Ҳуфёна иқтисодиётнинг келиб чиқиши сабаблари батирова Гулора Давлатназар кизи



Download 21,8 Kb.
bet3/3
Sana05.04.2022
Hajmi21,8 Kb.
#530716
1   2   3
Bog'liq
TempFile

Жаҳонда хуфёна иқтисодиёт
Хуфёна иқтисодиёт иқтисодий тизимларнинг барча хилларига хос бўлиб, унинг кўламлари ривожланган мамлакатларда ҳам, ривожланаётган мамлакатларда ҳам ғоят кенг. Хуфёна иқтисодиёт кўламларининг энг тез суръатлар билан ўсиши Греция, Италия, Швеция, Норвегия ва Германияда кузатилмоқда. Масалан, Германияда 2001 йилда хуфёна секторнинг ўсиши 3,5 фоизни, айни пайтда ЯИМнинг ўсиши эса 1 фоизни ташкил қилган. Жами хуфёна сектор ЯИМнинг 16,5 фоизини ташкил қилади. Хуфёна сектор ривожланаётган мамлакатларда энг кенг кўламларга эга. Масалан, хуфёна сектор Нигерияда ЯИМнинг 76 фоизини, Тайландда 71 фоизини, Мисрда 68 фоизини, Боливияда 66 фоизини, Панамада 62 фоизини ташкил қилади. Хуфёна сектор дастлабки беш йилда Озорбайжон ва Грузияда энг кенг кўламларга эга бўлган – тегишлича ЯИМнинг 60,6 ва 62,6 фоизини ташкил қилди. Кейинги ўринларда Россия (41,6%), Болгария (36,2%), Молдова (35,7%), Латвия (35,7%) ва Қозоғистон (34,3%) туради. Ўзбекистонда эса ушбу кўрсаткич бошқа давлатларга нисбатан энг паст даражада бўлган.Иқтисодий соҳада хуфёна битимлар амалга ошириладиган ўйин қоидаларида, биринчи галда бозор конституциясидан битимларнинг барча иштирокчиларини «ўзиники» ва «бегоналарга» ажратиш билан катта фарқ қилади. Ўзиникиларга нисбатан оппортунизмни олдини олишнинг ижтимоий механизмлари амал қилади, ишонч ва ўзаро ёрдам меъёрлари ҳукмронлик қилади. Аксинча, «бегоналарга» нисбатан оппортунизм меъёр бўлиб қолади. Хуфёна иқтисодиёт «ҳасадгуйлик рақобатчилигига» асосланган «ёввойи» бозор моделига жуда яқин. Ва ниҳоят, хуфёна иқтисодиёт энг юқори даражада турли кўринишга эга ва у тўлиқ тизим шаклини қабул қилмайди ҳамда бозорнинг барча иштирокчилари учун ягона ва мажбурий бўлган конституцияни қабул қилмайди. Бундан кўриниб турибдики, қонунга бўйсунишнинг юқори баҳосига муқобил вариант ҳам ғоят қиммат туради. Иқтисодий субъект томонидан ўз бизнеси учун институционал муҳитни – ошкора ёки хуфёна – танлаш тўғрисидаги қарор биринчи ва иккинчи ҳолатларда битимларни амалга оширишда юзага келадиган трансакция харажатларини қиёслаш орқали белгиланади. Бошқача айтганда, қонунга бўйсуниш нормаси яна бир бор оқилона асосланади: шахс унинг талабини мутлақ императивнинг таъсири остида эмас (қонуний нарсаларнинг ҳаммаси яхши), балки қонунга амал қилишдан кутилаётган фойдалар туфайли бажаради. Қонунга ихтиёрий бўйсунишга ундовчи омиллар шахсда фақат, давлат иқтисодиётининг ошкора секторида трансакция харажатларини пасайтириш йўли билан унинг манфаатларини амалга оширишга қодир бўлган тақдирда, пайдо бўлади. Иқтисодий соҳада хуфёна битимлар амалга ошириладиган ўйин қоидаларида, биринчи галда бозор конституциясидан битимларнинг барча иштирокчиларини «ўзиники» ва «бегоналарга» ажратиш билан катта фарқ қилади. Ўзиникиларга нисбатан оппортунизмни олдини олишнинг ижтимоий механизмлари амал қилади, ишонч ва ўзаро ёрдам меъёрлари ҳукмронлик қилади. Аксинча, «бегоналарга» нисбатан оппортунизм меъёр бўлиб қолади. Хуфёна иқтисодиёт «ҳасадгуйлик рақобатчилигига» асосланган «ёввойи» бозор моделига жуда яқин. Ва ниҳоят, хуфёна иқтисодиёт энг юқори даражада турли кўринишга эга ва у тўлиқ тизим шаклини қабул қилмайди ҳамда бозорнинг барча иштирокчилари учун ягона ва мажбурий бўлган конституцияни қабул қилмайди. Бундан кўриниб турибдики, қонунга бўйсунишнинг юқори баҳосига муқобил вариант ҳам ғоят қиммат туради.
Фойдаланилган адабиётлар

  1. Ўзбекистон республикаси президентининг Фармони. Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида. ПФ-6098-сон. Тошкент; 30.10.2020 й.

  2. Вахобов А. Бозор муносабатлари тизимидаги ижтимоий фондлар. –Т.: Шарқ, 2003. -319 б.

  3. Расулев А. Бедренцев А. Узбекская модель рыночных реформ и макроэкономическая стратегия “Общества и экономика”, 2000. -89 с.

  4. Тожибоева Д. Иқтисодиёт назарияси. Иккинчи китоб. -Т.: Шарқ, 2003. -416 б.

Download 21,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish