Учинчи бўлим xвии аср ғарбий европа адабиети xвии б о б. Классицизм адабиети



Download 214,05 Kb.
bet28/29
Sana20.06.2022
Hajmi214,05 Kb.
#681352
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word

«Британник» трагедияси. «Британник» (1669) Расиннинг ўз даври учун актуал масалаларни акс эттирувчи йирик тратрагедиясидир. Асар сюжети учун материални ёзувчи Рим тарихидан олди ва золимга айланган монархларни ва абсолютизмни қаттиқ танқид этди. Тахтни эгаллаб, ҳокимиятни бошқаришни ўз қўлига олган Нерон тез вақт ичида ўзгаради, онасини ҳам менсимай қўяди, ваҳоланки, Агриппа ўғлини тахтга чиқариш учун ўз амакиси кекса Клавдийга теккан ва унинг ўғли Британникни қувиб юборган эди. Она ўғлининг мавқеини мустаҳламлаш мақсадида уни Клавдийнинг қизига уйлантириб, қизнинг севган йигитини ўлдиртирган эди. Чекланмаган ҳукмронлик ва мансабни суиистеъмол этиш золимликка олиб боради. Ўлган император Клавдийнинг тахтга меросхўр ўғли Британник Нерон назарида катта хавф эди. Рақибининг севгани гўзал Юнияни кўриб қолган Нерон қизни зўрлаб ўзига хотин қилиб олиш, Британникни эса ўлдириш йўлини ахтара бошлайди. Бир куни у саройга Британникни меҳмонга чақиради ва заҳар бериб, уни ҳалок этади.
Трагедияда Неронни тарбиялашда иштирок этган икки сарой кишиси ҳам кўрсатилган. Улардан бири қўрқмас жангчи ва ҳақиқат учун курашувчи Бурр, иккинчиси мунофиқ Нарциссдир. Нерон ўз қилмишларидан хавфсираб, иккиланиб юрган вақтларида Нарцисс уни Рим халқини доимо қулликда сақлашга ундайди. Тўғри сўз, пок қалбли Бурр давлатнинг оғир аҳволидан ташвишга тушиб, Неронга монархнинг халқпарвар ва мамлакатнинг осойишталиги учун жавобгар шахс бўлиши кераклигини айтиб, унга таъсир кўрсатмоқчи бўлади. Бироқ сарой муҳити (Нарцисс сингари риёкорлар) Неронни тўғри йўлга солиш ўрнига, уни янги-янги жиноятлар қилишига ундайди.
Золимга айланган мутлақ ҳокимнинг хатти-ҳаракатларини қоралаган Расин халқ кучига ҳам тегишинча баҳо беради. Риёкор Нарцисс Юнияни монарх қўлига топширмоқчи бўлганида, бундай ўзбошимчаликлардан ғазабланган омма уни ўлдириб, қизни қутқариб олади.
Корнель ўз трагедияларида абсолютизмни мустаҳкамлаш, мамлакатнинг бирлигини юзага келтириш учун курашган кучли одамларни кўрсатган эди. Расин XВИИ асрнинг иккинчи ярмида ижод этди. Бу вақтда абсолют ҳокимиятнинг қарама-қаршиликлари кучайиб кетган, мутлақ ҳоким эса, ўзининг чекланмаган ҳуқуқларидан фойдаланиб, ўз шахсий истакларини қондириш йўлида ўта золимга айлана бошлаган эди.
Ёзувчи мамлакат ҳаётида юз берган ана шу воқеаларни катта ҳаққоният билан очиб берди. Гарчи трагедияда тарихий воқеалар акс эттирилган бўлса ҳам, лекин бу воқеалар орқали замонасининг сиёсий ҳаётига оид масалалар, Людовик XИВ нинг давлатни бошқаришни ўз қўлига олиши, мутлақ ҳоким сифатида ўзбошимчаликлар қила бошлагани тасвирланади. Бу асарнинг бошқа трагедияларидан фарқи ҳам шундадир. Расиннинг яна бир реалистик трагедияси «Федра» (1677) да ҳам аристократик муҳитининг ахлоқий ва маънавий тушкунлиги фош қилинади.
Расин ўзидаги классицизмнинг рационалистик чекланганлигини енгиб, абсолют ҳокимиятда юз берган адолатсизлик давлат тепасида турган кишининг гуноҳи билан эмас, балки ўша давлат тартибининг ярамасликлари натижаси, деб объектив хулоса чиқаришгача келди. Шунинг учун ҳам ҳукмрон синфлар асарнинг халқ оммасига ўтказадиган таъсиридан чўчиб, ҳар хил баҳоналар билан трагедиянинг сатирик кучини йўқотишга ва ёзувчини обрўсизлантиришга уриндилар.

Download 214,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish