Участка сайлов комиссияси иш ҳужжатлари намуналари
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI SAYLOVINI O’TKAZUVCHI __________- UCHASTKA SAYLOV KOMISSIYASI MAJLISI BAYONI ________shahri
_____-сон 2021 йил “____” ___________
РАИСЛИК ҚИЛУВЧИ: - Ф.И.О - __________________-участка сайлов
комиссияси раиси
ҚАТНАШДИЛАР : - Участка сайлов комиссияси барча аъзолари
(фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилади)
ИШТИРОК ЭТДИ: - Ф.И.О - __________________- худуддаги
ташкилот ёки муассаса вакиллари, ОАВ
вакиллари (рўйхат бўйича) Жами – 30 нафар
КУН ТАРТИБИ: 1.Участка сайлов комиссиясининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир иш режасини тасдиқлаш ҳақида.
2.Участка сайлов комиссияси аъзолари ўртасида вазифалар тақсимоти ҳақида.
3.Участка сайлов комиссияси аъзолари томонидан сайловчиларнинг ҳар кунги қабулини ташкил этиш ҳақида.
4.Участка сайлов комиссияси аъзоларининг навбатчилигини ташкил қилиш ҳақида.
5.Участка сайлов комиссиясининг иш ҳужжатлари номенклатурасини ишлаб чиқиш ҳақида.
6.Округ сайлов комиссиясидан сайловчиларнинг дастлабки сайловчилар ягона электрон рўйхатидан тақсимланган сайловчилар рўйхатини олиш ҳақида.
7.Участка сайлов комиссиясининг аъзосининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан сайлов ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда озод қилиш ҳақида_________________ (.....................................................................................................................................)
__________________-участка сайлов комиссияси раиси ____________
(Ф.И.О)
мажлисни очар экан, ўзининг кириш сўзида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси эълон қилинганлигини, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округ сайлов комиссияси қарори билан участка сайлов комиссияси таркиби тасдиқланганлигини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 10 ва 24- моддаларига асосан участка сайлов комиссияси ўз ваколатидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича иш режасини тасдиқлаши кераклигини билдирди.
Шу мақсадда Марказий сайлов комиссияси томонидан юборилган Намунавий Иш режаси асосида участка сайлов комиссияси Иш режаси тайёрланганлигини маълум қилди.
Шундан сўнг участка сайлов комиссияси раисининг ўринбосари ................................... иш режа лойиҳасини ўқиб эшиттирди.