e-qaror.gov.uz
25.04.2022
5
кўпикланадиган винонинг 1 далига акциз солиғи
1 сўм этиб белгиланиши;
2021 йил 1 августдан 2024 йил 1 январгача бўлган муддатда импорт қилинаётган, Ўзбекистон
Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган узумчилик ва виночилик соҳасида қўлланадиган хом ашё,
ускуналар, маҳсус техникалар, эҳтиёт қисмлар, шунингдек, эман бочкалар ва зангламайдиган
сиғимлар (йиғилмаган ва тайёр шаклда) ҳамда уларнинг бутловчи қисмлари 3-иловага асосан божхона
божидан озод этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
12.Туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими (А.Хомидов) халқаро маркетинг
компанияларини жалб қилган ҳолда маҳаллий ҳўраки узум навлари, майиз ва табиий винонинг миллий
бренд сифатида экспортни ташкил этиш мақсадида:
ҳар бир ҳудудда салохиятли экспортёрларни аниқлаб, уларнинг махсулот етиштирувчилар
билан узаро ишонч ва шартномавий муносабатларга асосланган тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйсин;
хорижий давлатларнинг улгуржи савдо ташкилотлари билан махсулот харидига доир битимлар
тузилишини ташкил этсин;
узум ва узум махсулотлари экспортини ривожлантиришга қаратилган бошқа тадбирларни
назарда тутувчи 2021-2023 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, унинг
ижросини таъминласин.
Туман ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими (А.Миртурсунов) маҳаллий хўраки узум
навлари ва майизни экспорт қилиш буйича музокаралар ўтказсин ҳамда мавжуд талабларни
тадбиркорлик субъектларига етказиш чораларини курсин.
13.Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:
а) Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” 4-иловага мувофиқ
тасдиқланганлиги;
б) аҳоли саломатлигини таъминлаш, алкоголдан захарланиш ҳолатларининг олдини олиш,
техник талабларга жавоб бермайдиган, ноқонуний ва қўлбола усулда тайёрланган алкоголь
маҳсулотлари айланмасига қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида Алкоголь
махсулотларини қонунга ҳилоф равишда тайёрлаш ва уларнинг айланмасига қарши курашиш Кенгаши
(кейинги ўринларда - Кенгаш) 5-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилганлиги;
Бунда, Давлат солик қўмитаси Кенгашнинг ишчи органи этиб белгиланганлиги;
в) Кенгашга қуйидаги:
назорат қилувчи ва бошқа ваколатли давлат органларининг маҳсулотларни ноқонуний ишлаб
чиқариш ва реализация қилишнинг олдини олишга қаратилган фаолиятини мувофиқлаштириш;
ваколатли органлар томонидан ишончли маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда тегишли
рухсатномаларсиз ишлаб чиқарилган ёки сотилаётган, акциз маркалари бўлмаган ёки
қалбакилаштирилган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш тадбирларини ишлаб чиқиш;
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга
корхоналар томонидан ноқонуний, қалбаки, қўлбола ва сифатсиз маҳсулотлар ишлаб чиқариш
ҳолатлари аниқланган тақдирда, уларга нисбатан лицензияни бекор қилишгача бўлган таъсир
чоралари кўрилиши бўйича таклифлар киритиш;
алкоголь ва тамаки махсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда алкоголь махсулотлари савдо
ташкилотларидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг уз вақтида ва тўлик тушишини тахлил
Do'stlaringiz bilan baham: |