб бериш тегишли инфтузилма, техник 
воситалар ва молиявий маблағга эга тижорат-воситачи корхоналар 
томонидан амалга оширилиши лозим. Бугунги кунда озиқ-овқат махсулотини 
етиштирувчилар бундай имкониятларга эга эмаслар. Бу эса уларнинг ишлаб 
чиқаришни янада кенгайтириш ва даромад олиш имкониятини чекламоқда;
тижорат воситачи компанияларни хусусий сектор иштирокида яратиш 
мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, хусусий сектор иштирокида ташкил 
этилган воситачи корхоналар бозор шароитига тез ва осон мослашувчан 
бўлади. Уларда фойда олиш учун мотивация кучли бўлади ва ортиқча 
бюрократик тўсиқларсиз фаолият юритилади;
тижорат воситачи корхоналарга озиқ-овқат маҳсулотларини халқаро 
стандартларга мослаштириш ва сертификат олиш вазифасини юклаш лозим. 
Сабаби, бугунги кунда стандартлаштириш ва сертификатлаш муаммоси 


79 
малакали мутахассислар, маблағ, тажриба ва кўникма талаб қилади. Керакли 
кадрни топиш, унинг ёрдамида ҳалқаро ташкилотлар билан сифат 
стандартлари ва сертификатларини олиш масаласини муҳокама қилиш ва 
шартнома имзолаб, ҳамкорлик қилиш воситачи корхоналар уддасидапн 
чиқадиган иш ҳисобланади;
Ўзбекистонда 
транспорт 
логистикасидан 
ташқари 
озиқ-овқат 
маҳсулотлари экспорти учун омбор логистикасини ривожлантириш ўта 
муҳим. Омбор логистикасини ривожлантирмасдан туриб, экспорт ҳажмини 
кўпайтириб бўлмайди. Бугуни кунда мамлакатимизда етиштирлаётган мева – 
сабзавот ва полиз экинларининг 30% уларни териб, йиғиштириб олиш ва 
сақлаш жараёнида нобуд бўлиш эвазига йўқотилмоқда. 
Юқорида баён қилинган фикрлар ва келтирилган маълумотлардан келиб 
чиқиб, қуйидаги хулосани қилиш мумкин:
тадбиркорликни ривожлантириш учун ташкилий механизмни ва бозор 
инфратузилмаси хизматлари сифатини узлуксиз равишда такомиллаштириб 
бориш лозим; 
асосий эътибор тадбиркорларнинг талаб ва эҳтиёжларини ўрганишга ва 
уларга ўз вақтида сифатли ёрдам кўрсатиш учун шарт-шароит яратишга 
қаратилиши лозим. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish