Умаров илхомжон юлдашевич ўзбекистон республикаси озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


-жадвал  Ҳиндистоннинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/85
Sana17.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#558066
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   85
Bog'liq
Умаров Илхом Юлдашевич Диссертация (2)

1.1-жадвал 
Ҳиндистоннинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш 
бўйича дунё миқёсидаги кўрсаткичлари 
 
Кўрсаткичлар 
Ҳиндистон 
Дунёдаги 
ўрни 
Дунё ишлаб 
чиқаришдаги улуши 
Фойдаланишга яроқли ерлар 
(млн га). 
161 


Суғориладиган ерлар. (млн га).
55 


Денгиз қирғоғи узунлиги (км).
8041 
19 

Асосий экин турлари (млн т) 
35 

4% 
Мевалар (млн т) 
47 

10% 
Сабзавотлар (млн т) 
82 

10% 
Гуруч (млн т) 
132 

22% 
Буғдой (млн т) 
65 

12% 
Сут (млн т) 
88 

16% 
Шакарқамиш (млн т) 
289 

21% 
Мош ва гречка (млн т) 
12 

21% 
Чой (млн т) 
0.88 

28% 
Истеъмолга яроқли ёғлар (млн т) 
25 

7% 
Чорва (млн дона) 
226 

20% 
Манба: Negi, S. (2013). Food Processing Entrepreneurship for Rural Development: Drivers and Challenges. 
Ecology, Economy & Ethics (pp. 186-197).
42
Negi, S. (2013). Food Processing Entrepreneurship for Rural Development: Drivers and Challenges. Ecology, 
Economy & Ethics - P. 186-197.


45 
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Ҳиндистоннинг дунёдаги 
улуши маҳсулот турлари бўйича анча сезиларли, эгаллаб турган ўрни эса 
таҳсинга сазовор, чунки унинг ўрни биринчи, иккинчи ва учинчи 
поғоналарда кўрсатилган. Лекин, шунга қарамай Ҳиндистон қишлоқ 
хўжалигида ҳам муаммолар мавжуд ва уларни ҳал қилишда давлат хусусий 
секторини ривожлантиришга асосий эътиборни қаратган. Бунинг сабаби 
шуки, Ҳиндистонда озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришга 
қуйидаги омиллар таъсир кўрсатган
43

А) Истеъмолчиларнинг тайёр озиқ-овқатлар ва қайта ишланган
маҳсулотларга талабини узлуксиз тарзда ўсиб бораётгани. Аҳоли жон бошига 
тўғри келадиган даромадни йилма-йил ортиб бораётгани истеъмолчиларда 
тайёр маҳсулотларни кўпроқ харид қилишга ундамоқда, шунингдек улар 
овқатнинг сифати ва истеъмол хусусиятларига кўпроқ эътибор 
қаратишмоқда. Бундан келиб чиқиб шундай хулоса қилиш мумкинки, 
Ҳиндистонда озиқ-овқат саноатида тарбиркорликни ривожлантиришга 
даромад омили кучли таъсир кўрсатмоқда, яъни: 
аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни ошиши киши бошига 
тўғри келадиган истеъмолни ҳам ортишига олиб келмоқда; 
истеъмолни ортиши ҳам қайта ишловдан ўтган ҳам бирламчи 
маҳсулотлар гуруҳида бирдек юз бермоқда; 
истеъмол қилинаётган қишлоқ хўжалик товарларининг ярмиси, яъни 50 
фоизи истеъмол саватчасида мавжуд. 
Б) Ҳукумат ёрдами. Мамлакат ҳукумати озиқ-овқат саноатида 
тадбиркорликни ривожлантиришда солиқ имтиёзлари, инфраструктура 
тузилмалари, молиявий кўмак шаклида қўллаб - қувватламоқда. Ушбу 
кўмакнинг турлари қуйидаги кўринишларга эга: 
ҳукумат ушбу соҳада технологиялар трансферига рухсат берган; 
агро озиқ-овқат паркларини ташкил этишга грантлар бериш; 
43
Negi, S. (2013). Food Processing Entrepreneurship for Rural Development: Drivers and Challenges. Ecology, 
Economy & Ethics - P. 186-197. 


46 
мевачилик ва полиз маҳсулотларини ишлаб чиқаришда янги саноат 
тармоқларини яратиш учун институционал ва кредит кўмаги; 
дастлабки 5 йилда 100 фоиз солиқ имтиёзлари ва мевачилик ва полиз 
маҳсулотларидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун яратилган янги 
тармоқларга кейинги 5 йил мобайнида қўшимча 25 фоиз солиқ имтиёзлари; 
парранда гўшти, гўшт ва балиқ маҳсулотларига акциз солиғини 
камайтириш; 
музлатгич машиналар, қадоқлаш ва ўраш асбоб – ускуналари, 
маҳсулотни қайта ишлаш ва уларнинг бутловчи қисмларини олиб киришга 
импорт божларини камайтириш; 
сут маҳсулотларини қайта ишлаш асбоб-ускуналарини бутунлай акциз 
солиғидан озод қилиш. 
В) Ҳиндистонда озиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдосини тез ўсиши.
Ҳиндистонда озиқ-овқат маҳсулотлари бозорининг улкан салоҳиятга 
эгалиги ва турмуш даражасини яхшиланиб бораётгани туфайли савдо 
кўрсатиш шахобчаларининг фаолияти тез ривожланмоқда. Савдо ҳажми 
йилига ўртача 30-35 фоиз ўсмоқда
44
. Мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари 
савдоси билан шуғулланувчи компаниялар ва чакана савдо дўконларининг 
кўпайиб бориши тадбиркорларга ўзларининг маҳсулотини ушбу бозорда 
сотишга ундамоқда. Бу эса қуйидаги омилларни озиқ-овқат саноатида 
тадбиркорликни ривожлантиришга туртки бераётган сабаблар сифатида 
кўрсатишга асос бўлади: 
мамлакатда савдо марказлари ва дўконларининг сонини тез ортиб 
бораётгани ва «савдо маркази» маданиятини тез оммалашуви; 
мамлакатда номи танилган савдо компанияларининг сонини ортиб 
бораётгани ва уларнинг жуғрофий жиҳатдан бутун мамлакат ҳудудини 
қамраб олишга ҳаракат қилаётганликлари; 
44
Negi, S. (2013). Food Processing Entrepreneurship for Rural Development: Drivers and Challenges. Ecology, 
Economy & Ethics (pp. 186-197). New Delhi: Tata McGraw Hill Education, ISBN-13978-1-25-905869-1. 


47 
Ҳиндистонда озиқ-овқат бизнесига кўп сармоя киритилаётгани ва 
бошқалар. 
Тадқиқотчи С.Неги Ҳиндистон озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни 
ривожлантиришда яна бир муҳим омилни эътибордан четда қолдирган, яъни 
шаҳар аҳолисини тез кўпайиб бораётгани. Урбанизация жараёни озиқ-овқат 
маҳсулотлари истеъмолига жуда кучли таъсир кўрсатади. Бу эса 
тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга омиллардан бўлиб 
ҳисобланади. 
С.Неги 
томонидан 
Ҳиндистонда 
тадбиркорликни 
ривожлантиришга салбий таъсир этувчи омиллар қуйидаги мазмунда 
ифодаланган ва жиддий эътиборга лойиқ. Муаммолар шартли равишда 6 та 
гуруҳга бўлинган ва қуйидагича ифодаланган
45
(«1.2-жадвалга қаранг»).

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish