ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИ
AVTORAQAM.UZEX.UZ
ВЕБ САЙТИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА
ҚЎЛЛАНМА
(Харидорлар учун)
ТОШКЕНТ – 2017
1. AVTORAQAM.UZEX.UZ ТИЗИМИДА РЎЙХАТДАН ЎТИШ ВА ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ.
Давлат рақамлари бўйича аукцион савдоларда иштирок этиш учун дастлаб рўйхатдан ўтиш зарур. Бунинг учун avtoraqam.uzex.uz веб сайтига кирилади ва “Рўйхатдан ўтиш” тугмачаси босилади (1-расм)
1-расм. Бош сахифаси.
Рўйхатдан ўтиш вақтида Сиз ўзингизга тегишли бўлган маълумотларни киритасиз ва “Юбориш” тугмачасини босишингиз зарур бўлади (2-3расм).
Эслатиб ўтамиз! Маълумотларни киритишда уларни аниқлигига алоҳида этибор беринг. Маълумотлар нотўғри бўлган ҳолларда ҳужжатларни расмийлаштиришда ҳамда рақамларни рўйхатга олишда муаммолар юзага келиши мумкин.
2-расм. Рўйхатдан ўтиш.
3-расм. Рўйхатдан ўтиш.
Шундан сўнг рўйхатдан ўтиш вақтида кўрсатилган почта манзилига почтани ва маълумотларни тасдиқлаш учун хавола (ссылка) юборилади. Почтага кириб, маълумотлар тўғрилигига ишонч хосил қилганингиздан сўнг ушбу хаволани босиб шахсингизни тасдиқланг.
Маълумотлар почта орқали тасдиқланган сўнг, шахсий кабинетингизга киришингиз мумкин (4-расм).
4 -расм. Шахсий кабинет.
Савдоларда иштирок этишдан аввал, пуллик операцияларни амалга ошириш учун пластик картани кабинетга бириктиришингиз керак. Бунинг учун кабинетнинг “Баланс” бўлими кириб “Карта қўшиш” хаволаси босилади ва керакли маълумотлар киритилади (5-6 расмлар).
5 -расм. Пластик карта бириктириш.
6-расм. Пластик карта бириктириш.
Пластик карта бўйича маълумотлар киритилгандан сўнг картага бириктирилган телефон рақамига тасдиқлаш коди юборилади (7-расм). Карта тасдиқлангандан сўнг унда мавжуд пул маблағларини савдоларга аванс маблағ сифатида сарфлашингиз мумкин (8-расм).
7-расм. Пластик картани тасдиқлаш.
8-расм. Пластик карта бириктириш.
Эслатиб ўтамиз! Агарда пластик картада “СМС-хабарлаш” хизмати жорий қилинмаган бўлса, кабинетга ушбу пластик картани боғлаб бўлмайди.
Рақамларни топиш ва савдоларда иштирок этиш учун бош сахифада жойлаштирилган қидириш хизматидан хам фойдаланишингиз мумкин (9-расм).
9-расм. Қидириш хизмати.
Керакли рақам топилгандан сўнг, рақам бўйича бошланғич ва жорий нархлар ҳамда тугаш вақти ҳақидаги маълумотларни кўришингиз мумкин (10-расм).
Лотга нарх бериш учун “Нарх бериш” тугмачаси босилади ва карталар рўйхати кўринади. Сиз аванс пул маблағларини қайси бир пластик картадан олиниши кераклини аниқлаштиришингиз мумкин (11-расм). Маблағ етарли бўлган тақдирда “Тўлаш” тугмачасини босган холда ўз таклифингизни беришингиз мумкин.
10-расм. Лот хақида батафсил маълумот.
11-расм. Лотга таклиф (нарх) тақдим этиш.
Пластик картада етарлича пул маблағи мавжуд бўлгандагина нарх таклиф этилиши мумкин.
Савдо якунига кўра энг яхши нархни таклиф этган харидор ғолиб деб тизим томонидан топилади (12-расм).
12-расм. Менинг рақамларим бўйича маълумотлар.
Шунингдек шахсий кабинет орқали тўланган, расмийлаштирилган ва бекор қилинган битимлар бўйича маълумотлар билан танишиш мумкин.
Қўшимча маълумотлар юзасидан +99871-213-33-31 ва +99871-213-33-00 рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |