e-qaror.gov.uz
25.04.2022
3
етиштиришни кенгайтиришнинг янги меҳанизми жорий этилиши белгиланганлиги;
Унга кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Маҳалла ва
оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда:
Аҳоли томорқаларида узум етиштирувчи ташаббускорларни аниқлаши, уларнинг манзилли
дастурини шакллантириши;
лойиха ташаббускорларига манзилли дастурга асосан Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа
ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси хисобидан маблағ ажратиши;
“Томорқа ҳизмати” МЧЖ орқали кооперация усулида тупроқ-иқлим хусусиятларидан келиб
чиқиб, узум кўчатларини худудлар кесимида экиш, етиштириш, ўсимликлар ҳимояси хизмати ва
маҳсулотни сотиб олиш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши белгиланганлиги
маълумот учун кабул килинсин.
7. Туман ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи
(З.Мақсудова), туман қишлок ҳўжалиги бўлими (А.Рахимхўжаев), туман фермер, деҳқон ҳўжаликлари
ва томорқа ер эгалари Кенгаши (Ф.Рухитдинов) аҳоли томорқаларидан, кўп қаватли уйлар олдидаги
ерлардан ҳамда маҳалла ички кўчалари ва катта йўл бўйларидан унумли фойдаланиш мақсадида узум
экишни ташкил этиш чораларини кўрсин.
8.Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб
ўрнатиладиган тартибга мувофик:
а)ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, узум етиштириш, уни қўритиш,
қадоқлаш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилишнинг тўлиқ циклини
яратиш мақсадида узумчилик ва виночилик кластерлари ташкил этилиши;
б) узумчилик ва виночилик кластерлари учун ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга
бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-6243-сон Фармонида белгиланган тартибда ажратилиши;
Бунда, ажратиладиган ер майдонлари яхлит контурларда бўлиши назарда тутилиши;
в) вилоятлар ҳокимлари узумчилик ва виночилик кластерларини белгиланган шартларда танлаш
ва фаолиятини йўлга қуйишга масъул ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
9.Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Ҳалқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида
“Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси шартлари асосида
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги “Агросервис оператор” ДУКга ажратилган ҳамда фермер
хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган 20 гектардан кам бўлмаган ерларда боғ
ва токзорларни барпо этиш ҳамда ташаббускорларга бериш тартиби 2-иловага мувофиқ
тасдиқланганлиги инобатга олинсин.
Бунда:
вилоятлар ҳокимликлари интенсив боғ ва токзорлар барпо этиладиган ер майдонларининг очиқ
танлов асосида “Агросервис оператор” ДУКга, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларига
ижарага берилишини таъминлаши, “Агросервис оператор” ДУК ва ташаббускорлар ўртасида
шартнома тузилиши;
фермер ҳўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари ижара шартномаси асосида ўзларига
тегишли бўлган ерларда боғ ва токзорлар ташкил этиш тўғрисида оператор корхона билан шартнома
Do'stlaringiz bilan baham: |