Ҳудудий мажмуаларнинг назарий асослари


энергия  ишлаб чиқариш цикллари



Download 0,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/31
Sana25.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#304808
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31
Bog'liq
hududij mazhmualarning nazarij asoslari

энергия 
ишлаб чиқариш цикллари
таълимотига ҳеч қандай эътироз бўлмаслиги 
керак. Чунки у бу ғояни бевосита амалиётдан келиб чиққан ҳолда 
(Н.Н.Колосовский ўзининг асл касби бўйича муҳандис-иқтисодчи бўлган) 
яратган. 
Энергия ишлаб чиқариш цикллари маълум хом ашё ва энергия (бу 
ерда энергия кенг маънога эга) асосида ишлаб чиқаришнинг технологик 
жиҳатдан узлуксиз, ҳатто унинг чиқиндилари асосида ташкил этилишини 
назарда тутади. Бунда, Ю.Г.Саушкин ибораси бўйича, дарахтнинг танаси-
асосий ишлаб чиқариш тармоғи (қора ёки рангдор металлургия, кимё 


34 
саноати, деҳқончилик ва ҳ.к.), унинг шохлари эса ана шу асосий ишлаб 
чиқариш жараёни билан технологик жиҳатдан боғлиқ бўлган қўшимча 
тармоқ ёки тармоқчаларнинг айрим корхоналари демакдир.
Н.Н.Колосовский ўз даврида қора металларнинг пирометаллургик 
цикли, рангдор металлар, машинасозлик, нефт-газ-кимё, агроиндустриал, 
ўрмон-ёғоч-целлюлоза каби 8 та асосий энергия ишлаб чиқариш циклларини 
ажратган. Ҳозирги кунда уларнинг сони 20 га яқинни ташкил қилади. 
Алоҳида таъкидлаш жоизки, энергия ишлаб чиқариш цикллари асло 
ҳудудий бирлик эмас, аксинча улар ишлаб чиқаришнинг технологик 
бирлигидир. Шу боис бундай цикллар нисбатан каттароқ ҳудуд миқёсида 
вужудга келади. Кўриниб турибдики, ҲИЧМ ва энергия ишлаб чиқариш 
цикллари бир-биридан тубдан фарқ қилади; иккинчиси биринчисининг ўзаги 
бўлиши мумкин, аммо унинг ўзгинаси эмас. 
Яна шуни эътироф этиш лозимки, умуман илмий нуқтаи назардан 
тўғри бўлган ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари ғояси собиқ Иттифоқ 
шароитида кўзда тутилган натижаларни тўлалигича бермади. Сабаби-бундай 
мажмуалар ниҳоятда катта ҳудудларда «режалаштирилди», маъмурий 
чегаралар эътиборга олинмади, ижтимоий ва экологик омиллар назардан 
четда қолдирилди, энг муҳими-уларнинг ягона «эгаси»-бошқарув органлари 
бўлмади. Ваҳоланки, ривожланган хорижий мамлакатларда ҳудудий 
мажмуалар айнан нисбатан кичик миқёсда яратилди ва уларнинг фаолияти 
давлатнинг минтақавий ҳамда муниципиал сиёсатида бошқариб тартибга 
солиниб борилади. 
* * 

Шундай қилиб, ҲИЧМларнинг илмий назарий асослари, Россияда, 
таниқли олим Николай Николаевич Колососвкий томонидан яратилди. У 
ушбу масалани иқтисодий районлаштириш муаммолари билан боғлиқ 
равишда ўрганди. 


35 
Умуман олганда, Н.Н.Колосовкийнинг бундай дунёқарашига унинг 
транспорт (темир йўл транспорти) муҳандиси эканлиги ва география учун 
анъанавий аҳамиятга эга бўлган комплекс ёндошувининг уйғунлиги асос 
бўлди; «ҳудуд+комплекс» ишлаб чиқаришнинг ҳудудий бирикмалари ёки 
мажмуаларини (комплексларини) ташкил этади.
Чиндан ҳам комплекс-мажмуанинг
1
илмий-амалий аҳамияти катта. 
Чунончи, у: 
√ табиий шароит ва табиий ресурслардан атрофлича фойдаланиш; 
√ ишлаб чиқаришни мумкин қадар чиқиндисиз йўлга қўйиш; 
√ ишлаб чиқаришни тизим-таркиб асосида ҳудудий ташкил қилиш; 
√ иқтисодий география ва унинг асосий тушунчаси бўлган иқтисодий 
районларни ўрганиш; 
√ иқтисодий районлар хўжалиги таркибини қайта қуриш ва 
бошқаларда аҳамиятлидир. 
Айтиш мумкинки, агар Н.Н.Колосовский транспорт муҳандиси, яъни 
ўзига хос инженерлик фикрлаш қобилиятига эга бўлмаганда, эҳтимол, 
бундай илмий чўққиларга, оламшумул ютуқларга эриша олмасди. Сабаби-
транспорт ҳамма вақт масофа ва уни кесиб (кезиб) ўтиш, ташиш, олиб ўтиш 
каби маъноларни билдиради; масофани мумкин қадар қисқартириш, 
«яқинроқ» йўл қидириш эса ҳар қандай муваффақиятнинг гарови, иқтисодий 
самарадорликнинг асоси ҳисобланади. Шу ўринда тайёр маҳсулот таннархи, 
қийматида транспорт харажатлари ҳатто 50-60 фоизгача етишини 
унутмаслик керак. +олаверса, ишлаб чиқариш корхоналарнинг қулай ёки 
ноқулай жойлашуви, маҳсулотнинг қиммат ёки арзон бўлиши кўп жиҳатдан 
айнан транспорт омилига боғлиқ. 
Демак, ишлаб чиқариш тармоқларини маълум иқисодий маконда 
ўзаро алоқадорликда жойлаштириш, транспорт омилини эътиборга олиш, 
барча ёрдамчи тармоқларни (ҳозирги замон тилида-инфратузилма 
1
«Комплекс»-байналмилал тушунча былиб, у бирикма, бирлашма, у ёки бу щодисаларнинг ызаро
ало=адорликда, таъсирда мавжудлигини англатади. 


36 
шаҳобчаларини) 
умумий 
тарзда 
ташкил 
этиш 
катта 
иқтисодий 
самарадорликга олиб келади. Шунингдек, бундай самарадорликга энергия, 
хом ашё, ишчи кучи ва бошқа омиллардан тўғри фойдаланиш, «масштаб 
самарадорлиги» (мужассамлашув) негизидагина эмас, балки «хилма-хиллик» 
самарадорлиги асосида эришилади. 
Юқорида 
таъкидланганидек, 
Россияни 
амалда 
иқтисодий 
районлаштириш уни электрлаштириш (ГОЭЛРО) режасининг дастури билан 
боғлиқ бўлган. Шу боис, дастлабки иқтисодий районлар, жойларда йирик
электр станциялар қуриш ва уларнинг таъсир доирасини аниқлаш нуқтаи 
назаридан энергетика, 

Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish