Қуйи зарафшон воҳасида саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши жараёнлари


ҚУЙИ ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ



Download 1,12 Mb.
bet11/29
Sana22.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#101275
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29
Bog'liq
диссертация Холикулова Ш.Б.

ҚУЙИ ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

II.1. Саноат ишлаб чиқаришига хорижий инвестицияларнинг жалб қилиниши
Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида мулкчиликнинг янги турлари асосида шаклланаётган ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ижтимоий-иқтисодий муносабатларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда инвестиция*лар зарурлиги кузатилади. Маълумки, советлар ҳукмронлиги даврида инвестициялар режали тизимга бўйсундирилганлиги туфайли давлат бюджетидан маблағ ажратиш билан инвестиция маблағларини ажратиш ўртасида ажратиш ўртасида деярли фарқ бўлмаган. Иқтисодчи олим Г.Козловнинг таъкидлашича, собиқ иттифоқ даврида инвестициялар тизими ва ундан фойдаланиш режали амалга оширилганлиги туфайли, у молия ресурслари билан тенглаштирилган, бюджет маблағлари ўз навбатида узоқ муддатли ва қисқа муддатли инвестицияларга хизмат қилган137. Бозор муносабатлари шароитида инвестициялар ўзининг мазмун ва моҳияти жиҳатидан советлар тизимидаги инвестициялардан тубдан фарқ қилиб, янги шароитда турли мулкчилик шаклларига асосланган юридик ва жисмоний шахслар қатнашади. Инвестициялар жалб қилиш учун асосан қуйидаги бир қатор омилларга боғлиқ бўлиб, унда: 1.моддий ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш зарурияти; 2.хорижий кредитларга яратилган шароит; 3. маҳаллий банкларнинг кредитлаш салмоғи; 4.ҳудуднинг табиий ресурслар билан таъминланиш даражаси; 5.илмий-техник салоҳият ва инфратузилма; 6.аҳолининг маҳаллий ва хорижий корхоналарга муносабати; 7.экологик хавфсизлик масалаларига эътибор қаратилади138. Инвестицияларга бўлган зарурият талаб ва таклифга боғлиқ бўлиб, у узоқ ва қисқа муддатларга мўлжалланади.
Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ инвестиция сиёсатини амалга ошириш учун зарур бўлган тамойилларнинг асослари ишлаб чиқилди. 1991 йили Ўзбекистон Республикасининг “Ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида”ги139 ва “Хорижий инвестициялар тўғрисида”ги140 қонунлар қабул қилинди. Бу қонунлар иқтисодиётни бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларидан воз кечиб, эркин бозор муносабатларига ўтиш жараёнида ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишда муҳим роль ўйнади. Уларда мамлакатимиз ҳудудларида фаолият юритувчи инвесторлар ҳуқуқларини кафолатлаш, хорижий инвестиция оқимини рағбатлантириш, замонавий хорижий технологиялар ва илғор тажрибаларни жалб қилишни таъминлашга ҳуқуқий асос сифатида қаралди. Мамлакатимизда қабул қилинган бундай ҳуқуқий ҳужжатлар хорижий инвесторларнинг эркин кириб келишлари учун қулай муҳит яратди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг бир йиллиги арафасида 120дан зиёд давлат тан олди. 40 ортиқ давлат ўз элчиларини мамлакатимизга юборди. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти мавжуд тақчилликлардан чиқиш учун Туркия, Хитой, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Малайзия каби давлатларда бўлиб, турли соҳалар бўйича шартномалар имзоладилар. Масалан Индонезия давлати юз миллион Америка доллари кредит берди. Жунубий Корея автомобил заводини қурилишини бошлади141.
НКМ комбинати 1991 йилдан бошлаб ташқи иқтисодий алоқаларда фаол иштирок этди. Шуни назарда тутиб, 1994-1995 йилларда кон бошқармасида рангли металлар ишлаб чиқаришни устун даражада юксалтириш чора-тадбирлари кўрилди142. Мурунтов каръери ёнбошида тўпланган минераллашган массани қайта ишлаш учун Давлат геология қўмитаси, Навоий ТМК ва “Ньюмонт Майнинг Корпарейшн” (АҚШ) муассислигида ташкил этилган ҚК бўйича техник лойиҳа, тадқиқотлар мажмуаси бажарилди. Европа Реконструкция Банки билан лойиҳани таъминлаш ишлари куриб чиқилди.1993 йил II-чорагидан корхона қурилиши бошланди. Чет эл инвестициялари ичида бу энг йирик лойиҳа бўлди143.
1993 йили Зарафшонда ташкил этилган “Зарафшон-Ньюмонт” қўшма корхонасининг қурилиши ва фаолияти учун кетадиган маблағнинг 50 %ни АҚШ томони, 50%ни Ўзбекистон томони ўз зиммасига олишди ва дастлабки 150 миллион доллар инвестиция киритилди. Корхонани маблағ билан таъминлаш ишларига Европа қайта қуриш ва тараққиёт банки ва Барклай банки раҳбарлик қилишиб, улар молиялаштириш учун кредит ажратишга дунёнинг 12 йирик банкини жалб қилишга эришдилар144.
Корхона 1993 йил октябрь-1995 йил май ойларида қурилди ва илгари қазиб олинган, саноат аҳамиятига эга бўлмаган маъданларни қайта ишлаш бўйича завод фойдаланишга топширилди. Лойиҳа қуввати бир йилда 13,8 млн. т рудани қайта ишлашга мўлжалланган (таркибида камида 1,59 г/т олтин бўлган рудадан 65%, 1,09 г/т олтин бўлган рудадан 55% олтин ажратиб олинди). 2000 йилда 14,1 млн.т рудага ишлов берилди145. “Зарафшон-Ньюмонт” қўшма корхонаси Мурунтов конининг балансига кирмаган рудалардан “уюмда танлаб эритиш” усули билан йилига 13-14 млн. тонна руда қайта ишланиб, 12-13 тонна олтин ишлаб чиқарилди146. Қўшма корхона АҚШ, Германия, Финляндия, ЖАР ва бошқа мамлакатларнинг технологик материаллар ва жиҳозлар етказиб берувчи корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
“Зарафшон-Ньюмонт” корхонасининг қурилишида дунёнинг 70 та мамлакати қатнашди. Асбоб-ускуналарнинг асосий қисми Швециядан олинди. Бу замонавий корхонада 325 ишчи ишлайди. Уларнинг 26 нафари америкалик мутахассислар, қолганлари ишчилардир147. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, маҳсулот ишлаб чиқариш олдинги йилларга нисбатан ўсган бўлса, бу мамлакатда инвестицион сиёсат яхши йўлга қўйилганлигидан далолат беради.
1993 йилдан эътиборан, Ўзбекистоннинг рангли металлургия саноатига кириб келаётган хорижий инвестицияларнинг салмоғи ошди. Шу йили НКМК Лондон олтин қуймалари бозори Ассоциацияси (LARS)га аъзо бўлди. 1994 йили ГМЗ-2 олтинига Лондон Ассоциацияси арбитражининг лабораторияси томонидан “Энг мақбул етказиб берувчи” статуси берилди. 1995 йили Буюк Британиянинг “Лонро” фирмаси билан ҳамкорликда Марказий Қизилқумда олтин рудалари конини ишга тушириш ва олтин олтин ажратиб олиш бўйича “Амантайту Голдфилдз” (АГФ) қўшма корхонасининг лойиҳаси амалга оширилди148. 1997 йили унинг маҳсулоти Токио саноат товарлари биржасида сифат белгиси сертификати билан тақдирланди ва Япониянинг Қимматбаҳо металлар бозори талабларига тўлиқ жавоб бериши эътироф этилди149. Комбинатнинг “999,9” пробали олтин қуймалари жаҳоннинг қимматбаҳо металлар бўйича биржаларида Ўзбекистоннинг брендига айланди150. Бу мамлакатимизда қазиб олинаётган олтиннинг қиймати ва обрусини ошириб, ҳеч бир текширувга эҳтиёжи йўқлигини яна бир марта тасдиқлади. Ўзбекистон олтини сифати жиҳатидан дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллаб, жаҳондаги олтин ва уран қазиб олувчи давлатларнинг биринчи бешталигидан жой олди.
2008 йилга келиб Навоий кон-металлургия комбинати 80 ортиқ чет эл компаниялари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди, жумладан: Швециянинг “Zeppelin International AG”, “Atlas Copco”, Япониянинг “Marubeny Corporation”, “Nissit Ivai”, Буюк Британиянинг “Purolite”, “Gammins”, Германиянинг “Ingineering Dobersec GmHB”, “Grundfos”, Финляндиянинг “Sandvik”, Orenstein & Koppel, Atlas Copco, Wirtgen, Caterpillar, Euclid, NM Rothschield & Sons Limited, TACIS, Marubeni, Bridgestone, Shell, Spekto Analytical Instruments, Hitachi, Nissho Iwai, LRS Plannung und Technologic, Wirth, Dobersek, Allweiler, GERMTD, Grundfos, NUKEM GmbH, Siemens, MAN TAKRAF сингари машҳур компаниялар билан ҳамкорлик муносабатлари шаклланди. МДҲ давлатларининг корхоналари билан ҳам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Навоийда ишлаб чиқарилган олтин ёмбилар “Савдодаги энг яхши номи учун” (Мадрид, 1991-1995 йй.), “Олтин юлдуз”, ( Мадрид, 1993 й.), “Олтин глобус” (АҚШ, 1995 й.), “Олтин юлдуз” (Мехико, 1993 й.) каби 20 га яқин халқаро мукофотлари билан тақдирланди151.
Қўлга киритилган ютуқлар НКМК қисқа вақт мобайнида дунёнинг кўплаб компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имкониятини янада кенгайтирди. Жумладан, тадбиркорлик оламининг “Марубени”, “Мицубиси”, “Бриджстоун”, “Катерпиллар”, “Юклид”, “Шелл”, “Спектро”, “Нукем”, “Хитачи”, “Ниссё Иваи” каби машҳур фирмалари билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Натижада Белоруссия автомобиль заводининг Мурунтов карьерида ишлаган юк кўтариш ҳажми 110 тонна бўлган автосамосваллари юк кўтариш ҳажми 136 тонналик (“Катерпиллар” фирмаси) ва 170 тонналик (“Юклид” фирмаси) хорижий самосваллар билан, шунингдек, чўмичининг сиғими 17-20 кубометр бўлган хорижий гидравлик эксковаторлар (“Хитачи”, “Катерпиллар Ориенштайн” ва “Коппель”) билан алмаштирилди152.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 19 июлдаги 3-сонли “2006 йил I ярим йиллигида республикани ижтимоий иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2006-2007 йилга белгиланган прогноз кўрсатгичларга эришишга йўналтирган қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг устувор вазифалардан бири иқтисодиётни модернизациялашни янада чуқурлаштириш, уни кўламини кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун зарур шароитлар яратишдан иборат бўлди.153 Қарорда белгиланган вазифалар асосида НКМКда янги техника ва технологияларнинг қўлланилиши ишлаб чиқаришда тежамкор усуллардан фойдаланишга имкон берди. Жумладан, Мурунтовдаги ноёб қазилма бойликларни очиқ усулда қазиб олиш комплексининг жорий этилиши минг метр чуқурликкача бўлган конлардан самарали фойдаланиш имкониятини берди. “Хусусан, комбинатимиз тасарруфида энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган 3- ва 4-сонли гидрометаллургия заводлари ишга туширилди. Марказий кон бошқармасида олтинни уюмда эритмага ўтказиш мажмуаси барпо этилди, Қизилкум фосфорит мажмуаси иш бошлади, 2011 йилда эса малакали муҳандис-технологларимиз томонидан «Мурунтов» конида дунёда турдоши йўқ, унумдорлиги соатига 3000 тонна бўлган “Тик-қия” конвейери ишга туширилди”154.
2013-2014 йилларда Мурунтовда кон массаларини кончилик транспорти техникалари воситасида ташишни модернизациялаш дастури асосида ташкил этиш мақсадида юк кўтариш имконияти 220 тонналик автосамосваллар ва чўмичининг ҳажми 20 m155 бўлган қудратли ЭКГ-20К электр эксковаторлари сотиб олинди156. Бу қўшимча рудаларни қайта ишлаш ҳажмини кўпайтириш имконини берди. Натижада олтин ишлаб чиқариш имконияти янада ошди.
Ўзбекистон Республикасининг тинчликпарвар сиёсати ва хорижий сармоядорларга қулай шарт-шароитлар яратиб берилиши натижасида уларнинг Қуйи Зарафшон воҳасига қизиқиши кучайди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида хорижий сармоядорлар билан ҳамкорликда қарийб 20 та қўшма корхона ташкил этилган бўлса, 1999 йили уларнинг сони 27 тага, 2002 йили 30 тага, 2003 йили 36 тага, 2004 йили 43 тага етди157. 2017 йилга келиб, уларнинг сони 55 тадан ошди158.
XX асрнинг 90-йилларининг бошида барпо этилган кимё саноати Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида муҳим ўрин тутди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2007 йил 27 июлдаги “Кимё саноат корхоналарини модернизациялаш, техник технологик қайта жиҳозлаш Дастури тўғрисида”159ги Қарори корхонанинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва кейинги беш йил ичида корхонада янги технологияларни жорий этишда муҳим қадам бўлди. 2007-2011 йилларда 14 та лойиҳа амалга оширилди.
2007 йил “Навоийазот” ОАЖ корхонаси қошида иш бошлаган Ўзбекистон-Эрон қўшма корхонаси суюқ маҳсулотлар сақлаш ва ташишда қулай 60 литргача бўлган пластмасса идишлар ишлаб чиқаишга киришди. Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожида ҚКларнинг роли ошиб борди. Булар республика марказидаги “Синтез” МЧЖ, “Навоийазот” ОАЖ ҳамда Эрон давлатининг “TAAEL MASHHAD LTD Co” компанияси бўлиб, ҳамкорлар томонидан ҚК жамғарма фондига 370000 АҚШ доллари миқдорида маблағ киритилди. Дастлаб иш ишлаб чиқариш цехларини таъмирлашдан бошланди. Сўнгра Европа малакатлари Германия, Англияда ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмлардан Эроннинг “TAAEL MASHHAD” компанияси ёрдамида териб тайёрланган ускуналар келтирилди. Мазкур асбоб ускуналар учун жами 650000 АҚШ долларига тенг маблағ сарфланди. Корхона бир суткада 370-400 дона канистр ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, у бир йилда 150000 донани ташкил этади. Маҳсулот Эрон, Покистон, Қозиғистон, Россия, Тожикистон давлатларига экспорт қилинаяпти. Шуни ҳам айтиш лозимки, ушбу корхона ишлаб чиқаришида зарур бўлган хом ашё Қашқадарё вилоятидаги “Шўртангаз” кимёвий комплексидан келтирилмоқда.160
2011 йилда чет эл инвесторлари иштирокида корхона эркин иқтисодий индустриал зонада пардоз маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган “Navoiy- Beauty Cosmetics”, болалар гигиеник воситалари ишлаб чиқарадиган “Navoiy- Hunan Pulp” қўшма корхоналари томонидан бир йилда 2.4 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.161
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноат салоҳиятини ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-1442 – сонли ва 2010 йил 29 декабрдаги “2011 йилда Ўзбекистон Республикаси инвестиция Дастури тўғрисида”ги ПҚ-1455 – сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги “Навоий вилоятида техник кремний ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини жорий этиш тўғрисида”ги 326 – сон қарорлари асосида Навоий вилоятида техник кремний ишлаб чиқаришни ташкил этиш йўлга қўйилди. Поли ва монокристал кремний, фотоэлементлар ишлаб чиқариш учун базавий маҳсулот ҳисобланган техник кремний ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида “Uz-Kor Silikon” масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси муассислари - Ўзбекистон (“Давгеология” ДҚ ва “Навоийазот” ОАЖ) ва Корея Республикаси (“NeoPLAND” компанияси) сармоялари асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 20,8 млн.АҚШ долларгача ташкил этади, “Uz-Kor Silikon” қўшма корхонаси бир йилда 12,0 тонна техник кремний ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган қайта ишловчи комплекс ва 39.0 минг тонна кварц рудаси қазиб оладиган кон қазиш комплекси қурилиши учун инвестиция йўналтирилди162. Ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши йилида 12,0 минг тонна таркибида 99 фоиз 441с маркали техник кремний ва 6,1 минг тонна микрокремний ишлаб чиқариш имконини беради163. Ивестицион ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириб, маҳаллий хом ашёлар асосида ўттиздан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.164
Ўзбекистонда корейс ҳамкорлар қиймати 24 миллион доллар бўлган техник кремний ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди. Лойиҳанинг аҳамиятли томони шундаки, техник кремний авиация ва косманавтика, автомобилсозлик, машинасозликда кенг фойдаланилади. Лойиҳани амалга оширилиши натижасида 300 киши янги иш ўринлари билан банд бўлади. Поливинхлорид ва каустик сода ишлаб чиқариш янги мажмуасининг ташкил этилиши билан яна 700 та иш ўрни барпо этилди. Ишлаб чиқаришнинг янги замонавий технологияларини жорий этиш корхонада экспорт ҳажмини кенгайтирмоқда. Айни пайтда корхона маҳсулотлари Хитой Халқ республикаси, Бирлашган Араб амирликлари, Украина ва бошқа 14 та мамлакатга экспорт қилинади165.
Ўзбекистон Президентининг 2012 йил 10 апрелда қабул қилинган «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатланти-ришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони бу борадаги ишларни янги босқичга кўтарди166. 2014 йил Қизилқум фосфорит мажмуасида умумий қиймати 59,9 миллион долларлик сармоя эвазига Германиянинг «INGINEERING DOBERSEС GmHB» фирмаси билан ҳамкорликда фосфорит рудасидан юқори сифатли куйдирилган фосфорит концентратларини ишлаб чиқариш мажмуасининг иккинчи навбати фойдаланишга топширилди. Аввал мазкур корхонада йилига 400 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, янги лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида юқори сифатли фосфорит концентрати ишлаб чиқариш 716 минг тоннага етди. Пировардида ушбу мажмуа ишга туширилиш натижасида 136 та янги иш ўрни яратилди.167 Тадбиркорликка бўлган қизиқишнинг ошиши саноат тармоқларини модернизация қилиш, уларни техник ва технологик жиҳатдан янгилашга эътиборни кучайтирди.
Мамлакатимиз нефт ва нефт-кимё саноатининг ривожланишида Бухоро (Қоровулбозор) нефтни қайта ишлаш заводи биринчи навбатининг қурилиши катта аҳамиятга эга бўлди. Франция билан ҳамкорликда барпо этилган ушбу корхона учун 500 млн. долларга яқин маблағ сарфланди. Завод Қашқадарё нефт-газ конлари асосида ишлай бошлади. Келажакда Қандим кони негизида 11 млрд. м3 газни қайта ишловчи завод ҳам ишга тушади ва бунинг натижасида Бухорода нефт-газ энергия ишлаб чиқариш цикли яна мукаммаллашади168.
Бухоро вилоятига хорижий инвестицияларни жалб қилишга эътиборниг кучайтирилиши натижасида 2002 йилда 7 та қўшма корхоналар рўйхатдан ўтди. Шу йили уларнинг ишлаб чиқариш ҳажми 2 баробар ўсиб, маҳсулот экспорти 10 баробар ошди. 2003 йилда “Олоттекс”, “Зиёбахш уни Трейдинг”, “Лиеуат де Бухара” каби саноат корхоналари ишга тушди169. Аммо шундай туманлар ҳам борки, 2001-2004 йиллар давомида уларга инвестиция жалб қилинмади. Жумладан. Ғиждувон, Когон, Қоровулбозор, Пешку ва Шофиркон туманларида инвестиция жалб қилиш ҳаракат дастури йуқлиги туфайли ўзгаришларга эриша олмади170.
Жаҳон бозорида Бухоро қоракўлига талаб катталигини “Бухара – Омега-фудс”, Бухоро-Греция қўшма корхоналари фаолиятида ҳам кўриш мумкин. Ҳиндистон билан ҳамкорликда ташкил этилган “Гуфик-Авеценна” корхонаси, исроиллик саноатчилар билан бирга протеин, пахта ёғи, шелуха ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар барпо этилди. 1992-1995 йилларда қурилиши зарур бўлган иншоотлар учун Республикада ишлаб чиқилаётган “Инвестиция” дастурига мувофиқ 375 миллион АҚШ доллри ва 32 миллион Германия маркасида маблағ жорий қилинди171.
Вилоятда саноат корхоналари сони жами 10 мингдан зиёд бўлсада, бироқ уларнинг бор-йўғи 25 тасигина йирик корхоналардир. Бухоро саноати асосан ёнилғи (бензин, керосин, дизел ёнилғиси), мебел, оҳак, гипс, гипскартон, пахта толаси, ип газлама ва бошқаларни ишлаб чиқаради. Бир йилда 80-90 минг т. нефт ва газ конденсати, 2,6 млрд. м3 табиий газ, 730 минг т. бензин, 465 минг т. атрофида дизел ёқилғиси, 160-165 минг т. мазут, 90 минг тоннадан зиёд керосин, 6-7 минг т. суюлтирилган газ ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, бир йилда ўртача 110-120 минг т. пахта толаси, 200 т. атрофида ипак толаси, 4,5-5,5 млн. кв. км гилам ва гилам маҳсулотлари, 20-25 минг т. ўсимлик ёғи, 105 минг т. ун, 45 минг т. омухта ем ҳам олинади172.
Корхоналар миқёсида ёқилғини асосан Қоровулбозор нефтни қайта ишлаш заводи ва қисман “Газлинефтгаз қазиб чиқариш” ширкат корхонаси; машинасозлик ва металлни қайта ишлашда “Трубодеталь”, Бухоро таъмирлаш заводи, “НЭМ” таъмир механика заводи, енгил саноатда “Daewoo Tekstil Buhhara”, “Ўзкарпет”, “Қоракўлтекс” қўшма корхоналари; озиқ-овқат саноати корхоналари орасида энг каттаси Когон ёғ - экстракция заводи, шунингдек, Бухоро ёғ - экстракция заводи, “Вобкент ёғ”, “Шохруд”, “Евроснар” қўшма корхоналари ҳам етакчилик қилади. Шунингдек, ўзбек-болгар “Ситор” қўшма корхонаси замонавий телефон аппаратларини, Бухоро-Ҳиндистон “Гуфик- ибн Сино” фармацевтика фабрикасининг дори-дармонларига, Италия ускуналари ишлайдиган линиянинг сирланган керамика плиталарига, “Ўзизраилротеин” корхонаси чиқарадиган тоза пахта ёғи ва госсиполсиз протеинга талаб катта173.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 сентябрдаги қарорига мувофиқ, Россиянинг “Лукойл” компанияси томонидан тақдим этилган газни қайта ишлаш заводи комплексини қуриш ва Қандим гуруҳи конларини жиҳозлашнинг техник-молиявий асослари (биринчи босқич) тасдиқланди.174 Газ захираларини кўпайтириш, уни қазиб олиш ва қайта ишлаш мақсадида Россиянинг “ЛУКОЙЛ” компанияси билан биргаликда тузилган лойиҳани амалга оширишни тезлаштириш, уларга кенг шароит яратиб бериш, ишчи мутахассисларга бўлган эҳтиёж, коммуникация талабларига бўлган эҳтиёжни қондириб бериш вилоят ҳокимига юкланди.175
Лойиҳанинг биринчи босқичида (2015-2018 йй.) 77 та лойиҳавий қудуқни жиҳозлаш, қудуқлар гуруҳини жойлаштириш учун 6 та махсус майдон, 2 та йиғиш пункти, газ экспорти қувурлари, навбатчилар шаҳарчаси, ташқи инфратузилма объектлари, Қандим гуруҳи конларида йиллик ҳажмда 7,819 миллиард куб метр товар гази, 134,36 минг тонна барқарор конденсат ва 212,9 минг тонна бирламчи хом ашё ишлаб чиқарувчи газни қайта ишлаш заводини барпо этиш кўзда тутилган176.
Бухоро вилоятининг табиий имкониятларидан келиб чиқиб, бу ерда саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришга эътибор кучайтирилди. “Иқтисодиётни тубдан ўзгартиришдек ўта муҳим масалаларни ҳал этиш, -деб таъкидлаган эди Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов,-Бухорода заминида мавжуд бўлган табиий бойликлардан самарали фойдаланиш мақсадида мустақиллик йилларида вилоятда йирик Газ узатиш компрессор станцияси, “KNAUF gips Buxoro” қўшма корхонаси, Ғиждувон темир-бетон ва Газли нефт қазиб чиқариш корхоналари барпо этилди”177. “KNAUF” қўшма корхонаси бугунги кунда экспорт қилувчи корхоналар сирасига кирди. Германиянинг “KNAUF” компанияси билан вилоятда қурилиш индустриясининг келажагини белгиловчи лойиҳалар яратиш устувор вазифага айланди178.
“KNAUF” компанияси Когон туманида қуруқ қурилиш қотишмалари ишлаб чиқаришга мослашган корхона қурилишига 6.3 млн доллар маблағ сарфлаган.179 2018 йил 22 сентябрда KNAUF компания Бухоро вилоятида гипсакартон листлар ишлаб чиқарувчи иккинчи корхонасини очиш учун қуриш ишларига 51.5 млн. доллар сарфлади. Корхона йилига 20 млн 2метр юқори сифали листлар ишлаб чиқаради180. KNAUF компанияси Ўзбекистонга қарийб 20 –йиллик фаолиятида 75 млн. доллар инвестация киритди.181 Корхонанинг экспорт салоҳияти тобора кенгайиб бормоқда.
Бухорода ун ва ун маҳсулотларини Бухоро дон маҳсулотлари, Қоракўл ва Коган ун-дон комбинатлари беради. Ғиждувон, Вобкент, Шофиркон, Қоракўл, Олот туманларида пахта тозалаш заводлари ва ип газлама корхоналари, Когонда ўсимлик ёғи ва қурилиш материаллари, Қоровулбозорда ёнилғи турлари, Вобкентда консерва заводи қурилган. Бухоро ва Ғиждувонда қоракўл териси заводлари жойлашган. Шу билан бирга, Бухоро, Ғиждувон каби шаҳарларда маҳаллий саноат ва миллий ҳунармандчилик ривожланган (зардўзлик, заргарлик, мисгарлик ва б.) 182. 2013 йил якунларига кўра, Бухоро вилояти Ўзбекистон Республикасининг 5,8 фоиз ялпи ички маҳсулотини, 4,1 % саноат, 9,9 % қишлоқ хўжалик маҳсулотини таъминлайди. Вилоят республикамизга кириб келаётган хорижий инвестициянинг 35-40 % ини ўзига жалб қилган183
Сўнгги йилларда мамлакатимизда саноат ишлаб чиқариши бўйича ўсиш тенденцияси кузатилаётган бўлсада, маҳсулот ишлаб чиқаришда рақобатбардошлик ва барқарор ўсишни таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш долзарб масалага айланди. Бу ҳақда Президент Ш.Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган мажлисида қилган маърузасида қуйидаги фикрларни билдирган эди: “Бизда улкан резервлар бор. Лекин шунга қарамасдан, ўтган йили жами 1 миллиард 540 миллион долларлик прогноз кўрсаткичлари бажарилмай қолди. Шундан 570 миллион доллари Вазирлар Маҳкамаси комплексларига қарашли корхоналарга тўғри келади. 970 миллион доллар миқдоридаги кўрсаткичлар эса ҳудудлардаги хўжалик юритувчи субьектлар томонидан бажарилмаган. Бизнинг маҳсулотимиз экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 2010 йилга нисбатан 176 тадан 138 тага камайган”184.
2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси дастурида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш ҳамда юқори технологияли қайта ишлаш тармоқлари, аавало, маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш белгилаб олинган185.
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг ҳудудлар кесимидаги сони186.

Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 2018 йил 1 июнь ҳолатига кўра 6127 тани ташкил этмоқда. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 933 тага ёки 18,0 фоизга ўсганини кўрсатади. Шунингдек, хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналардан 3374 таси қўшма корхона, 2753 таси эса хорижий корхона ҳисобланади.
Давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми Тошкент шаҳар 3949 та (64,5 фоиз), Тошкент вилояти 677 та (11,0 фоиз) ва Самарқанд вилоятлари 331 та (5,4 фоиз) ҳиссасига тўғри келади. 
Мамлакатимиз миллий иқтисодиёти рақобатбардошлигини таъминлашда саноат ишлаб чиқариши ҳажмининг ўсиши асосий омил бўлиб, қайта ишлаш саноатида ишлаб чиқариш ҳажмининг 6,4 фоизга (жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсишига қўшган ҳиссаси 5,2 фоиз), тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлашнинг -12,9 фоизга (ўсишга қўшган ҳиссаси 1,3 фоиз), электр энергияси, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашнинг 4,9 фоизга (ўсишга қўшган ҳиссаси 0,4 фоиз) ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилишнинг-13,5 фоизга (ўсишга қўшган ҳиссаси 0,1 фоиз) ўсиши ҳисобланади187. Хорижий тажрибаларнинг кўрсатишича, халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши ишлаб чиқаришни ривожлантиришдан ташқари, аҳолининг моддий фаровонлигини таъминлашда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Республика миқёсида қатор йиллар мобайнида саноат корхоналари сони ошиб борганлигини кўришимиз мумкин (Илова №3)188
Шундай қилиб, мустақиллик йилларида Республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа зарур шарт-шароитлар яратилиши натижасида Қуйи Зарафшон воҳасига капитал маблағларнинг жалб қилинганлиги боис, аксарияти ўтган асрнинг 60-80 йилларида ишга туширилиб, моддий техника базаси эскириб қолган йирик саноат корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, уларни техник ва технологик жиҳатдан янгилашга эътибор кучайтириш заруриятини келтириб чиқарди.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish