Укув кулланма (Магистрлар учун)


lф -  оқава сув чиқазилган жойдан ҳисобли пунктгача бӯлган масофа, м;  V



Download 1,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/71
Sana29.04.2022
Hajmi1,71 Mb.
#592650
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   71
Bog'liq
Окава сув маъруза Зокиров У.Т. Буриев Э С

 lф - 
оқава сув чиқазилган жойдан ҳисобли пунктгача бӯлган масофа, м; 
V
- дарѐдаги сувнинг ҳисобланаѐтган участкадаги ӯртача оқиш тезлиги, м/сек
Lм.б- қ
ийматини қуйидаги формула орқали аниқлаш мумкин 
Lм.б қ Lt / 10 , мг/л. 
 
бу ерда, 
Lt -
оқава сувларни дарѐга туширилганидан t - сутка вақт ӯтганидан 
кейинги дарѐ ва оқава сувлар аралашмаси нинг КББТ бӯйича ифлослик 
концентрацияси. (1 кате гория дарѐлар учун
Lt қ 3 мг/л,
2 категория 
Lt қ 6 мг/л. 
Агарда ҳисоблаб топилган «
Этоз» қ
иймат 80% тенг ѐки катта бӯлса, у холда тӯла 
биологик тозалаш схемаси қабул қилинади, агарда 80% кам бӯлса, тӯла бӯлмаган биологик 
тозалаш схемаси қабул қилинади. 
3 БОБ. Оқава сувларни тозалаш усулларининг туркумлари. 
10 §. Оқава сувларни тозалаш усуллари. 
 
Оқава сувларни механик, физика-кимѐвий ва биологик усулларда тозаланилади. 
Оқава сувлар таркибидаги бактерияли ифлосларни йӯқотиш. 
Механик тозалаш оқава сувлар таркибидаги эримаган ифлос моддаларни сузиш, 
тиндириш ва фильтрлаш йӯли билан сувдан ажратиб олинади. 
Механик тозалаш қуйидаги иншоатларда амалга оширилади: 
Панжаралар. Панжараларда оқава сувлар таркибидаги ифлос моддаларнинг 
катталиги 5мм ва ундан юқори бӯлган моддалар тутиб қолинади. 
Қумтутқичлар. Қумтутқичлар оқава сув таркибидаги минерал ифлосларни, асосан 
қумларни тутиб қолиш мақсадида ишлатилади. 
Тиндиргичлар. Оқава сув таркибидаги муаллақ ҳолатдаги ифлос моддаларнинг 
солиштирма оғирлиги сув солиштирма оғирлигидан катта ѐки кичик бӯлган 
заррачаларини ажратиб олиш мақсадида ишлатилади. Бунда сувнинг солиштирма 
оғирлигидан катта бӯлган заррачалари, оғирлик кучи таъсирида тиндиргичларнинг тубига 
чӯкади, енгиллари бӯлса, сув юзасига сузиб чиқади. 
Ёғтутқичлар, нефттутқичлар, чақичтутқичлар. Бу иншоатлар оқава сув таркибида 
бӯлган ѐғ, нефт, чақич яъни сувдан енгил бӯлган моддаларни тутиб қолиш мақсадида 
қӯланилади. Бундай иншоатлар асосан саноат оқава сувларини тозалашда ишлатилади. 
Фильтлар. Оқава сувлар таркибидаги ифлосларнинг жуда майда заррачаларини 
тутиб қолиш мақсадида ҳар хил турдаги фильтрлар ишлатилади. 
Механик тозалаш усулини мустақил тозалаш усули сифатида қабул қилиш мумкин, 
қачонки бундай усулда тозаланган оқава сувлар таркибидаги ифлос моддалар қолдиги 
талаб қилинган тозалаш даражаси миқдорида бӯлса, агарда тозаланган оқава сув талаб 
қилинган тозалаш даражасини қониқтирмаса, у холатда механик тозалаш усули оқава 
сувнинг биологик тозалаш усулига тайѐрлаш боскичи сифатида қӯлланилади. 
Физика-кимѐвий тозалаш усули. Кимѐвий тозалаш усули оқава сувга кимѐвий 
реагентларни қӯшишдан иборатдир, бу реагентлар оқава сув таркибидаги ифлос моддалар 
билан реакцияга киришиб, сув таркибидаги эримаган, коллоидли ва эриган модда 
заррачаларни чӯкишга имкон яратади, баъзи бир эримаган моддалар зарарсиз эриган 
моддаларга ӯтқазилади. 


17 
Кимѐвий тозалаш учун қуйидаги иншоатлар ва қурилмалар қӯлланилади: 
реагентлар ва реаген хӯжаликлари - реагентларни сақлаш, тайѐрлаш ва уларни 
аралаштиргичларга узатиш қурилмалари; 
аралаштиргичлар - реагентларни тозаланадиган оқава сув билан аралаштириш 
учун; 
реакция камераси, бу қурилмаларда реагентлар оқава сув билан реакция кетади. 
Кимѐвий тозалаш усули асосан саноат оқава сувларини тозалашда қӯлланилади. 
Кимѐвий тозалаш усулига электролит тозалаш усулини қӯшиш мумкин. Ьу усулда оқава 
сув орқали электр токи ӯтқазилади. Бунда хосил булган электролитларнинг ионлари анот 
ва катод томон интилади. Бу ерда улар ӯзаро бир бирлари билан ва ва электрод 
материаллари билан бирлашиб янги бирикмалар хосил қиладилар. 
Оқава сувлар таркибидаги ифлос моддаларни ажратиб олиш учун флотациялаш 
усули қӯлланилади. 
Биологик тозалаш усули оқава сув таркибидаги микрожонзодларнинг яшаш 
шароитига асосланган, бу жонзодлар оқава сув таркибидаги органик моддаларни 
оксидлаш ва қайта тиклаш учун хизмат қилади. 
Оқава сувларни биологик толзалаш иншоатлари асосан икки турга бӯлинади: оқава 
сувларни табиий шароитга якин бӯлган иншоатларда тозалаш; оқава сувларни суний 
яратилган иншоатларда тозалаш. 
Биринчи турдаги иншоатларга: суғориш майдонлари, фильтрация майдонлари, 
биологик ҳовузлар киради. 
Иккинчи турдаги иншоатларга: биологик фильтрлар, аэротеклар, циркуляция 
каналлари, окситенклар киради. 
Оқава сувлардан тутилган чиқиндиларга ишлов бериш, зарарсизлантириш, 
сувсизлантириш ва улардан фойдаланишучун уларни тегишлий иншоатларга юборилади. 
Септиклар, горизонтал тиндиргич бӯлиб, тиндиргич остига чӯккан чӯкиндилар, 
оқиб ӯтадиган оқава сув билан биргаликда чирий бошлайди. 
Икки қаватли тиндиргичлар, икки қаватдан иборат бӯлган иншоат бӯлиб юқори 
қисмида горизонтал тиндиргич жойлаштирилган, пастки қисмида - чӯккан чӯкиндиларни 
чиритиш ва ачитиш қурилмаси жойлаштирилган. 
Метантенк. Тиндиргичларда чӯктирилган чӯкиндилар оқава сувларга қайта таъсир 
қилмаслиги ва сасимаслиги учун уларни чиритиш мақсадида алохида жойлаштирилган 
иншоатга яъни метантенкка юборилади.Метантенкда ачитиш жараѐнини жадаллаштириш 
мақсадида уларга суниий равишда иссиқлик берилиб ва чикиндилар аралаштирилиб 
турилади. 
Лойқа майдонлари. Икки қаватли тиндиргичларда ва метантенкларда, аэробли 
ишлов берилган чиқиндиларни сувсизлантириш учун лойқа майдонларга юборилади. Бу 
майдонларда чиқиндилар табий шароитда қуритилади ва чиқиндилар ӯғит сифатида 
ишлатилиши мумкин. 
Ишлов берилган чӯкиндиларни сувсизлантириш суний яратилган иншоатларда 
амалга ошириш мумкин ( вакуум-фильтрлар, вакуум-пресслар, цетрафуга, термик 
қуритиш). 
 

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish