202
Прогнозлар инерцион, фаол ва мақсадли вариантлар бўйича
амалга
оширилди. Инерцион вариантда прогноз вақт омили (t) бўйича олинади ва
бошқа омилларнинг таъсирини ҳисобга олмайди. Инерцион ишлаб чиқариш
ҳажми сценарийси (1-вариант). Ушбу сценарий асосида озиқ-овқат
маҳсулотларини ишлаб чиқариш хажми жорий ривожланиш тенденцияларига
мос ҳолда амал қилади. Унда ишлаб чиқариш хажмининг омил ва
манбаларидаги ўзгаришлар аввалдан амал қилган даражада қолиб, маҳсулот
турлари бўйича ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳам амалдаги даражада
ривожланади.
Ишлаб чиқариш хажмининг кўпайишига
таъсир этувчи омил сифатида
истеъмолчилар сони, аҳоли даромади ва тармоқда банд бўлганларнинг ўсиш
суръатлари ҳамда уларнинг миқдорий ўзгаришлари қаралади. Унинг
камайишига таъсир этувчи асосий омил маҳсулотнинг таннархи ва инфляция
суръатларини ўсиши киради. Ушбу сценарийнинг асосий камчиликларидан
бири амалдаги ишлаб чиқариш хажми билан прогноздаги ишлаб чиқариш
ҳажмини ўртасидаги фарқнинг ортиб бориши ҳисобланади. Бундан ташқари,
эконометрик таҳлил ёрдамида олинган моделларнинг таркибий қисмлари
орасидаги аниқланган боғлиқлик коэффициентларидан фойдаланиб,
маълум
даражада юзага келган натижавий кўрсаткичнинг ўзгаришига таъсир этиш
мумкин. Бу, ўз
навбатида, фаол прогноз учун асос яратади.
Фаол ишлаб чиқариш ҳажми сценарийси (2-вариант). Ушбу сценарий
аввалги сценарий (1-вариант)га қўшимча равишда ишлаб чиқариш ҳажми
омил ва манбаларидан фойдаланиш маҳсулот турлари бўйича
ишлаб
чиқариш кўрсаткичларининг ижобий тенденциясига асосланади. Мазкур
сценарий замирида маҳаллий озиқ-овқат маҳсулот захиралари ва хомашё,
айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоқлари жадал
суръатларда ривожланиши билан бирга, озиқ-овқат инфратузилмасини
ривожлантириш дастурларига киритилаётган инвестициялар ҳажмининг
ортиши кўзда тутилади. Уларга қўшимча равишда, илмий-тадқиқот ва
конструкторлик ишланмаларига йўналтирилган
харажатларнинг кенгайиши
203
ҳисобига инновацион фаолият ривожланади. Ушбу сценарийнинг
камчиликлари сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми
таркибида қишлоқ хўжалигига йўналтирилган улушининг кўпайиши
натижада ялпи озиқ-овқат маҳсулотларига талабни ўсиши ҳисобига
инфляция ортишини келтириб чиқаради ҳамда истеъмол хажмини
камайишига олиб келади. Бу, ўз навбатида, мақсадли прогноз учун асос
яратади.
Мақсадли ишлаб чиқариш ҳажми сценарийси (3-вариант). Ушбу
сценарий аввалги сценарий (2-вариант)дан фарқли равишда, нодавлат
сектори улушининг кескин ортиши ҳамда маҳаллий инновацион тизимнинг
кенгайишига асосланади. Мазкур оптимал ишлаб чиқариш ҳажми
сценарийси замирида жаҳон озиқ-овқат бозорининг
жадал ривожланиши
ҳисобига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларига
бўлган талаб ортади ва уларнинг нархини ўсиши кузатилади. Натижада,
истеъмолчилар сонини кўпайиши ва солиқ ставкаларини камайиши ишлаб
чиқариш хажмини кўпайишига олиб келса, қайта
ишлаш ва экспортга
йўналтирилиши ҳисобига унинг хажмини тез камайиши мумкинлиги
сценарийнинг салбий жиҳатидир.
Юқоридаги сценарийлар ичида республика иқтисодиёти учун мақбули
2-вариант бўлиб, мазкур вариант асосида ишлаб чиқариш хажмини
кўпайтириш учун бугунги кунда озиқ-овқат саноати корхоналарини янги
техника ва технологиялар билан қуроллантириш лозим.
Уй хўжалиги истеъмол харажатларига
таъсир этувчи омилларнинг
таъсирчанлик коэфицентлари ишлаб чиқилган. Шунингдек, уй хўжалиги
истеъмол харажатларини 4.6-жадвалда прогноз кўрсаткичлари ҳисоб-китоб
натижалари асосида аниқланган.
Уй хўжалиги истеъмол харажатларининг прогноз кўрсаткичлари 2020
йилда 65,6 %ни ташкил этади. Шунингдек, йиллар мобайнида аҳоли
даромадларини ўсиши асосида истеъмол харажатлари камаяди,
натижада
2024 йилга бориб уй хўжалиги истеъмол харажатлари 64,1 %га бўлади.
204
Чунки истеъмол харажатларига таъсир этувчи омиллар ичида доимий аҳоли
сонининг ўсиш суръати ва истеъмол товарлар нархлари индекси ортишига
сабаб бўлса, акчинча унинг камайишига уй хўжалиги даромадларининг
ортиши таъсир этади.
Do'stlaringiz bilan baham: