УўК: 821. 111 Кбк: 84(7) п – 97 Пьюзо, Марио



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/35
Sana25.02.2022
Hajmi2,75 Mb.
#259039
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35
Bog'liq
Ch ota

Т Ў Р Т И Н Ч И Қ И С М
ЎН БЕШИНЧИ БОБ
Марказдан узоқ овлоқ жойдаги Нью-Гемпшир 
шаҳарчасида энг кичкина воқеа ҳам одамлар 
эътиборидан четда қолмайди. Бирор воқеа юз 
бергудай бўлса, уй бекалари дарҳол деразадан 
бошларини чиқариб, бир-бирларига хабар бера-
дилар, мудраб ўтирган дўкондорларнинг дарров 
кўзи очилади. Адамслар уйи олдига Нью-Йорк 
рақамига эга бўлган қора машина келиб тўхтага-
нидан саноқли дақиқаларда ҳамма хабар топди.
Авлод-аждоди шу овлоқда яшаб келаётган, 
бекорга дорилфунунда ўқимаётган Кей Адамс 
ҳам ётоқхонаси деразасидан бошини чиқариб 
ташқарига қаради. У имтиҳонларга тайёрлана-
ётганди, овқатланиб олиш учун пастга тушмоқ-
чи бўлиб турганда, бегона машина эътиборини 
жалб этди ва машина уларнинг уйи олдига келиб 
тўхтаганда, нима учундир таажжубланмади ҳам. 
Машинадан новча, тўладан келган икки йигит 
тушди. Одатда, кинофильмларда гангстерларни 
ана шундай қиёфада тасвирлашарди. Кей ана 
шундай ўй билан уларни эшик олдида ҳаммадан 
илгари кутиб олиш мақсадида, зинапоядан ғи-
зиллаб пастга тушди. Кей улар Майк ёки унинг 
қариндош-уруғлари олдидан келганига шубҳа 
қилмаганди. Шунинг учун меҳмонларни ота- 
оналари билан ўзи таништирмоқчи бўлганди. 
Йўқ, у Майкнинг дўстларидан уялишни хаёлига 
ҳам келтирмаганди. Шунчаки унинг ота-онала-


305
ри эскича одамлар, Янги Англияда туғилиб ўсган 
туб янкилар бўлганлиги учун бундай шубҳали 
одамлар билан қанақа танишлари борлигини ту-
шунмасликлари мумкин.
У айни қўнғироқ чалинган пайтда эшик ол-
дига етиб келди ва онасига: «Ўтираверинг, 
ўзим очаман», деди-да, эшикни очди. Остона-
да икки меҳмон турарди. Улардан бири худди 
гангстерлар тўппончасини олаётгандагига ўх-
шаб, кўкрак чўнтагига қўл солди. Кей буни кут-
маганидан секин войлаб юборди. Лекин эркак 
чўнтагидан чарм муқовали дафтарча чиқарди 
ва уни қўл учида силтаб очди-да, Кейга гувоҳ-
номасини кўрсатди.
– Жон Филипс, Нью-Йорк шаҳар полиция бош-
қармасидан, қидирув агентиман, – деди у.
Сўнг буғдойранг, этик мойи каби қоп-қора 
қош ли ҳамроҳи томон бош силтаб:
– Менинг ходимим, агент Сириани, – деди. – 
Сиз эса мисс Кей Адамссиз, тўғрими?
Кей индамасдан бошини эгди.
– Майкл Корлеоне тўғрисида икки оғиз гапла-
шиб олиш учун киришга рухсат берсангиз, – деди 
Филипс.
Кей ўзини четга олиб, уларни уйга киритди. Шу 
пайт ён томондаги хонага олиб кирувчи йўлакда 
отаси кўринди.
– Нима гап, Кей? – сўради отаси.
Сочлари оппоқ, қотмадан келган салобатли бу 
одам маҳаллий баптистлар жамоасининг пасто-
ригина эмас, шунингдек, руҳонийлар даврасида 
билимдонлиги билан ҳам машҳур эди. Кей отаси-
нинг кимлигини тўлиқ англаб етганман, дейишга 
журъат этолмасди, кўпинча уни тушунолмасдан 
ҳайрон бўлиб қоларди. Лекин отаси унчалик қи-
зиқарли одам бўлмаса ҳам уни яхши кўришини 


306
биларди. Ота-бола ҳеч қачон сирлашган эмасди, 
бироқ Кей отасига ишонарди. Шунинг учун қув-
лик билан:
– Нью-Йоркдан, полициядан келишипти. Та-
ниш бир студент ҳақида мендан баъзи бир нар-
саларни сўрашмоқчи, – деб жавоб берди.
Мистер Адамс таажжубланмасди.
– Шундайми, балки менинг хонамга кирарсиз-
лар? – деди у.
Агент Филипс эҳтиёткорлик билан:
– Биз қизингиз билан ёлғиз гаплашмоқчи эдик, 
– деди.
Мистер Адамс хушмуомалалик билан эътироз 
билдирди:
– Буни Кей ўзи ҳал қилади, деб ўйлайман. Қай-
синиси сенга кўпроқ маъқул, қизим? Бу жаноблар 
билан ёлғиз ўзинг гаплашасанми ёки менинг ол-
димда гаплашганинг яхшими? Балки ойингнинг 
олдида гаплашарсан?
Кей бош чайқади:
– Яхшиси бир ўзим гаплашаман.
– Менинг хонам сизларнинг ихтиёрингизда, – 
деди мистер Адамс Филипсга. – Кейин биз билан 
нонушта қиласизларми?
Меҳмонлар миннатдорчилик билдиришиб, 
так лифни рад этишди. Кей уларни отасининг хо-
насига бошлаб кирди.
Иккала меҳмон кушетканинг бир четига омо-
натгина ўтиришди. Кей отасининг кенг чарм 
креслосига бемалол жойлашиб олди. Суҳбатни 
Филипс бошлади.
– Мисс Адамс, сиз тасодифан кейинги уч ҳаф-
та мобайнида Майкл Корлеоне билан учрашга-
нингиз йўқмиди? Ёки, эҳтимол, ундан мактуб 
олгандирсиз?


307
Саволдан у дарҳол ҳушёр тортди. У уч ҳафта 
олдин Нью-Йорк полициясининг капитани ва 
наркотик моддалар билан савдо қилувчи Вирги-
лий Солоццо исмли контрабандист ўлдириб ке-
тилганлиги ҳақида Бостон газеталари катта уму-
мий сарлавҳалар остида хабарлар босиб чиқар-
ганини кўрганди. Газеталарда бу Корлеонелар 
оиласи ҳам аралашиб қолган яширин уруш опе-
рацияларидан бири эканлиги ҳақида ёзилганди. 
Кей бош чайқади.
– Йўқ, биз охирги марта у касалхонага, отаси-
нинг олдига борганда, тахминан бундан бир ой 
илгари учрашгандик.
Иккинчи агент чўрт кесди:
– У учрашувдан бизнинг жуда яхши хабари-
миз бор. Сиздан, шундан кейин учрашмадингиз-
ми, деб сўраяпмиз. У ҳақда хат-хабар олмадин-
гизми?
– Йўқ, – деди Кей.
Филипс вазмин оҳангда хушмуомалалик билан 
деди:
– Агар ҳар ҳолда қандайдир йўл билан алоқа 
боғлаб турган бўлсангиз бизни хабардор қилга-
нингиз маъқул. Майкл Корлеоне билан суҳбат-
лашиб олсак, жуда яхши бўларди. Бироқ сизни 
огоҳлантириб қўйишим керак – агар у билан 
алоқа қилсангиз, ўта оғир вазиятга тушиб қо-
лишингиз мумкин. Сиз унга кўрсатадиган ҳар 
қандай ёрдам жиддий кўнгилсизликларга сабаб 
бўлади.
Кей уларга жим қараб ўтириб олди.
– Нега унга ёрдам бермаслигим керак? Биз 
турмуш қурмоқчимиз. Турмуш қурадиган одам-
лар бир-бирига ёрдамлашишлари керак.
– Агар ёрдам берсангиз жиноятнинг ишти-
рокчиси бўлиб қоласиз. Сизнинг қаллиғингиз-


308
ни полиция излаяпти. Чунки у қотиллик қилган. 
Нью-Йоркда полиция капитанини, шунингдек, 
капитан билан учрашувга келган айғоқчини 
отиб ўлдирган, – деб жавоб берди Сириани. – 
Биз уларни Майкл Корлеоне отганлиги тўғрисида 
аниқ маълумотларга эгамиз.
Кей бу гапларга ишонмасдан меҳмонларни мас-
хара қилгандай пиқиллаб кулди. Бу полиция ай-
ғоқчиларига таъсир қилганлигини сезиб қолди.
– Нималар деяпсиз, наҳотки Майклнинг қў-
лидан одам ўлдириш келса? У ҳеч қачон одам 
ўлдирмайди! У оиласи аъзолари ўртасида ҳам 
олақарғага ўхшаб, ажралиб туради. Биз Майкл-
нинг синглисининг тўйига борганимизда қарин-
дош-уруғлари у билан худди менга, яъни бегона 
одамга муомала қилгандай муомала қилишди. 
Бу яққол кўриниб турди. Агар у ҳозир ҳақиқатан 
ҳам яшириниб юрган бўлса, беҳуда шов-шувдан, 
унинг номи газеталарда босилишидан қочиб, 
яшириниб юрипти. Майкл жиноятчи эмас. Мен 
уни яхши биламан. Уни ҳеч ким менчалик бил-
майди. У жуда ҳалол одам, ҳеч қачон қотиллик-
дай пасткашликка бормайди. Майкл Корлеоне 
ҳар қандай майда-чуйда ишларда ҳам қонунга 
риоя қилади. Мен бирор марта унинг ёлғон га-
пирганини эслай олмайман.
Филипс мулойимлик билан сўради:
– Уни кўпдан бери биласизми?
– Бир йилдан кўпроқ бўлди танишганимизга, – 
деди Кей. У полициячилар бир-бирига қараб ку-
лимсираб қўйишганининг сабабини тушунмади.
– Кўринишидан сизни баъзи бир нарсалар-
дан хабардор қилиб қўйсак зарар қилмайдиган-
га ўхшайди, – деди Филипс. – Ўша куни кечқу-
рун у сизнинг олдингиздан чиқиб, касалхонага 
борган. У ердан кетаётиб, касалхонага хизмат 


309
бурчи тақозоси билан келган полиция капитани 
билан айтишиб қолган. Капитан билан мушт-
лашмоқчи бўлган, лекин яхшигина таъзирини 
еган. Аниқроқ қилиб айтганда, уни уриб жағини 
синдиришган, бешта тишини тўкиб ташлашган. 
Оғайнилари уни Лонг-Бичга, Корлеоненинг уйи-
га олиб кетишган. Эртаси куни кечқурун у билан 
муштлашган капитанни отиб кетишган, Майкл 
Корлеоне эса ғойиб бўлган. Яширинган. 
Бизда ўзимизнинг ахборот манбалари-
миз, айғоқчиларимиз бор. Уларнинг ҳаммаси 
бир оғиздан бу Майкл Корлеоненинг иши де-
йишяпти. Бироқ суд учун бу далил бўлолмай-
ди. Қотилликнинг гувоҳи бўлган официант 
Майклни суратидан танимади, балки ўзи би-
лан учрашса танирмиди. Солоццонинг ҳайдов-
чиси қўлга олинди, бироқ у гапиришдан бош 
тортяпти. Агар Майкл Корлеоне қўлга тушгани-
ни кўрса, эҳтимол, ҳаммасини гапириб берган 
бўлармиди?! Бизнинг одамларимиз ҳам, ФБР-
нинг одамлари ҳам – ҳамма уни шунинг учун 
қидиряпти. Лекин ҳозирча бирор натижа йўқ. 
Балки бирор хабар топармиз, деб ўйлаб бу ерга 
келгандик.
Кей совуққина қилиб:
– Бу гапларнинг биронтасига ҳам ишонмай-
ман, – деди.
Ўзининг эса юраги орқасига тортиб кетди. 
Чунки полициячилар Майклнинг уриб синдирил-
ган жағи тўғрисидаги гапни мукаммал тафсило-
тини тўқиб чиқаришлари мумкин эмасди. Майк 
жағини синдирган одамни ўлдириши эса бошқа 
масала эди.
– Хўш, агар Майкл қаердалигини билсангиз, 
бизга хабар берасизми? – сўради Филипс.
Кей бош чайқади.


310
Иккинчи айғоқчи Сириани бачканалик билан:
– У билан яшаганингиз бизга сир эмас, – деди. 
– Меҳмонхоналарда рўйхат китоблари бор, гу-
воҳлар бор. Агар бу ҳақда биз беихтиёр газетачи-
ларга шипшитиб қўйсак, отажонингиз, ойижо-
нингиз қандай аҳволга тушишларини биласиз-
ми? Ҳурматли, иззатли, эътиборли одамларнинг 
қизи гангстерлар билан ўралашиб юрса. Гап шу 
– ё билган ҳамма нарсангизни тўкиб соласиз, ёки 
ҳозир отангизни чақириб, бор ҳақиқатни юзига 
айтаман.
Кей ҳайрон бўлиб унга қараб турарди. Кейин 
ўрнидан туриб эшик олдига келди ва уни очди. 
Отаси сигара тутатиб, меҳмонхона деразаси ол-
дида турарди. У отасини чақирди:
– Дада, бу ёққа қараб қўйинг!
Мистер Адамс қизига кулиб қаради-да, у то-
мон юрди. У хонага кираркан, қизининг белидан 
ушлаб, полициячилар олдига келди.
– Қулоғим сизда, жаноблар.
Уларнинг иккаласи ҳам жим бўлиб қолишди. 
Шунда Кей уларнинг иккинчисига:
– Қани, бошланг, бор ҳақиқатни дадамнинг 
юзига айтинг, – деди.
Сириани қип-қизил бўлиб кетди.
– Мистер Адамс, мен ҳозир сизга айтадиган гап 
қизингизнинг фойдасига бўладиган гап. Қизин-
гиз қотиллик қилган, полиция офицерини отиб 
ўлдирган бир безори билан ўралашиб юрипти. 
Мен агар у бизга ёрдам бермаса, катта кўнгил-
сизликларга дучор бўлиши тўғрисида огоҳлан-
тирдим, холос. Лекин қизингиз бу иш қанчалик 
жиддий эканлигини тушунмаяпти, шекилли. 
Балки у сизга қулоқ солар?
– Бу гапларга ишониб бўлмайди, – деди мис тер 
Адамс бамайлихотир.


311
Сириани тумшуғини олдинга чиқарди.
– Қизингиз Майкл Корлеоне билан бир йил-
дан ортиқроқ вақтдан бери учрашиб юрипти. 
Улар меҳмонхоналарда жуда кўп марта бирга 
тунаб қолишган. Рўйхатномаларда эр-хотин си-
фатида қайд этилган. Ҳозир Майкл Корлеонега 
қидирув эълон қилинган, у полиция офицери-
нинг ўлдирилганлиги тўғрисидаги иш юзаси-
дан кўрсатма бериши керак. Сизнинг қизингиз 
эса бу вазифани енгиллатиши мумкин бўлган 
маълумотлар беришдан бош тортяпти. Бор гап 
шу. Сизнингча, бу гапларга ишониб бўлмайди, 
лекин мен ҳар бир сўзимни исботлаб беришим 
мумкин.
– Мен, сэр, сизнинг гапларингизнинг тўғрили-
гига шубҳа қилаётганим йўқ, – деди мулойимлик 
билан мистер Адамс. – Бошқа нарсага – қизимни 
катта кўнгилсизликлар кутаётганлигига ишониш 
қийин. Фақат, агар сиз унинг... – отанинг юзида 
шубҳаланиш ифодаси пайдо бўлди, – нима эди, 
ҳа, гумонаси бор, деб айтмаётган бўлсангиз.
Кей отасига қараркан, кўзлари косасидан 
чиқиб кетай деди. У отаси ҳазиллашаётганини 
тушунди. Лекин наҳотки отаси ҳозир эшитган 
гапларига шунчалик бепарво бўлса?
Мистер Адамс кескин давом этди:
– Шунга қарамасдан ишончингиз комил бўл-
синки, сизни қизиқтираётган йигит келди дегун-
ча мен дарҳол маъмурларга хабар бераман. Қи-
зим ҳам шундай қилади. Энди маъзур тутасиз, 
биз нонушта қилишимиз керак.
У мулозамат билан айғоқчиларни кўчагача 
кузатиб қўйди ва уларнинг орқасидан эшикни 
назокат билан, лекин қаттиқ ёпди. Сўнгра Кей-
нинг қўлидан ушлаб, уйнинг ичкарисига, ошхо-
на жойлашган қисмига етаклади.


312
– Юр, нонушта қилайлик, ойинг кутиб қолди.
Кей ошхона томон юраркан, ҳозиргина бў-
либ ўтган воқеалардан, отаси бу воқеаларни 
сўраб-суриштириб ўтирмаганидан тўлқинланиб, 
кўзларига ёш тўлди. Келган одамларнинг кимли-
ги тўғрисида отаси огоҳлантириб қўйган бўлса 
керак, ойиси оғиз очмади. Кей столга келиб ўтир-
ди, ойиси индамасдан унинг олдига овқат қўйди. 
Кейин ўзи ҳам ўтирди. Отаси бошини эгиб ибо-
дат қилди.
Ўрта бўйли, тўладан келган миссис Адамс ҳар 
доим яхши кийиниб, тараниб, ясаниб, ораста 
бўлиб юрарди. Кей онасининг бирон марта ҳам 
пала-партиш бўлиб юрганини кўрмаганди. Эри-
га ўхшаб, у ҳам қизини ортиқча эркалаб-пўпала-
масди, унча яқин тутмасди. Ҳозир ҳам шундай 
қилди.
– Кей, кел, қўй энди, беҳуда қайғураверма. Бу-
ларнинг ҳаммаси сенинг хафа бўлишингга арзи-
майдиган нарсалар. Нима бўлгандаям, ҳар ҳолда 
ёш йигит – Дортмунд талабаси. Шундай йигит-
нинг жирканч ишларга аралашиб юрганига ақл 
бовар қилмайди.
Кей ҳайрон бўлиб бошини кўтарди.
– Майкнинг Дортмундда ўқишини сизлар қа-
ёқдан биласизлар?
Миссис Адамс ғурур билан деди:
– Сиз ёшлар, ҳамма нарсани сир тутишни 
яхши кўрасизлар. Бироқ кимни алдамоқчи бўла-
сизлар, ҳайронман. Унинг кимлигини, қаерда 
ўқишини бошидаёқ билганмиз, аммо ўзинг гап 
очармикансан, деб бу мавзуда оғиз очишни ло-
зим топмадик.
– Ахир қаёқдан биласизлар? – Отаси унинг 
Майкл билан бирга тунаб юрганини эшитгандан 
кейин Кей отасининг юзига қарашга уяларди.


313
– Хатларини очиб ўқиганмиз, албатта, – деди 
отаси кулиб. Бироқ Кей боши қуйи солингани 
учун кулиб гапирганини кўрмади.
Қаттиқ хафа бўлганидан, жаҳли чиққанидан 
Кей бўғилиб қолди. Энди у отасининг юзига тик 
қаради. Отасининг қилмиши у қилган гуноҳдан 
уятлироқ эди. Кей отасининг шундай қилишига 
бир умр ишонмаган бўларди.
– Ёлғон, сиз ҳазиллашяпсиз. Бу ишга қандай 
қилиб қўлингиз борди?
Мистер Адамс мулойим табассум билан деди:
– Икки гуноҳдан қайси бири оғирроқ экан-
лигини – сенга келган хатларни ўқишми ёки 
менинг яккаю ягона қизим оғир аҳволга тушиб 
қолаётган бир пайтда бундан бехабар қолишми? 
Шундан енгилини танлаб олдим.
Миссис Адамс қайнатиб пиширилган товуқ 
гўштини чайнаркан:
– Сен, қизим, ёшингга қараганда ҳали ҳам ўта 
соддасан, – деди. – Биз буни ҳисобга олишимиз, 
ишларингдан хабардор бўлиб туришимиз керак 
эди. Сен эса лом-мим демадинг.
Яхшиямки, Майклнинг ўлдим-куйдим, деб 
ҳис-туйғуларини очиқ-ошкора ёзадиган одати йўқ, 
деб ўйлади биринчи марта Кей. Яхшиямки, Кей ёз-
ган хатлар ота-онасининг қўлига тушмаган.
– Унинг қандай оиладан эканлигини эшитиб, 
талвасага тушиб қоласизлар, деб қўрқиб айтма-
гандим.
– Биз ростдан ҳам эс-ҳушимизни йўқотаёздик, 
– деди мистер Адамс. – Дарвоқе, Майкл қаерда 
эканлигидан хабар бергани йўқми?
Кей бош чайқади.
– Унинг айбдорлигига ишонмайман.
У ота-онаси бир-бири билан кўз уриштириб 
олганини сезиб қолди.


314
– Агар у айбдор бўлмаса, шунга қарамасдан 
ғойиб бўлган бўлса, демак, буни сал бошқачароқ 
тушуниш керакмикин?
Аввал Кей ҳеч нарсага тушунмади. Кейин 
ўтирган жойидан сакраб турди-да, хонасига 
югуриб чиқиб кетди...
Уч кундан кейин Кей Адамс Корлеоненинг 
Лонг-Бич шаҳри яқинидаги боғ ҳовлиси ёнида 
таксидан тушди. Олдиндан қўнғироқ қилиб қўй-
ганлиги туфайли уни кутишаётганди. Эшик ол-
дида қизни Том Хейген кутиб олди.
Кейнинг юраги шув этиб кетди. У Хейгеннинг 
ҳеч нарса айтмаслигини биларди.
Меҳмонхонада унга чой тутишди. Кей уйда 
қандайдир бегона одамлар юрганини кўрди, би-
роқ Сонни кўринмасди. У Том Хейгендан шартта 
сўради:
– Майкнинг қаердалигини билмайсизми? У би-
лан қандай боғлансам бўлади, айтиб бера олмай-
сизми?
Хейген ўйланиб ўтирмасдан дарҳол шундай 
деди:
– Биз Майклнинг соғ-саломатлигини биламиз, 
бироқ ҳозир қаердалиги номаълум. Анави ка-
питанни отиб қўйишганини эшитгандан кейин 
айбни менга тўнкашади, деб қўрққан. Шундан 
овлоқроқ жойда яшириниб, ўтириб туришга қа-
рор қилган бўлса керак. Менга икки ойлардан 
кейин қаерда эканлиги тўғрисида хабар бериши-
ни айтишди.
Хейген Кейга илгаридан пухта ўйлаб тайёрлаб 
қўйилган, қалбакилиги очиқ-ойдин кўриниб тур-
ган жавобни айтди. Начора, шунисига ҳам раҳмат.
– Нима, анави капитан унинг жағини уриб 
синдирганлиги ростми?


315
– Рост бўлса керак, деб қўрқаман, – деди Том. 
– Лекин Майкл бунинг учун ўч оладиганлардан 
эмас. Ишончим комилки, бунинг қотилликка ҳеч 
қанақа дахли йўқ.
Кей сумкачасини олиб, ундан конверт чиқарди.
– У сиз билан алоқа боғлаганда шу хатни бериб 
қўя олмайсизми?
Хейген бош чайқади.
– Агар бу хатни унга етказиб бераман, деб қў-
лингиздан олсам, ва агар сиз бу ҳақда судга кўр-
сатма берсангиз, суд мен хат етказиб бермоқчи 
бўлган одамнинг қаердалигини билишим тўғри-
сида хулоса чиқаради. Кутиб туринг, шошилиш-
нинг нима кераги бор? Тез орада қаердалиги 
тўғрисида хабар беришига шубҳам йўқ.
Кей стакандаги чойни ичиб тугатди-да, ўрни-
дан турди. Хейген уни даҳлизга кузатиб чиқди, 
бироқ у эшикни очган ҳам эдики, кўчадан қора 
кийинган, бўйи пастроқ, тўладан келган аёл кир-
ди. Кей аёлни таниди – у Майклнинг онаси эди. 
Кей унга қўлини узатди:
– Кунингиз хайрли бўлсин, миссис Корлеоне, 
тинч ўтирибсизми?
У кичкина қора кўзларини дарров Кейнинг бо-
шидан оёғигача югуртириб чиқди, буғдойранг, 
ажин босган чеҳрасига самимий табассум югурди.
– Э-э, Майклнинг қаллиғи-ку, – миссис Корлео-
не кучли италянча талаффуз билан гапирар, Кей 
унинг гапларига зўрға тушунарди. – Овқатлан-
дингми?
Кей овқатланмоқчи эмаслигини айтмоқчи бў-
либ, «Йўқ» деди, лекин миссис Корлеоне Том Хей-
генга гина қилиб, италянчалаб қаттиқ койиди.
– Бечора қизни бир пиёла қаҳва билан меҳмон 
қилишга ярамадингми, ноинсоф, уятсиз! – деди 
ва иссиқ, анча кекса аёл учун таажжубланади-


316
ган даражада кучли қўллари билан Кейни қўли-
дан тортиб, ошхонага етаклади. – Қаҳва ичасан, 
овқатланасан, кейин уйингга етказиб қўйишади. 
Кўҳликкина қиз экансан, поездларда санқиб юр-
санг, яхши бўлмайди.
У Кейни ўтқазди-да, йўл-йўлакай пальто ва 
шляпасини ечиб, стулга ташлади ва плита ол-
дида куймалана бошлади. Орадан икки дақиқа 
ҳам ўтгани йўқ, стол устига нон, пишлоқ кел-
тириб қўйди, плитада биқирлаб қаҳва қайнай 
бошлади.
Кей уялиб:
– Майк ҳақида бирор хабар эшитармикинман, 
деб келгандим, – деди. – Ҳеч нарсадан хабарим 
йўқ. Мистер Хейген унинг қаердалигини ҳеч ким 
билмайди, ўзи хабар бергунча кутиш керак, де-
япти.
Хейген шошилиб:
– Ойи, ҳозирча фақат шуларни айтиш мум-
кин, холос, – деди.
Миссис Корлеоне унга норози бўлгандай қараб 
қўйди.
– Ҳали менга ақл ўргатмоқчи бўляпсанми? 
Худо ўзи кечирсин, менга ҳатто эрим ҳам ақл ўр-
гатмаган, – деди. Кейин чўқиниб олди.
– Мистер Корлеоненинг соғлиги яхшими? – 
сўради Кей.
– Тузук. Аста-секин соғайяпти. Шу ҳолнинг юз 
беришигаки йўл қўйибдими, бу чол қариб, ақли 
камайибди, деявер. – У бармоқларини букиб, 
аста бошига уриб қўйди.
Кейин у косачага қаҳва қуйди. Кейин нон ва 
пишлоқ билан меҳмон қилди.
Қаҳва ичиб бўлингач, миссис Корлеоне Кей-
нинг қўлини кафтлари орасига олиб, мулойим-
лик билан:


317
– Майк сенга хат ҳам ёзмайди, хабар ҳам бер-
майди, – деди. – Сен уйингга, ота-онангнинг ол-
дига бориб, яхши йигит топиб, куёвга чиқ.
Кей сумкачасидан хат чиқарди:
– Шу хатни менинг номимдан унга жўнатиб 
юборолмайсизми?
Аёл хатни олиб, Кейнинг бетларини силади.
– Албатта жўнатаман, ташвишланма.
Хейген эътироз билдирмоқчи бўлганди, у итал-
ян тилида қаттиқ бир нарса деди. Кейин Кейни 
эшиккача кузатиб чиқди. Остонада Кейнинг 
ёноғидан тезгина ўпди-да:
– Майкни унут, у энди сенга муносиб эмас, – 
деди.
Уй олдида машина турар, унда икки киши ку-
тиб ўтирарди. Улар Кейни Нью-Йоркка, меҳмон-
хонанинг эшиги олдигача етказиб қўйишди. Бу-
тун йўл давомида чурқ этишмади. Кей ҳам жим 
келди. Кей ўзи севган одам эҳтиёткор, бешафқат 
қотил деган фикрга кўникишга уринди. Буни энг 
пишиқ ва ишончли манбадан – унинг онасидан 
сўраб билиб олганди.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish