Иқтисодиёти. Хоразм вилояти иқтисодиёти аграриндустриал йўналишга эга. Вилоят Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 4,5 фоизини, саноат маҳсулотини 2,7 ва қишлоқ хўжалигини 6,3 фоизни беради (2000 й.). Республика ҳудудий меҳнат тақсимотида Хоразм вилояти енгил ва озиқовқат саноатига, қишлоқ хўжалигида эса пахта ва шоли етиштириб беришга ихтисослашган.
Вилоятда бозор ислоҳотлари кенг кўламда амалга оширилмоқда. Саноатнинг 90,5 фоиз ва қишлоқ хўжалигининг деярли юз фоиз маҳсулоти нодавлат секторида яратилади. Айни вақтда қишлоқ жойлари ижтимоий инфраструктураси ривожланиб бормоқда.
Хўжаликнинг турли тармоқларида 20 дан ортиқ қўшни корхоналар қурилган. Барча қўшма корхоналарда 2000 йилда 1240 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқилган, уларнинг вилоят экспортидаги улуши 13,5 фоизни ташкил этади. Ҳаммаси бўлиб қўшма корхоналарда 1000 кишига яқин ишчи хизмат қилади.
Саноати. Хоразм вилояти Республика қурилиш саноати маҳсулотининг 3,5, енгил саноатнинг 6,2, шу жумладан пахта толасининг 7,2, озиқовқат саноати маҳсулотининг 6,8 фоизини беради.
Мустақиллик йилларида бу ерда саноат ишлаб чиқарилиши деярли 3 баробарга ўсди. Бу борада у Андижон ва Бухоро вилоятлари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётида ажралиб туради. 2000 йилда бу ерда саноат маҳсулотларининг ҳажми 4,5 фоизга ўсди.
Саноат тизимида 10 га яқин қўшма корхоналар қуриб битирилди. Улар жумласига пойафзал ишлаб чиқарувчи «Доритал ЛТД», консерва ишлаб чиқарувчи «Мева», шунингдек «Кока-Кола», «Ўзхимвент», «АлоқаДЭУ» ва бошқалар киради.
Шу билан бирга, хорижий давлатлар фирмалари иштирокида бошқа саноат корхоналари ҳам ривожланиб бормоқда. Масалан, Хитой технологияси ёрдамида Урганчда «Хоразм ипаги» тўқимачилик корхонаси, Буюк Британия асбобускуналари билан жиҳозланган Боғотдаги тиббий пахта (момиқ) ишлаб чиқарувчи фабрика, Россиянинг Комишин фабрикаси билан ҳамкорликда Хонқада ип калава ва ип газлама ишлаб чиқарувчи корхона, Туркиянинг «Язек» фирмаси билан «Гурлантекстил», худди шундай корхона Урганчда ҳам қурилган. Булардан ташқари, Хива гилам комбинатига Германиядан асбобускуналар келтирилган, Боғотда шиша заводи, Ҳазораспда Республикамизда биринчи қанд заводи «Хоразмшакар» ишга туширилди. Буларнинг барчаси ўзига хос «Хоразм тезлигини» таъминлайди.
Хоразм вилояти саноатининг тармоқлар таркибида енгил саноат устунлик қилади (2000 йилда у жами саноат маҳсулотининг 32,8 фоизини берган). Шунингдек, бу ерда ун крупа, омухта ем (23,8 фоиз), ҳамда озиқовқат саноати яхши ривожланган–22,6 фоиз. Кейинги ўринларни машинасозлик ва метални қайта ишлаш, қурилиш саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш эгаллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |