Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 25-мартидаги “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 182-сонли қарори ижроси юзасидан Томди туманида амалга оширилган ишлар бўйича ҲИСОБОТ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарори билан тасдиқланган “Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, фуқаролар томонидан субсидия тўланадиган шахсларни баллар асосида баҳолаш дастурий таъминот орқали қишлоқ (шаҳар) жойларда қурилган квартирани ипотека кредити асосида сотиб олишда бошланғич бадалнинг бир қисмини ва кредит фоизининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш бўйича мурожаатлар
келиб тушмоқда.
Вилоят ҳокимлигининг 2022 йил 17 декабрдаги №02-01/1073-сонли 2022 йилда Навоий вилоятида ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг мақсадли кўрсаткичларига асосан, Томди туманида 2022 йилда 10 та янги уй-жойлар сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратилиши белгиланган.
Туман комиссиясига жорий йилда 44 та ариза келиб тушган бўлиб, улардан 43 таси янги уй-жой сотиб олиш учун ҳамда 1 таси қурилиш-реконстрекция қилиш учун аризаларни ташкил қилади.
Туман ҳокимининг 2020 йил 7 январдаги № Қ - 2 - сонли қарори билан тасдиқланган субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича туман комиссияси томонидан жорий йилнинг январ-апрел ойлари давомида фуқароларнинг субсидия олиш бўйича қилган 44 та мурожаатлари комиссия йиғилишларида кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинган.
Комиссия томонидан кўриб чиқилган 44 та аризалардан Низом талабларига асосан 10 татаси қаноатлантирилган 34 таси рад этилган.
Субсидия тўланадиган шахсларни баллар асосида баҳолаш дастурий таъминотида олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг 25 март ҳолатига туман ҳокимлиги вояга етмаганлар комиссияси, туман Молия, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлимлари ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси томонидан “Шарқ” ОФЙ Шарқ массиви 24-уйда истиқомад қилувчи А.Холбутаевнинг дастурий таъминот орқали 2022 йил 18 январдаги 44944364-сонли аризаси 2022 йилнинг 1 феврал кунига қадар хулоса бериш лозим бўлсада, 25-мартга қадар дастурий таъминотнинг “муддати ўтган мурожаатлар” бўлимидан жой олганди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотларга хат билан муроожат қилиниб хато ва камчиликлар бартараф қилинди, салбий ҳолатларга йўл қўйган масъул ходимларга огоҳлантириш берилди.
Бугунги кунда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг мақсадли кўрсаткичларига асосан туман учун ажратилган субсидиялар тугаганлиги сабабли дастурий таъминот орқали кўриб чиқилмаган аризалар мавжуд эмас.
Илова _____ варақда