ЎН САККИЗИНЧИ БОБ
Америго Бонасера дафн этиш бюроси жойлаш-
ган Молбери-стритдан бор-йўғи бир неча квар-
тал нарида яшарди. Шунинг учун ҳам одатда
кечки овқатга уйига келарди. Абадий уйқуда ёт-
ган марҳум олдидаги сўнгги бурчини адо этишга
келган одамлар билан бирга бўлишни бурчи деб
билиб, кеч оқшомда яна ишхонасига қайтарди.
Овқат устида хотини ундан сўради:
– Бугун яна ишлайсанми?
Америго Бонасера бош силкиди. Хотини унинг
ишини ҳурмат қиларди, бироқ кўп нарсага ақли
етмасди. Эрининг ишида техник жиҳат унча-
лик муҳим эмаслигини тушунмасди. Кўпларга
ўхшаб у ҳам марҳумни тобутда худди тирик ёт-
гандек қилиб безата олиш қобилияти учун эри-
га пул тўлайди, деб ўйларди. Ҳақиқатан ҳам бу
санъатда унинг олдига туша оладиган одам йўқ
эди. Бироқ унинг шахсан ўлим тўшаги олдида
бўлиши зарурроқ ва муҳимроқ эди. Тунги бедор-
лик пайтида яқин кишисидан жудо бўлган оила
қариндош-уруғларини, яқин дўстларини қабул
қилганда уларнинг олдида Америго Бонасера ту-
риши керак эди.
Кечки овқатдан кейин бир оз мизғиб олиш
унга одат бўлиб қолганди. Сўнгра душ қабул қи-
лар, қалин кўкимтир-қора соқолига тальк упадан
мўл сепиб, қиртишларди. Албатта, тиш эликсири
билан оғиз чайқарди. Вазифасига ҳурмат билан
қарагани учун тоза ич кийим, кўзни қамашти-
342
радиган оппоқ кўйлак, қора ботинка киярди. Бу
кийимларнинг ҳаммаси бирга мунгли эмас, ак-
синча, юпатувчи таассурот қолдирарди. Бундан
ташқари италянча тарбия олган кишига хос бўл-
маса-да, сочини ҳам бўярди. Буни олифтагарчи-
лик учун қилмасди. Шунчаки, унинг фикрича, оқ
оралаган қора соч унинг касбидаги одам қиёфа-
сига ярашмаган доғ бўлиб тушарди.
Америго овқатини ичиб бўлди, хотини унинг
косасига кичкина бифштекс, сап-сариқ зайтун
мойи оқиб турган бир неча қошиқ исмалоқ солди.
У тўйиб овқатланишни ёқтирмасди. Овқатдан
кейин қаҳва ичиб ўтириб, «Кэмел» сигаретасини
туташтирди. Қаҳва ҳўпларкан, бечора қизини
ўйлади. Энди у ҳеч қачон аввалги ҳолига қайт-
майди, қизининг чиройини ўрнига келтиришди,
лекин унинг кўзидаги ит билан овланган ёввойи
ҳайвон боласи кўзидагига ўхшаш ҳуркак нигоҳга
қараш ўта оғир эди. Уч-тўрт кун меҳмон бўлиб
келсин, деб уни Бостондаги холасиникига жўна-
тиб юборишди. Ҳар қандай дардни вақт даво-
лайди. Буни ҳаммадан кўра Бонасера яхшироқ
билади: дард-алам ҳам, қўрқув-ваҳима ҳам уну-
тилади, лекин ўлимнинг иши қийин. Ғассоллик
ҳунари уни умид-ишонч билан яшашга ўргатиб
қўйганди.
Меҳмонхонада телефон жиринглаганда, у
қаҳвани ичиб бўлай деганди. Ўзи уйда бўлганда
хотини телефон гўшагини олмасди. Шунинг учун
ўзи ўрнидан турди, сўнгги қултум қаҳвани ичди,
сигарета қолдиғини ўчирди. Меҳмонхона то-
мон юраркан, ётишга тайёрланиб, бўйинбоғини
бўшатиб, кўйлаги тугмаларини ечди. Гўшакни
олиб, таскин берувчи овоз билан:
– Қулоғим сизда, – деди.
343
Нариги томондаги одам хириллаган овоз би-
лан чўрт кесиб:
– Мен Том Хейгенман. Дон Корлеоненинг топ-
шириғига кўра қўнғироқ қиляпман, – деди.
Бонасеранинг томоғига бир нарса тиқилиб
қолгандай, қаҳванинг таъми кўнглини айнит-
гандай бўлди. Қизининг қасдини олиш мақсади-
да ғам-андуҳда ёниб, дон Корлеонедан қарздор
бўлиб қолганидан буён бир йилдан кўпроқ вақт
ўтди. Ана шу муддат мобайнида эртами-кечми
қарзни қайтариш керак, деган фикр анча эски-
риб улгурганди. Ўшанда газетада қонга бўялиб
ётган икки аблаҳнинг суратини кўриб, беҳад
хурсанд бўлганидан, дон учун дунёдаги ҳамма
яхшиликни қилишга тайёр эди. Лекин вақт мин-
натдорчилик туйғусини тез, ҳатто гўзалликдан
ҳам тезроқ олиб кетаркан. Энди Бонасерани худ-
ди унинг елкасига тоғ ағдарилгандай бир туйғу
қамраб олди. У зўрға-зўрға ғўлдиради:
– Ҳа, тушунаман. Эшитаман.
Хейгеннинг овозидаги совуққонлик уни ҳай-
рон қолдирди. Гарчи қелиб чиқиши италян бўл-
маса ҳам consigliori ҳар доим хушмуомала эди.
Ҳозир эса бўлиб-бўлиб, деярли дағал гапирарди:
– Дон бир пайтлар сизга яхшилик қилган эди.
Сиз ундан қарздорсиз. Қарзингизни узишингизга
у шубҳа қилмайди. Бундан ўзингиз ҳам хурсанд
бўласиз, деб ўйлайди. Бир соатдан кейин, ундан
олдин эмас, эҳтимол кечроқ, дон дафн этиш бю-
росида, сизнинг олдингизда бўлади. Унинг сизга
бир илтимоси бор. Кутинг. У борганда хизматчи-
ларингиздан ҳеч ким бўлмаслигига ҳаракат қи-
линг. Уларнинг ҳаммасига жавоб бериб юборинг.
Агар бирор сабабга кўра бу сизга маъқул бўлмаса,
ҳозирнинг ўзидаёқ айтинг, мен дон Корлеонега
344
айтиб қўяман. Унинг сиздан бошқа ҳам хизмат
қилишга тайёр турган дўстлари кўп.
Америго Бонасера қўрққанидан бақириб юбо-
рай деди:
– Мен Чўқинтирган отанинг илтимосини рад
этаманми? Шундай деб ўйлашга қандай ҳаддин-
гиз сиғди? Қандай бўлишидан қатъи назар, ал-
батта, унинг илтимосини бажараман. Қарзимни
унутганим йўқ. Ҳозироқ мен идорага бораман.
Хейгеннинг овози сал илиқлашгандай бўлди,
лекин бари бир унинг овозида қандайдир ғалати
бир нарса бор эди.
– Раҳмат сизга, – деди у. – Дон сиздан мутлақо
шубҳа қилмаганди. Бугун кўнгилдагидай қилиб
унинг ҳожатини чиқаришга ҳаракат қилинг. Ке-
йин мен билан доимий дўст бўлиб қолишга умид
қилишингиз мумкин. Бошингизга ҳар қандай
ташвиш тушганда ҳам дадил менга келаверасиз.
Бу гаплардан Америго Бонасера янада қат-
тиқроқ ташвишга тушиб қолди. У дудуқланиб
зўрға сўради:
– Менинг олдимга доннинг ўзи келадими?
– Ҳа, – деди Хейген.
– Демак, худога шукур, бутунлай соғайиб, ту-
залиб кетибди-да? – Унинг бу гапи кутилмаганда
худди сўроқдай янгради.
Нариги томонда жимлик чўкди, кейин Хейген
эшитилар-эшитилмас овоз билан:
– Ҳа, – деди, кейин шилқ этган овоз эшитилди,
у гўшакни илиб қўйди.
Бонасерани совуқ тер босди. У ётоқхонага ки-
риб, кўйлагини алмаштирди, оғзини чайқади.
Лекин соқолини олмади. Бўйинбоғини ҳам ал-
маштирмади. Кун бўйи тақиб юрган бўйинбоғи-
ни тақди. Кейин дафн этиш бюросига қўнғироқ
345
қилиб, ёрдамчисига бу тун ўзининг ўрнига залга
қўйилган марҳумнинг қариндош-уруғлари тўп-
ланадиган тобут олдида қолишини тайинлади.
Ёрдамчиси нимага деб сўрамоқчи бўлганди, Бо-
насера кескин унинг сўзини бўлиб, кўрсатмани
такрорлади.
У пиджагини кийди, қаҳва ичиб ўтирган хоти-
ни ҳайрон бўлиб унга қаради.
– Бирор иш чиқиб қолдими? – деди хотини.
Унинг қиёфасини кўрган хотини бошқа гап
сўрашга журъат этолмади.
Бонасера уйдан чиқди, бир неча квартал пиё-
да юрди ва дафн этиш бюроси олдидан чиқди.
Бинонинг зал ва қабулхонадан товуш ўтказ-
майдиган оғир эшик билан бўлиб қўйилган орқа
қисмида идора, мурда мўмиёланадиган ўликхо-
на, тобутлар сақланадиган омборхона ва Бонасе-
ранинг ваҳимали ҳунарига зарур бўлган кимёвий
моддалар ва асбоб-ускуналар сақланадиган кич-
кина омборхона бор эди. У идорага кириб, стол
орқасига ўтиб ўтирди, одатда, бу ерда чекмасди.
Ҳозир «Кэмел» сигаретасини туташтирди ва дон
Корлеонени кута бошлади.
У ночор-ноиложликдан мажбур бўлиб кутди.
Чунки ундан қанақа хизмат талаб қилинишини
жуда яхши тасаввур қиларди. Йил бошидан Кор-
леонелар оиласи Нью-Йорк мафиясининг беш
йирик оилавий синдикатига қарши уруш олиб
борди. Бу урушнинг акс-садоси газеталар саҳи-
фаларида тўла акс этиб турди. У томондан ҳам,
бу томондан ҳам кўп одам ҳалок бўлди. Энди эса
кўринишидан Корлеонелар оиласидан бирон-бир
каттароқ одам қурбон бўлган, унинг мурдасини
беиз йўқотишмоқчи бўлишяпти. Мурдани расмий
дафн этиш бюросининг эгаси ҳамма расм-ру-
346
сумлари билан жойига қўйса, пишиқ-пухта бўла-
ди-да. Америго Бонасера бундай ишга қандай
баҳо берилишини аниқлашда янглишмаганди. У
қотилликнинг иштирокчиси бўлиб қолади. Агар
бу қотиллик фош бўлиб қолгудай бўлса, узоқ муд-
датга қамоққа тушиши аниқ. Унинг қизи ва хо-
тини ҳақоратланади, унинг – ҳурматли Бонасе-
ранинг исми жиноий қирғиннинг қонли ботқоғи-
га топталиб кетади.
Нима бўлса бўлди, у иккинчи сигаретани ту-
таштирди. Шу чоқ янада даҳшатлироқ фикрдан
бутун вужуди титраб кетди. Корлеонелар оиласи-
нинг ёрдамчиси эканлиги бошқа жамоалардаги
мафиянинг қулоғига етиб боргудай бўлса, ундан
душман қаторида қасос олишади.
Беш оила уни йўқ қилиб ташлайди. Энди Бо-
насера қизи учун қасос олишни илтимос қилиб
Чўқинтирган ота олдига борган кунига лаънатлар
ўқиди. У хотини дон Корлеоненинг хотини билан
ўртоқ бўлиб қолган кунга ҳам лаънатлар ўқиди.
Ҳаммаси – қизи ҳам, Америкаси ҳам, севган иши
ҳам қуриб кетсин... Шошма, нега энди? Бунчалик
тушкунликка тушишнинг нима кераги бор? Дон
Корлеоне ақлли одам. Балки сир ҳеч қачон фош
бўлмайди, деб у мени танлагандир. Ақл-ҳушни
йўқотмаслик керак. Чунки ҳамма нарса ундай
бўлиши ҳам, бундай бўлиши ҳам мумкин. Агар
доннинг қаҳрига дучор бўлсанг, ҳар қандай ҳо-
латда ҳам тамом бўлдим, деявер.
Шағал йўлда ғилдиракларнинг шириллаган
овози эшитилди. Бонасеранинг сезгир қулоғи
тор йўлакдан машина юриб келиб, орқа ҳовлида
тўхтаганини эшитди. У ўрнидан туриб, ёрдамчи
эшикни очди. Йўғон Клеменца, унинг орқасидан
нақ босқинчилар қиёфасидаги икки йигит кир-
347
ди. Улар ҳеч нарса дейишмасдан бинони тинтиб
чиқишди. Кейин Клеменца хонадан чиқди. Икки
йигит қолди.
Орадан бир неча дақиқа ўтгач, Бонасера ҳов-
лига «Тез ёрдам» машинаси секин кириб келга-
нини эшитди. Эшик олдида яна Клеменца пайдо
бўлди. Унинг орқасидан икки киши замбил кўта-
риб кирди. Америго Бонасеранинг тахминлари
тўғри чиқди. Замбилда кўкимтир адёлга ўралган
жасад ётарди, сарғайиб кетган яланг оёқлари
адёлдан чиқиб турарди.
Клеменца ишора қилди, мурдани ўликхонага
олиб киришди. Шу пайт қоронғи ҳовлидан ёруғ
хонага яна бир одам кириб келди. Бу дон Корле-
оне эди.
Дон касал ётган даврида озиб, ўзини олдириб
қўйганди, қандайдир қийшайиб юрарди. Шля-
пасини қўлига ушлаб олган, катта бошида соч-
лари ҳам сийраклашиб қолгандай эди. Бонасера
билан тўйда учрашгандан буён ҳам қариган, ҳам
озган эди, бироқ ҳамон ундан ҳукмрон куч ёғи-
либ турарди. У шляпасини кўксига босиб, Бона-
серага қараб деди:
– Хўш, қадрдон дўстим, хизматимда бўласизми?
Бонасера бош ирғади. Дон замбилни олиб кириб
кетишган ўликхона томон юрди. Бонасера унинг
орқасидан кирди. Мурдани четида тарновчалари
бор столлардан бирига ётқизиб қўйишди. Дон Кор-
леоне шляпасини сезилар-сезилмас силкитганди,
хонадагиларнинг ҳаммаси чиқиб кетди.
– Менга қандай хизмат бор? – деди Бонасера
дудуқланиб.
Дон Корлеоне кўз узмасдан столга қаради.
– Сиздан бутун маҳоратингизни, бутун санъ-
атингизни ишга солишни илтимос қиламан, –
348
деди у. – Онаси уни шундай ҳолда кўришини ис-
тамайман.
У стол олдига келиб, адёлнинг бир четини
тортди. Бутун ирода кучига, кўп йиллик тажри-
басига қарамасдан Америго Бонасера ғайриих-
тиёрий тарзда чинқириб юборди. Мурдалар му-
миёлаштирадиган столда Сонни Корлеоненинг
ўқдан илма-тешик бўлиб кетган танаси ётарди.
Ўнг кўзи ўрнида қон тўлган тешик кўриниб ту-
рарди. Қаншари ва чап ёноғида гўшт ва суяк
парчалари қолганди.
Дон қўлини узатиб, бир неча дақиқа Бонасе-
рага суяниб қолди.
– Кўрдингизми, лаънатилар ўғлимни қандай
аҳволга солишганини? – деди у.
Do'stlaringiz bilan baham: |