Калит сўзлар
: соғлиқ, репродуктив саломатлик, талабалар, соғлом
турмуш тарзи, талаба-қизлар.
Долзарблиги
. Талабаларнинг саломатлик ҳолатини чуқур ўрганиш
зарурати улар орасида хавфли омилларнинг кенг тарқалиши, кичик курсларда
ўқиш
шароитларига
психофизиологик
мослашишда
қийинчиликлар,
маълумотларнинг кўпайиши ва касбий билимларни ўзлаштиришда фаолликни
сақлаш зарурати билан боғлиқ.
Мақсад.
Олий таълимда тахсил олувчи талабаларнинг репродуктив
саломатлик ҳақидаги билимларини аниқлаш, тахлил этиш ва яхшилаш
чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳозирда олий таълим муассасалари
талаба-қизларининг аксарияти ўқишнинг дастлабки босқичидаёқ турмушга
чиқишни бошлайдилар. Талаба-ёшлар саломатлик ҳолати, уни шакллантирувчи
асоси бўлган давлатнинг репродуктив салоҳиятининг катта қисмини ташкил
этишини тушуниш муҳимдир. Ноқулай шароитлар (руҳий зўриқиш, сурункали
стрессда яшаш, зарарли одатларнинг кўпайиши, нотўғри овқатланиш, дам
олишдаги қийинчиликлар, тиббий ёрдам ва бошқалар) янги туғилган
“Uchinchi renessans: ilm-fan va
ta’lim taraqqiyoti istiqbollari”
ISSN 2181-1784
233
w
www.oriens.uz
2021
January
чақалоқларнинг барчасини соғлом яшаб кетишига салбий таъсир қилади.
Шунингдек, демографик сиёсатни ишлаб чиқишда янги йўналиш бўлган
репродуктив саломатликни ҳимоя қилиш зарурати шу ўринда ўзини намоён
қилади. Аҳолининг репродуктив саломатлиги ҳолати мамлакатнинг ижтимоий-
демографик ривожланишининг энг муҳим таркибий қисми бўлиб, бу умуман
жамиятнинг ривожланиш даражасини белгилайди. Бундан ташқари,
репродуктив саломатликни сақлаш Ўзбекистонда қонун чиқарувчи ва ижро
этувчи ҳокимият органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларининг
фаолиятидаги янги йўналиш ҳисобланади. Ўзбекистон фуқароларнинг
репродуктив саломатлигини яхшилаш учун илмий тадқиқотларни давлат
томонидан қўллаб-қувватлаш, замонавий услублар ва технологияларни жорий
этиш, репродуктив саломатликни сақлаш соҳасида фуқароларнинг тиббий
билимларини
ва
тиббий
маданиятини
юксалтириш,
фуқароларнинг
репродуктив саломатлигини сақлаш соҳасида кадрларни тайёрлашни, қайта
тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш, фуқаролар ўз
репродуктив ҳуқуқларини амалга ошириши учун уларга тиббий-ижтимоий,
шунингдек психологик ёрдам кўрсатиш каби асосий йўналишлар Ўзбекистон
Республикасининг “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш
тўғрисида” ги Қонунида (2019 йил 12 март, ЎРҚ-528-сон) белгилаб қўйилган.
34 млн. дан ошган Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг таркибида
ёшларнинг 33,6%
улуши бор, шунинг учун кўплаб демографик муаммолар
ёшларнинг туғилишига муносабати, контрацепция усуллари ва уларнинг
репродуктив саломатлиги билан белгиланади.
2019 йил январ-июндаги маълумотларга кўра Ўзбекистонда 104,2 мингта
никоҳ қайд этилган бўлиб, шундан 16,0 минги ажрим билан якун топганлигини
кўрамиз. Бунинг асосий сабабларидан бири сифатида репродуктив
маданиятнинг етишмаслигини кўрсатишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |