Э. Қурбонов Жиноят кодексининг 179-моддаси, 184-моддаси 2-қисми “а” банди ва 3-қисми ҳамда 243-моддасида назарда тутилган жиноятлар юз бермаганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1 ва 3 бандларига асосан айбсиз деб топилиб, реабилитация этилди ҳамда жиноят ишининг шу қисмлари тугатилди. Э. Қурбонов Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари ва 188-1-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
М. Гулмирзаева Жиноят кодексининг 179-моддаси, 184-моддаси 2-қисми “а” банди ва 3-қисми ҳамда 243-моддасида назарда тутилган жиноятлар юз бермаганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1 ва 3 бандларига асосан айбсиз деб топилиб, реабилитация этилди ҳамда жиноят ишининг шу қисмлари тугатилди. М. Гулмирзаева Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми “в”, “г” бандлари, 168-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари, 188-1-моддаси 2-қисми “б”, “в”бандлари, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “б” банди ва 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоситайинланди. М. Гулмирзаевага Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида, 2019 йил 7 ноябрдан 20 ноябрга қадар дастлабки қамоқда сақланган 14 кун муддатини озодликдан чеклашнинг бир кунига тенглаштириб ҳисобга олган ҳолда ўташ учун узил-кесил 4 йил 11 ой 16 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.
М. Ҳакимова Жиноят кодексининг 179-моддаси, 184-моддаси 2-қисми “а” банди ва 3-қисми ҳамда 243-моддасида назарда тутилган жиноятлар юз бермаганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1 ва 3 бандларига асосан айбсиз деб топилиб, реабилитация этилди ҳамда жиноят ишининг шу қисмлари тугатилди. М. Ҳакимова Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари ва 188-1-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 70-моддаси (шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод қилиш) га асосан жазодан озод қилинди.
Жиноят оқибатида жабрланувчиларга етказилган моддий зарар судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши ҳамда жиноят иши юзасидан хатланган пул маблағлари ва мол-мулк сотувидан тушган пулларни пропорционал тартибда жабрланувчиларга тақсимлаш белгиланди.
Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан манфаатдор тарафларга етказилган моддий ва маънавий зарар бўйича фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканликлари ҳамда судланувчилар ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилишнинг қонунда белгиланган тартиби ва муддати тушунтирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |