МАВЗУ; ҲУКМ ВА ХУЛОСА ЧИҚАРИШ – ТАФАККУР ШАКЛИ СИФАТИДА РЕЖА - ҲУКМНИНГ МОҲИЯТИ.
- ҲУКМ ТУРЛАРИ: ОДДИЙ ВА МУРАККАБ ҲУКМЛАР
- ҲУКМЛАР ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАР
- ХУЛОСА ЧИҚАРИШ ХАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА.
Ҳукм – предметга маълум бир белгининг (хоссанинг, муносабатнинг) хослиги ёки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур шаклидир. - Ҳукм – предметга маълум бир белгининг (хоссанинг, муносабатнинг) хослиги ёки хос эмаслигини ифодаловчи тафаккур шаклидир.
- Ҳукмнинг асосий вазифаси предмет билан унинг хусусияти, предметлар ўртасидаги муносабатларни кўрсатишдир. Ана шунинг учун ҳам у доимо тасдиқ ёки инкор шаклдаги фикрдан иборат бўлади.
Ҳукмлар нисбатан тугал фикрдир. Унда конкрет предмет билан унинг конкрет белгиси ҳақида билим ифода қилинган бўлади. - Ҳукмлар нисбатан тугал фикрдир. Унда конкрет предмет билан унинг конкрет белгиси ҳақида билим ифода қилинган бўлади.
- Ҳукмлар воқеликка мос келиш даражасига кўра чин, хато ва ноаниқ (эҳтимол, тахминий) бўлади.
- Ҳукмлар тилда гаплар орқали ифодаланади.
- Ҳукм мантиқий категория бўлса, гап грамматик категориядир. Ҳукмлар асосан дарак гап орқали ифодаланади.
Оддий ҳукм деб, таркибидан яна бир ҳукмни ажратиб бўлмайдиган мулоҳазага айтилади. - Оддий ҳукм деб, таркибидан яна бир ҳукмни ажратиб бўлмайдиган мулоҳазага айтилади.
- Таркибидан икки ёки ундан ортиқ ҳукмни ажратиш мумкин бўлган мулоҳазаларга мураккаб ҳукм дейилади.
- Мантиқий эга – субъект (S) фикр қилинаётган предмет ва ҳодисани билдиради. Мантиқий кесим - предикат (P) предметга хос хусусиятни, муносабатни билдиради.
Ҳукмнинг учинчи зарурий элементи мантиқий боғламадир. У субъект ва предикатни бир-бири билан боғлайди, натижада ҳукм ҳосил бўлади. Оддий қатъий ҳукмнинг формуласи қуйидагича ёзилади: S-P. - Ҳукмнинг учинчи зарурий элементи мантиқий боғламадир. У субъект ва предикатни бир-бири билан боғлайди, натижада ҳукм ҳосил бўлади. Оддий қатъий ҳукмнинг формуласи қуйидагича ёзилади: S-P.
- Оддий ҳукмлар сифати ва миқдорига кўра турларга бўлинади. Сифатига кўра, тасдиқ ва инкор ҳукмлар фарқланади. Ҳукмнинг сифатини мантиқий боғлама белгилайди. Тасдиқ ҳукмларда белгининг предметга хослиги, инкор ҳукмларда, аксинча, хос эмаслиги кўрсатилади.
- «А. Орипов Ўзбекистон Республикаси Мадҳиясининг муаллифидир» – тасдиқ ҳукм,
- «Математика ижтимоий фан эмас» – инкор ҳукм.
Do'stlaringiz bilan baham: |