- 1-манжета
- 2-резина нокча (хаво хайдови)
- 3- бириктирувчи резина найча
- 4-механик манометр
- 5-фонендоскоп
- 6-хаво чикариш учун вентиль
Юрак ўйнаши - Юрак қисқаришлари тезлигининг ошиши (тахикардия) бемор томонидан «юрак уриш» деб қабул қилинади ва кўпинча ривожланаётган юрак патологиясининг биринчи белгисидир. Баъзи вақтларда юрак ўйнаши асаб регуляцияси турғун бўлмаган соғлом одамларда пайдо бўлади; бундай ҳолларда валериана илдизи, рационал жисмоний машқлар самара беради.
- Юрак ўйнаши беморга ноқулайлик келтирса, унга биринчи ёрдам кўрсатиш зарур
Юрак ўйнашида биринчи ёрдам - 1. Беморни тинчлантиринг.
- 2. Беморни қулай ҳолатда ётқизиб қўйинг.
- 3. Тоза ҳаво олишини таъминланг.
- 4. Беморнинг қисиб турадиган кийимларини ечиб ташланг.
- 5. Пулснинг частотаси ва характеристикасини аниқланг.
- 6. Юрак ўйнаши авваллари ҳам рўй берган бўлса, бемордан ўзига қандай ёрдам берилганини, қайси доривор препаратларни қандай дозада қабул қилганини, юрак ўйнаши ўзи ўтиб кетганми, шуларни аниқланг.
- Юрак ўйнаши такрорланган ҳолларда шифокорнинг маслаҳати зарур.
Юрак соҳасидаги оғриқлар Юрак соҳасидаги оғриқлар - Юрак соҳасидаги оғриқ юрак томирининг узоқ, вақт сиқилиши ёки қисқариши оқибатида юрак мускулининг қон билан таъминланиши етарли даражада бўлмаслиги натижасида намоён бўлиши мумкин. Бундай ҳолат стенокардия хуружида рўй беради.
- Бундай ҳолда оғриқ тўш орқасига ёки унинг чап томонига тарқалиб, чап қўл ёки куракда билинади, оғриқ сиқувчи-эзувчи бўлиб, ўлим қўрқуви, қувватсизлик, тананинг титраши, қаттиқ терлаш билан давом этади. Оғриқ хуружи бир неча минутдан бир неча соатгача давом этиши мумкин. Юрак соҳасида оғриқ хуружи бўлган бемор шошилинч ёрдам, синчков назорат ва парваришга муҳтож бўлади.
Юрак соҳасидаги оғриқларда биринчи ёрдам - 1. Беморга қулай ҳолатни яратинг, тоза ҳаво киришини таъминланг, сиқиб турувчи кийимларни ечинг; пулсни аниқланг, артериал босимни ўлчанг.
- 2. Беморнинг тили тагига валидол таблеткасини беринг.
- 3. Агар валидол самараси кам бўлиб, хуруж давом этса, бемор тилининг тагига нитроглицерин таблеткасини беринг; баъзида нитроглицерин бош оғриғини кўзғатиши мумкинлиги ва бундан қўрқмаслик ҳақида беморни огоҳлантиринг.
- 4. Шифокорни чақиртиринг.
- 5. Юрак соҳасига хантал, оёқ ва қўлларига грелка қўйинг.
- 6. Хуруж давом этса ва нитроглицерин қайта қабул қилинганда самараси бўлмаса, 5—10 дақиқадан сўнг шифокорнинг шошилинч ёрдами ва зудлик билан касалхонага ётқизиш зарур, акс холда қон айланиши қаттиқ бузилиши натижасида юрак мускули ўзгариши мумкин (миокард инфаркда).
- 7. Беморга қатъий ётиш режимини таъминланг.
- 8. Нафас олиш, пулс частотаси ва артериал босим частотасининг назорат қилинишини таъминланг, тана ҳароратини албаттда ўлчанг (оғриқ хуружидан кейин ҳарорат кўтарилиши юрак мускулида инфаркт ривожланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин); имконият бўлган ҳолда беморга кислород беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |