Хуррамий
***
Келтиришларича, Анушервон замонасида икки киши бор эди. Бу икки киши Анушервон ташкил этган ўтиришларда ҳозир бўлар эдилар. Бир куни ўтиришда улардан бири баланд овозда қуйидаги назмни ўқиди:
Яхшилигим қайтсин десанг сен,
Яхшилик қил, яхши ўй ўйла!
Иккинчиси эса қуйидаги байтни ўқиди:
Ёмонлигим қайтмасин десанг,
Ёмон бўлма, ёмон ўй қилма.
Бу байтлар Анушервонга ёқиб қолди. У биринчи байтни ўқиган кишига минг дирҳам ва иккинчи байтни ўқиганга беш юз дирҳам бериб юборишни тайинлади. Ҳозир бўлганлардан бири Анушервондан:
- Эй одил амир, уларнинг байтлари битта маънога эга, нега туҳфани икки хил бердинг! - деб сўради.
Анушервон унга шундай деди:
- Сўзлашда тафовут катта, биринчисининг сўзи бошидан-оёқ яхшилик ҳақида бўлди, иккинчисиники эса фақат ёмонликни эслатди. Яхши гап ҳам ёмоннинг оғзидан ёмон бўлиб чиқади, кимнинг юрагида яхшилик бўлса, доимо яхшиликни зикр қилади, ёмон кишилар эса ёмонликдан гапирадилар!
Байт:
Чинни коса қачон садо қиладир,
Ўз сифати мадҳин адо қиладир!
Муҳаммад Жабалрудий
***
Италиядаги бир қаҳвахона эгаси одамларга одоб ўргатмоқчи бўлиб, пештахта ёнига қуйидагича нархномани илиб қўйди:
«Битта қаҳва» - 3 евро.
«Илтимос, битта қаҳва» - 2 евро.
«Хайрли тонг. Илтимос, битта қаҳва» - 1 евро.
Ахлоқнинг ҳам қиймати бор!
***
Ҳайдовчига ҳам, ишчига ҳам, фаррошга ҳам табассум қил. Эҳтимол, уларнинг маоши телефонингнинг чеки ёки бир шиша атирингга етмаслиги мумкин. Ёмон муомаланг билан уларнинг ғамига ғам қўшма. Гўзал хулқинг билан юқори мартабага кўтарил. Зеро, Аллоҳнинг ҳузурида барчамиз баробармиз!
***
Японияда ўқитувчи талабаларга шундай дер экан:
«Сенинг ўқишдаги муваффақиятинг Япониянинг муваффақиятидир.
Муваффақиятсизлигинг Япониянинг муваффақиятсизлигидир».
ПСИХОЛОГИК МАШҒУЛОТЛАР
1-психологик машғулот:
ШИРИН ХОТИРАЛАР
Болалик ҳақидаги хотиралардан қай бири бизни қаттиқ ҳаяжонланишга мажбур қилади ва яна болаликка қайтиш ҳақида кучли хоҳиш ҳосил қилади?
Балки бу ёшликни хис қилишдан ҳузурланиш ёки беғуборликка қайтишдир? Бу шундай давр бўлганки, ҳар бир ўйинчоқ, қўғирчоқ ёки ўйин ўзгача хазина бўлган.
Хаёлан кўча чеккасидаги кичкинагина қандолат дўконига киринг. Атрофга разм солинг. Қуйидаги саволларга жавоб топинг. Балки сиз бу хотиралар ичидан ўзингизни топарсиз.
1. Дўкон ичида сиз ўзингизга болаликдан таниш бўлган конфет, шоколадлар, сақич ва карамелларни топасиз. Улардан баъзилари пештахталарга чиройли қилиб тахлаб қўйилган, баъзилари шундоқ саватларга уйиб қўйилган.
(Сиз қайси ширинликни биринчи бўлиб танлайсиз ва нега? (Ўз танловингизни тўлиқ изоҳлаб беринг).
2. Сиз дўкон ичида конфет танлаб айланиб юрганингизда, ташқаридан дўконга киришга шайланиб турган бир гуруҳ болаларга кўзингиз тушди.
Дўконга сизнингча нечта бола киради?
3. Харид қилган бир пакет конфет билан уйингизга кетасиз. Уйга келиб пакетни очганингизда, дўкон хўжайини сизга мукофот сифатида бир нечта ортиқча конфет солиб юборганини кўрасиз. Қўшимча нечта конфет олибсиз?
4. Сиз олган конфетларингизни кимгадир совға килишни ўйлаяпсиз. К'имга берган бўлар эдингиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |