Ўзбекистоннинг ҳудудий ресурс мажмуаларидан фойдаланиш.
Ўзбекистоннинг хилма-хил ва бой табиий ресурс имконияти ички эҳтиёжларни ва экспортни таъминлашга имкон беради. Мамлакатнинг умумий минерал хом ашё имконияти 3,3 триллион АҚШ долларидан ортиқроқ баҳоланмоқда. Республика ноёб ёқилғи энергетика ресурслари, рангли металлар, қурилиш материаллари, нодир металлар, фосфоритлар, калий ва ош тузи конларига ниҳоятда бой. Ўзбекистон ер, сув, биологик ресурсларнинг етарли имкониятига эга. Табиий ресурс имкониятининг нотекис жойлашганлиги ўзлаштиришни қийинлаштиришга сабаб бўлади. Бозор иқтисодиёти шароитида табиий ресурслардан ноунимли фойдаланиш хавфи ортиб бормоқда, яъни исрофгарчиликнинг кўпайиши, самарадорлигининг пасайиши, тежамкорликнинг йўқолиши кабилар.
Ҳозирги пайтда ҳудудларнинг табиий ресурс боғланмалари имкониятларидан тўла ва самарали фойдаланиш биринчи навбатда нефт, газ, кўмир, рангли металлар, кимёвий хом ашёдан мажмуа фойдаланиш, ресурсларни қазиб олиш ва қайта ишлашда замонавий самарали технологияларни кенг қўллаш, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш муҳим вазифадир.
Ҳудудлар табиий ресурсларидан унимли фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилиш бозор муносабатлари шароитида бошқаришнинг самарали механизмини, иқтисодий рағбатлантириш усулларини қўллашни тақозо этади. Бунда асосий эътибор табиатдан фойдаланишни минтақави Ҳудудлар табиий ресурс мажмуаларини иқтисодий баҳолаш.
йлаштириш, ҳудуд ресурсларини максимал ҳисобга олиш зарурдир. Экологик-иқтисодий нуқтаи назаридан табиий муҳит ҳолатини ифлослантирувчи манбаларини назорат қилиш, замонавий технологик жараёнларни қўллаш, чиқиндиларни камайтириш ва қайта ишлаш ҳамда табиий муҳитга таъсирини башоратлаш муҳим аҳамиятга эгадир.
ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЛИМИТЛАРИ табиий ресурлардан фойдаланишнинг ёки истеъмол килишнинг йул куйиладиган меъёрлари. Лимитлар бошка экологик талаблар билан бир каторда атроф табиий мухитни мухофаза килишнинг самарали воситаси хисобланади. Лимитлашнинг асосий сабаби табиий ресурслар захираларини чекланганлиги ва улардан фойдаланиш окилона фойдаланилиши ва кайта тикланишини таъминлаш зарурлигидан келиб чикади. Табиатдан фойдаланиш икки йуланишда: табиатдан табиий моддани ажратиб олиш; табиатга антропоген моддани киритиш оркали амалга оширилади. Таникли олим В.В. Петров табиий ресурслардан лимитланган фойдаланишни икки турга булади: 1) табиий мухитдан табиий моддани ажратиб олишнинг йул куйиладиган меъёрлари; 2) табиий мухитга зарарли моддаларни ташлаш, чикиндиларни жойлаштиришнинг йул куйладиган меъёрлари. Табиий мухитдан фойдаланиш жараёнида табиий модданинг чикариб олиш лимитлари табиий ресурслардан окилона фойдаланиш ва уларни кайта тиклаш умумий тамойилларига асосланади. Лимитлар аник бир объектлар буйича белгиланади. Аслида, лимитланган фойдаланиш тушунчаси биринчи маротаба «Сув ва судан фойдаланиш тугрисида»ги конунида уз аксини топган эди. сув хужалиги органлари томонидан тасдикланадиган лимитлар сув объектлар, кишлок хужалиги, саноат, коммунал хужалиги ва хар бир сувдан фойдаланувчи буйича белгиланади. Табиий ресусрлардан фойдаланиш лимитларини белгилашдан иккита максад кузда тутилади. Биринчидан, табиатни ва унинг бойликларини саклаш булса, иккинчидан, иктисодий манфаатларида ресурларни меъёрда ёки меъёрдан ортикча фойдаланганлик учун туловларни ундириш. Табиий ресурсларни истеъмол килганлик учун олинган туловлар уларни кайта тиклаш ва окилона фойдаланишни таъминлаш учун сафланади.
табиий ресурслардан фойдаланиш хажмларини белгилаш;
табиий объектларга зарарли таъсир курсатишни микдорлари.
табиий объектларни умумий сифат курсаткичлари;
Табиий усимликлар жамоаларида илмий-тадкикот ишларини олиб бориш учун тегишли юридик шахсларга норматив-хукукий хужжатларида белгиланган тартибда махсус участкалар ажратилиши мумкин булиб, бу участкаларда усимлик дунёси объектларидан бошка юридик ва жисмоний шахсларнинг фойдаланиши илмий-тадкикот ишларини утказиш максадларига номувофик булса, бундай фойдаланиш чекланади ёки ман этилади.
Табиий эркин холда яшовчи ёввойи хайвонлар: сут эмизувчилар, паррандалар, судралиб юривчи хайвонлар, хам сувда, хам курукликда яшовчи хайвонлар, баликлар, умрткасизлар хайвонот дунёсининг давлат кадастри объектлари хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |