Асаб тизимингиз саломат бўлсин
8
Агар компьютер билан ўхшашликни давом эттирсак,
тез орада жиддий фарқни ҳам англаб оласиз – бу ўз-
ўзи дан тушунарли, компьютер одам организмида мав-
жуд мукаммал ва ноёб тизимга ўхшаш содда қурилма,
холос. Электр токини узиб қўйсангиз, компьютер мони-
тори ўчиб қолади. Табиий
компьютерда эса биологик
электр қувватидан ташқари ахборот узатишнинг бошқа
йўли ҳам бор – кимёвий моддалар ёрдамида – медиа-
торлар, нейропептидлар.
Айтиш жоизки, нейрон жуда ҳайратомуз тузилишга
эга: унда ҳар бир компьютерда бўлгани каби корпус
– тана бор. Аммо нейрон буниси билан машҳур эмас,
ундаги асосий нарса унинг шохчалари ҳисобланади.
Бутун нейрон нимаси биландир шохлари тарвақайла-
ган дарахтни эслатади.
Дарахтларда шохлар новда-
лардан ҳосил бўлса, нейронда калта шохчалар бўлиб,
улар
дендритлар деб аталади. Дарахтда тана бўлса,
нейронда узун шохча –
аксон бор
. Асаб ҳужайрала-
ри бирикадиган жой эса
синапс. Агар иккита компью-
тер шнур ёрдамида уланса, у ҳолда компьютер билан
шнурнинг контакти асаб тизимидаги синапснинг айнан
ўзи бўлади.
Энди эса жуда ажойиб хушхабар! Асаб тизими – ўзи-
ни ўзи дастурловчи компьютер! Бу, масалан,
шахсан
сиз учун нимани англатиши мумкин? Унда қулоқ солинг:
машқлар ва кўп марталик такрорлашлар йўли билан,
ҳурматли китобхон, хоҳлаган нарсани ўргана оласиз!
Агар хоҳиш бўлса, албатта. Циркдаги айиқлар ҳам шун-
чаки бизни хурсанд қилиш учунгина конкида учмайди,
биз учун ўзига хос сабоқ бу! Айиқларки нимагадир ўр-
гана олса, биз одаммиз-ку, ахир?!
Буларнинг барчаси
асаб ҳужайраларининг янги шохчалар ўстириб, уни
керакли асаб ҳужайралари билан бириктира олиш қо-
билияти шарофати билан. Керакми, марҳамат, муаммо
йўқ, нейрон ҳужайра янги дендрит шохчалар ўстириш-
Асаб тизимингиз саломат бўлсин
9
га астойдил киришади! Керакмасми – бу ҳам муаммо
эмас, кераксизлари ғойиб бўлади.
Қанча кўп ўқисангиз ва янги нарсаларни эслаб қолиш-
га ҳаракат қилсангиз, миянгиз ҳам ўз нав қиронлигини
шунча узоқ сақлаб туради, хотирангиз шунча яхши,
фикрларингиз шунча тиниқ бўлади. Каллани ишлатиш
фойдали! Айтганча, беҳазил – кексаликда ақл ўтмасла-
шишига қарши энг ишончли воситалардан бири шу!
Янги шохчалар ва синапсларнинг пайдо бўлиши ва
аввал мавжуд бўлганларнинг қисман парчаланиши асо-
сида бузилган функцияларни ўрганиш,
мослаштириш,
ўрнини тўлдириш ёки тиклаш ётади.
Нейрон танаси ва шохчалари ҳатто рангига кўра ҳам
фарқланади: асаб ҳужайраси таналари кўп бўлган жой
кулранг тусда, шохчалар тўпланиб қолган ер оқ рангда
бўлади. Ўзаро бириккан шохчалар –
асаб, нейрон тана-
лари тўплами эса –
асаб тугунлари. Асаб тугуни ана-
томияга оид тушунча. Агар бир нечта нейрон айни бир
функцияни бажарса – бу
асаб маркази.
Асаб тизими қандай ишлашини тушуниш учун яна ми-
солга мурожаат қиламиз. Бу ҳол ҳар биримизнинг ҳаёти-
мизда барибир учрайди: эҳтиётсизлик ё тажрибасизлик
туфайли билмасдан қандайдир иссиқ нарсани ушлаб
оламиз. Эслаб кўринг, нима бўлганини
англаб улгурма-
сингиздан қўлнинг ўзи орқага тортилади. Мана шу энг
содда
рефлекс бўлади. Асаб тизими сизнинг ўй-фикрин-
гиз иштирокисиз, ўз-ўзидан амалга оширадиган иши эса
Do'stlaringiz bilan baham: