Умаров илхомжон юлдашевич ўзбекистон республикаси озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


 § Озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни инновацион салоҳиятини



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/85
Sana17.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#558066
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   85
Bog'liq
Умаров Илхом Юлдашевич Диссертация (2)

4.2. § Озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни инновацион салоҳиятини 
оширишда иқтисодий механизмларни такомиллаштириш 
Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмак-
лашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг асосий ва устувор 
вазифаларидан бири 

хусусий сектор, кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликни жадал ривожлантириш ва таъминлашдан иборат. 
Инновацион ривожланиш давлатларга жаҳон иқтисодиётига кириб боришни,
халқаро бозорларда рақобатчилик курашида рақобатбдош ва ғолиб бўлиш 
имконини беради. 
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни, иқтисодиётни 
модернизациялаш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг янада кучайтирилиши 
ҳозирги 
кунда 
озиқ-овқат 
саноати 
корхоналарида 
техника 
ва 
технологияларни кенг жорий этиш ҳамда инвестициялар жалб қилиш 
доирасини кенгайтириш керак. Шу сабабли Ўзбекистон Республикасида 
турли мулчиликка асосланган ишлаб чиқаришни вужудга келиши асосан 
бозор иқтисодиётига ўтиш даврида, яъни иқтисодиётда саноат корхоналари 
кўринишидаги бирлашмаларни ривожланиши, уларда хўжалик юритувчи 
субъектлар, хиссадорлик жамиятлари, унитар (шуъба) корхоналар, 
масъулияти чекланган ва чекланмаган жамиятлари вужудга келди. 
Шунингдек, ташкил этилган корхона ва ташкилотлар ўз фаолиятларини 
жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви орқали инновация ва инвестиция 
маблағларини кўпайтириш ҳисобига ўзларига иқтисодий шарт-шароитлар 
яратади. 
Республика иқтисодиётини ривожлантиришда сифат ўзгаришларидан 
самаралий фойдаланиш мақсадида мавжуд техника ва технологияларга 
суянган ҳолда, нафақат инновацион фаолиятдан самарали фойдаланиш ва 


191 
уни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга ҳам аҳамият қаратиш 
даркор. Биринчиси ривожланган мамлакатлар даражасига тенглашишга 
имконини 
берса, 
фақат 
фаол 
инновацион 
фаолиятгина 
ушбу 
муваффақиятнинг узоқ муддатини таъминлайди. 
Мамлакат иқтисодиётини барқарор ўсишига ҳамда аҳоли турмуш 
даражасини ошириш ҳамда аҳолини яшаш фаровонлиги ҳал қилувчи мавжуд 
ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича тўпланган илмий-амалий 
технологик салоҳиятни даврий равишда амалга оширишга боғлиқ. Чунки 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни реал секторини 
ривожлантираётган асосий элементи ҳисобланиб, мавжуд лойиҳаларни 
татбиқ этиш ҳамда янги ғояларни амалга оширишда етакчилик инновацион 
тадбиркорлик, инноватор-субъектларга кўп даражада дахлдордир. 
Бу борада ривожланган мамлакатларда саноат корхоналарининг 
бошқариш тизимида инновацион фаолиятни стратегик ва тизимли 
ёндашувига алоҳида эътибор берилган. Натижада аниқ бир тармоқда ишлаб 
чиқаришни самарали амалга ошириш, бошқарувни марказлаштириш ва 
инновацион фаолиятни янада кучайиши кузатилмоқда. Чунки, хусусий 
мулкчиликнинг 
ривожланиши 
озиқ-овқат 
саноати 
корхоналарида 
инновацион фаолият самарадорлигини оширишни талаб этади. Давлат 
томонидан хусусий мулк ва мулк эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя этилиши 
инвесторлар томонидан озиқ-овқат саноати корхоналарида инновацион 
муҳитни яхшилашга имконият беради.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, республика озиқ-овқат саноати 
корхоналарида инновацион фаолиятнинг янада ривожлантиришга қаратилган 
муаммоларни 
ўрганиш, 
инновацион 
фаолиятнинг 
самарадорлиги, 
авваламбор, мамлакатда инновацион муҳитни яхшилашга қаратилган 
қонунлар доирасида ягона ҳуқуқий меъёрлар тизимини шакллантирадиган 
институционал асосларни ишлаб чиқиш даражасига боғлиқ эканлигидан 
далолат беради. 


192 
Ўзбекистон Республикасининг жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига аъзо 
бўлишида асосий вазифалардан бири миллий иқтисодиётда инновацион 
фаолият масаласи ҳисобланиб, биринчидан, инновацион фаолиятни тартибга 
солувчи меъёрий-ҳуқуқий механизмларга боғлиқ бўлса, иккинчидан, 
инновацион лойиҳалар, ғоялар ва ихтироларни молиялаш тизимини 
ривожланганлик жиҳатларига боғлиқ бўлади. Демак, озиқ-овқат саноати 
корхоналарида рақобатни кучайтиришда инновацион фаолиятни янада 
ривожлантиришда энг аввало инновация ва инновацион фаолият ҳамда 
инновацион лойиҳалар тушунчаларини ўрганиш керак.
Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган турли мулкчиликка 
асосланган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларнинг 
инновацион 
фаолияти 
бир 
қатор 
ижобий 
жиҳатларни 
ўзида 
мужассамлаштириши лозим. Жумладан: 
амалиётга янги, такомиллашган ишлаб чиқаришни жорий этиш; 
маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларидан унумли фойдаланиш ва 
харажатлар рентабеллигини ошириш; 
барча меъёрларга экологик жиҳатдан тўлиқ жавоб берадиган озиқ-овқат 
маҳсулотлари ишлаб чиқиш ҳамда ушбу маҳсулотлар таннархини 
пасайтириш; 
ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол ва сифат 
хусусиятларини доимий равишда ошириб бориш; 
мавжуд озиқ-овқат маҳсулотларига турдош янги тур озиқ-овқат 
маҳсулотларини ишлаб чиқишни кенгайтиришни талаб этади. 
Озиқ-овқат тадбиркорлиги хўжалик юритишнинг хусусий шакли бўлиб, 
ривожланган давлатлар иқтисодиётида кўп асрлик ривожланиш эвазига 
устувор мавқега эга бўлди. Тадбиркор ишлаб чиқариш омилларидан 
самарали фойдаланувчи ҳамда ўзининг ички имкониятларидан фойдаланади 
ва мақсадга эришиш учун ўзини билим ва кўникмаларидан асосида юқори 
фойда олишга интилувчи шахс ҳисобланади. Шунингдек, озиқ-овқат 


193 
саноатида тадбиркорликнинг инновацион салоҳиятини оширишда қуйидаги 
вазифаларни ҳал қилиш зарур: 
озиқ-овқат саноатида инновацион салоҳиятни оширишнинг устувор 
вазифаларини белгилаш ва татбиқ этиш, 
илғор тузилмавий ўзгаришларни озиқ-овқат саноатида таъминлаш; 
инновация фаолияти инфратузилмасини яратиш ва ривожлантириш; 
маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотини халқаро бозорларга чиқариш ва 
ташқи иқтисодий инновация фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-
тадбирларни амалга ошириш; 
инновация фаолиятини ривожлантиришда илм-фан, таълим, ишлаб 
чиқариш ва молия-кредит соҳаларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш; 
халқ хўжалиги иқтисодиётини ва уни структуравий баланс 
стратегиясини белгиловчи асосий йўналишларини ривожлантириш ҳамда
барқарорлаштириш учун фан-техника салоҳиятидан самарали фойдаланишни 
таъминлаш
171

Озиқ-овқат саноатининг инновация соҳасидаги асосий вазифаларга 
қуйидагиларни киритиш мумкин: озиқ-овқат саноатида инновация 
сиёсатининг шакллантириш ва рақобатни рағбатлантириш, инновацион 
фаолиятни хавф хатарлигини олдини олиш мақсадида уни суғурталаш, 
яроқсиз бўлиб қолган маҳсулотни истеъмолга чиқарганлиги учун давлат 
санкцияларини киритиш, инновацияларнинг ижтимоий-экологик йўналиш-
ларини такомиллаш-тириш орқали илм-фан, техника ва технологияларни 
ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш.
Мамлакатдаги аниқ ижтимоий, иқтисодий вазиятларни меъёрий-ҳуқуқий
далолатномаси асосида инновацион сиёсатининг асосларини қабул қилишдан 
бошланади, унда бошқарув суъбектлари ва объектлари, унинг ҳуқуқлари, 
мажбуриятлари ва масъуллиги белгилаб қўйилади. («4.3-расмга қаранг»).

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish