Термоэлектрик батарея
3-расм.
Чиқиш кучланишнинг темпе-ратурага боғлиқлиқлиги
3-расмдан кўринадики термоэлектрик батарея чиқиш кучланиш U абсолют қора жисм температурасининг тўртинчи даражаси ўртасида фарққа пропорционал экан. Бу муносабат Стефан-Больцман қонунинига тўла мос келади. Олинган графикни батафсил таҳлил қилинганда кўринадики, тўғри чизиқдан баъзи четлашишлар қуйидаги сабаблар туфайли содир бўлиши мумкин: термоэлектрик батареялардаги ўлчашларга муҳитдаги конвекция, нурланиш йўқотишлари ва айниқса шиша ойнанинг узоқ жойлашганлиги. Бундан ташқари биз температура ортганда иссиқлик оқимининг ҳам ортиб боришини батамом йўқота олмаймиз.
13-ИШ. ПРИЗМАЛИ СПЕКТРОМЕТР ЁРДАМИДА
ИНЕРТ ГАЗЛАРНИНГ ВА МЕТАЛЛ БУҒЛАРИНИНГ ЧИЗИҚЛИ
СПЕКТРЛАРИНИ ЎРГАНИШ.
Тажрибанинг мақсади
Призмали спектрометрни ишга тушириш
He- лампа ёрдамида призмали спектрометрни созлаш (тўғрилаш)
“Номаълум” чизиқли спектрни ўлчаш
“Номаълум” ёруғлик манбаини аниқлаш.
Иш тўғрисида қисқача маълумот
Инерт газлар ва металлар буғлари люминесцияси жараёнларида чизиқли спектрлар яъни тўлқин узунликларининг дискрет қийматлари тўплами ўрганилади. Бу тўлқин узунликларни аниқ ўлчаш орқали, биз бу ёруғлик манбалари табиати тўғрисида фикр юритишимиз мумкин.
Бу спектр чизиқларини бир-биридан ажратиш учун (спектрларни олиш учун) шиша призмадан фойдаланишимиз мумкин. Бу ерда призма материали синдириш кўрсаткичи
n нинг тушаётган ёруғлик нури тўлқин узунлигига боғлиқлигидан фойдаланамиз (бизнинг ҳолда қўрғошинли ойна). Кўриш диапазонидаги нурланиш спектри шиша призмада синади ва тўлқин узунлигига боғлиқ равишда турли даражада оғади. Кўриш соҳаси спектридаги қисқа тўлқинлар узун тўлқинларга нисбатан кўпроқ оғади.
Призмали спектрометрда ҳосил бўладиган ёруғлик S вертикал тирқиш орқали оғади. Бу тирқиш кенглиги, баландлиги ва O
1 линзагача бўлган масофа ўзгартирилиши мумкин бўлиб, бу масофа линзанинг фокус масофасига тенг (1-расм). Тирқиш линза билан биргаликда коллиматорни ташкил қилади. Линзанинг иккинчи орқа томонидан ёруғлик Р призмага тушади ва нурлар параллел бўлганлиги сабабли, барча нурлар призмага бир хил бурчак остида тушади. Призма нурларни синдиради ва ҳар бир тўлқин узунликли нурлар турли бурчаклар остида оғади. Иккинчи О
2 объектив абсолют тўлқин узунликли барча нурларни линза фокал текислигида жойлашган S тирқишда йиғади. Шундай қилиб, соф спектр фокал текисликда ҳосил бўлади ва биз буни окуляр ёрдамида кузатишимиз мумкин.
Бу ўз навбатида спектрал ажрата олиш қобилиятини оширади. Телескоп тутқичга шарнир орқали ўрнатилган бўлиб, оғиш бурчагини ўзгартириш мумкин. Телескоп айланганда окулярнинг фокал текислигида жойлашган йўналтиргич дискрет спектр чизиқларига тўғриланади. Бурчакни ўлчаш ва у орқали спектрал чизиқларнинг ўзаро вазиятини аниқлаш учун телескопда градурланган бурчак ўлчагич мавжуд (ярим градус бўйича градиуровка қилинган диск), яъни бундай система гониометр деб аталади. Конуснинг ажрата олиш қобиляти, муҳит бурчак чегараларида бурилиш бурчагини аниқлаш имконини беради. Муҳитнинг синдириш кўрсаткичи ва тушаётган ёруғлик тўлқин узунлиги орасидаги боғланиш чизиқли эмас. Шу сабабли номаълум манбадан чиқаётган ёруғлиу тўлқин узунлигини аниқлашдан олдин спектрометр тўғирлаб олиниши керак (отколибровать). Бунинг учун чиқаётган ёруғлик спектри олдиндан маълум бўлган ва бутун кўриш диапозонида текис тақсимланган лампадан фойдаланилади. Бу лампадан чиқаётган ёруғлик орқали градировка амалга оширилгандан сўнг солиштириш орқали номаълум манба чиқараётган мос тўлқин узунлигидаги ёруғлик спектрлари ўрганилади.Улар эса ўз навбатида ёруғлик спектрлари ўрганилади. Улар эса ўз навбатида ёруғлик манбаини аниқлаш учун адабиётлардан келтирилган жадвал натижалари билан солиштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: