«УЙ, дарахт, одам» методикаси



Download 60,39 Kb.
bet15/17
Sana22.11.2022
Hajmi60,39 Kb.
#870664
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Uy daraxt odam 11 tajriba

Иккита дарахт - ўзининг ва бошқа яқин одамнинг ифодаси бўлиши мумкин.
Пейзаж ортиқча сертакаллуфликни билдиради.
Варақни орқа томонини ўгириш - боғлиқ эмаслик, интеллект белгиси, фикрловчанлик.

«ОИЛА РАСМИ» МЕТОДИКАСИ


Тадқиқот учун - оқ қоғоз (21 х 29см ҳажмдаги), 6 хил рангли қалам (қора, қизил, кўк, яшил, сариқ, жигарранг), ўчирғич зарур. Болага қуйидагича кўрсатмалар берилади.
Кўрсатма 1. «Илтимос, ўз оиланг расмини чиз». Бунда «оила» сўзининг маъносини тушунтириш тавсия этилмайди. Агар бола нима чизиш кераклигини сўраса, психолог кўрсатмани қайта такрорлаши керак бўлади. Вазифани индивидуал бажаришга одатда 30 минутдан кўп бўлмаган вақт берилади. Тестни гуруҳ бўлиб бажарганда вақт чегараланиб, у 15-30 минутдан ошмайди.
Кўрсатма 2. Оилангни расмини чиз, бунда оила аъзоларини ҳаммаси ўзининг кундалик иши билан банд бўлсин.
Кўрсатма 3. Оилангни расмини ўзинг уни қандай тасаввур қилсанг, худди шундай қилиб чиз.
Кўрсатма 4. Оилангни расмини чиз, бунда оила аъзоларининг ҳар бирини фантастик кўринишда (мавжуд бўлмаган нарса сифатида) ифодала.
Кўрсатма 5. Оилангни расмини маълум бир образга ўхшатиб чиз, бунда оиланингнинг ўзига хос хусусиятлари акс этсин.
Вазифани индивидуал бажариш жараёнида баённомада қуйидагилар қайд қилиниши зарур:

    1. деталларни чизиш кетма-кетлиги;

Б) 15 секундцан ортиқ паузалар;

    1. деталларни ўчириш;

Г) боланинг спонтан (дабдурустдан, ўз-ўзидан берилган) изоҳлари;
Д) эмоционал реакциялар ҳамда уларнинг тасвир мазмуни билан алоқаси.
Вазифа бажариб бўлингач, психолог вербал(суҳбат) йўл билан иложи борича кўпроқ маълумот олишга ҳаракат қилиши лозим.
Одатда қуйидаги саволлар билан мурожаат қилинади:

      1. Айтчи, бу ерда ким тасвирланган?

      2. Улар қаерда тасвирланган?

      3. Улар нима қилишаяпти?

      4. Буни ким ўйлаб топди?

      5. Улар хурсандмилар ёки зерикишаяптими? Нима учун?

      6. Улардан энг бахтсизи ким? Нима учун?

Охирги иккита савол болани ҳиссиётларини очиқ муҳокама қилишга ундайди. Агар бола уларга жавоб бергиси келмаса, уни мажбурлаш керак эмас.
Суҳбат давомида психолог бола чизган расмдаги ҳиссиётининг мазмунини аниқлашга ҳаракат қилиши зарур: агар бола оила аьзоларидан бирини тасвирламаган бўлса, унга нисбатан ҳиссиётларини аниқлаши керак. Тўғридан-тўғри саволлар бериб уларга жавоб беришни талаб қилишдан қочиш керак, чунки бу болада хавотирланишни, ҳимоявий реакцияларни чақириши мумкин.
Кўпинча проектив саволлар яхши самара беради (масалан: «Агар қушчанинг ўрнига одам чизилган бўлса, нима бўлар эди?», «Аканг билан сен мусобақалашсанг ким ютган бўлар эди?» ва б.).
Суҳбатдан сўнг болага 6 турдаги вазиятни ҳал қилиш таклиф қилинади: улардан учтаси оила аъзоларига нисбатан негатив ҳиссиётларни, учтаси ижобий муносабатни аниқлашга қаратилган:

        1. Тасаввур қилайлик, циркка 2 та чиптанг бор. Кимни циркка гаклиф қилар эдинг?

        2. Тасаввур қилайлик, оилангиз меҳмонга бориши керак. Бироқ, кимдир касал бўлди ва уйда қолиши керак. Ким қолади?

        3. Конструктордан уй ясаяпсан (қўғирчоғинг учун қоғоздан кўйлак қирқаяпсан), лекин унинг уддасидан чиқа олмаяпсан. Кимни ёрдамга чақирасан?

        4. Сенда қизиқарли фильмга бир нечта чипталар бор, лекин у оила аъзоларининг сонидан 1 тага кам. Уйда ким қолади?

        5. Тасаввур қилайлик, сен кимсасиз оролга тушиб қолдинг, у ерда ким билан яшашни хоҳлардинг?

        6. Сенга қизиқарли лото ўйинини совға қилишди. Оила аъзоларинг барчаси лото ўйнашга ўтиришди, аммо бир киши ортиқчалик қилаяпти. Ким лото ўйнамайди?

Интерпретация учун қуйидагиларни билиш зарур:
а) ўрганилаётган боланинг ёши;
б) оила аъзолари сони, ака-сингилларининг ёши;
в) агар иложи бўлса, боланинг уй ва боғчадаги, мактабдаги хулқи ҳақида маълумотлар.
«Оила расми» методикаси интерпретациясини шартли 3 қисмга ажратиш мумкин:

          1. «оила расми» структураси таҳлили;

          2. оила аъзолари график тасвири хусусиятлари тавсифи;

          3. расм чизиш жараёни таҳлили.

1. «Оила расми» структурасини таҳлил қилиш ва чизилган ҳамда реал оила таркибини таққослаш.
Одатда, оилада ижобий эмоцияларни ҳис қилувчи бола оилани тўлалигича акс эттиради. Тадқиқотларда кўрсатилишича, 6-8 ёшли, нормал интеллектга эга бўлган болаларнинг 85 фоизи (оиласи билан яшовчи) расмда оила аъзоларини тўлиқ расмини чизади. Агар оила аъзоларидан бирортаси тушиб қолган бўлса, бунга алоҳида эътибор берилиши талаб қилинади. Чунки у эмоционал зиддият, оиладаги мавжуд вазиятдан қониқмасликдан далолат беради.
Баъзи ҳолларда расмда умуман одамлар акс эттирилмаслиги ёки оилага умуман алоқаси бўлмаган одамлар акс эттирилганлигини кўриш мумкин. Бундай ҳолатлар жуда кам учрайди. Бунинг сабаби - оила билан боғлиқ бўлган салбий кечинмалар: рад этилганлик, ҳимоясизлик ҳисси, юқори даражадаги хавотирланиш ҳамда психологнинг ўрганилаётган бола билан яхши алоқа ўрната олмаганлиги бўлиши мумкин.
Амалиётда баъзан болалар оила аъзоларидан бирини тушириб қолдиришлари ҳам учраб туради. Бунинг сабаби - ўша оила аъзосининг эмоционал ёқимсизлиги, у билан низоли муносабатнинг мавжудлигидир. Одатда, кўпроқ ака ёки сингил- лар расми чизилмай қолади. У ёки бу оила аъзоси расми нима учун чизилмаган деган саволга ҳимоя жавоби берилади. Масалан; «жой қолмагани учун чизмадим», «У ўйнашга кетган» каби. Баъзида эса очиқдан очиқ: «Чизгим келмади, чунки у мен билан уришади», «У биз билан бирга яшашини хоҳламайман» деб жавоб берадилар.
Баъзан реал оила аъзолари ўрнига бола бирор ҳайвонча, қушча расмини чизиши мумкин. Бунда, психолог учун бола улар билан кимни идентификация қилаётганлиги (айнанлаштираётганлиги) муҳим (кўпинча бола оиладаги таъсирни камайтиришни хоҳлаган ака ёки укасини шундай акс эттиради).
Баъзи расмларда бола ўз расмиии чизмайди ёки оиласи ўрнига фақат ўзини акс эттиради. Бу боланинг ўзини оила таркибига кўшмаслигидан, оилада ҳамжиҳатлик мавжуд эмаслигидан далолат беради.
Расмда «Мен'' ининг мавжуд бўлмаслиги - қабул қилинмаслик, рад этилиш ҳиссини бошидан кечираётган болалар учун характерли.
Оила таркибининг катталаштирилиши ҳам бизга баъзи маълумотлар бериши мумкин. Одатда бу оиладаги психологик эхтиёжларнинг қондирилмаганлиги билан боғлиқ. Оилада ёлғиз фарзанд бўлса, аффиляция эҳтиёжлари қондирилмаса, қариндош ёки қўшни болалар ёки баъзида кучукча, мушукча расмини акс эттириши мумкин.

Download 60,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish