КАЛЕНДАР - ТЕМАТИК РЕЖА:
Т/р
|
Фан мавзуларининг номи
|
Маъруза
|
Амалий машғулот
|
ТМИ
|
1.
|
Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли.
|
2
|
2
|
|
2.
|
Фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари:
Шарқ фалсафаси.
|
2
|
2
|
|
3.
|
Фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари:
Ғарб фалсафаси.
|
2
|
2
|
12
|
4.
|
Борлиқ-фалсафанинг фундаменталь категорияси.
|
2
|
2
|
|
5.
|
Оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиш. Фалсафанинг қонун ва категориялари.
|
2
|
2
|
|
6.
|
Билиш назарияси: асосий муаммолари ва йўналишлари
|
2
|
2
|
|
7.
|
Тарихий жараёнда жамиятнинг маданий ва маънавий қадриятлари. Жамият ва тарих фалсафаси.
|
2
|
2
|
|
8.
|
Фалсафий антропология (Инсон фалсафаси).
|
2
|
2
|
11
|
9.
|
Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари.
|
2
|
2
|
|
10.
|
Мантиқ илмининг предмети, асосий қонунлари.
Тушунча тафаккур шакли сифатида.
|
2
|
2
|
|
11.
|
Мулоҳаза. Хулоса чиқариш.
|
2
|
2
|
|
12.
|
Аргументлаш ва билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари.
|
2
|
2
|
11
|
13.
|
“Этика” фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти.
|
2
|
2
|
|
14.
|
Никоҳ ва оиланинг ахлоқий асослари, унинг ёшлар.
тарбиясидаги ўрни
|
2
|
2
|
11
|
15.
|
Ахлоқий маданият ва қадриятлар.
|
2
|
2
|
|
16.
|
Эстетиканинг предмети, мақсади ва вазифалари.
|
2
|
2
|
11
|
17.
|
Табиат ва техноген цивилизация эстетикаси.
|
2
|
2
|
|
18.
|
Эстетиканинг замонавий муаммолари.
|
2
|
2
|
|
Жами: 128 соат
|
36
|
36
|
56
|
Тузувчилар: ф.ф.н., доц. С.Исмоилов,
кат. ўқ. Б.Ғафуров.
“Тасдиқлайман”
“МҒ, МА ва ҲТ”
кафедраси мудири
______ Ш.Кенжаев
“___” ______2018
Ф А Л С А Ф А
фанидан талабалар билимини баҳолашнинг
РЕЙТИНГ ТИЗИМИ
№
|
Назорат тури
|
Назорат шакли
|
Назоратлар сони
|
Балл
|
Жами
|
Назорат турлари бўйича жами
|
1.
|
Жорий назорат (Ж.Н.)
40 %
|
Семинар
|
18
|
1,5
|
27
|
40 балл
|
Тест
|
1
|
5
|
5
|
ТМИ
|
2
|
4
|
8
|
2.
|
Оралиқ назорат (О.Н.) 30 %
|
Назорат иши
|
1
|
4
|
4
|
30 балл
|
Реферат
|
1
|
8
|
8
|
Конспект
|
1
|
6
|
6
|
ТМИ
|
3
|
4
|
12
|
3.
|
Якуний назорат (Я.Н.) 30 %
|
1. Ёзма иш. ёки,
2. Тест.
|
1
|
30
|
30
|
30 балл
|
Фан бўйича жами:
|
100
|
Эслатма: Ректорат топшириғига биноан якуний назорат ёзма иш ёки тест шаклида ўтказилади.
ФАЛСАФА
фанидан
талаба билимини баҳолаш мезони:
I. Жорий баҳолаш бўйича:
1.Ҳар бир семинар машғулотига 1,5 балл ажратилган. Ҳар бир мавзу тўла ёритиб берилган, тегишли адабиётлар ва ахборот ресурсларидан фойдаланилган ҳолда тайёрланган семинарнинг ҳажми ва сифати ҳисобга олинган ҳолда 1,5-1 балл билан баҳоланади. Агар семинар тўла ёзилган, аммо айрим жузъий камчиликларга йўл қўйилган бўлса 0,5-0,1 балл, мавзу тўлиқ ёритилмаган, саволлар ўз ечимини топмаган бўлса 0 балл билан баҳоланади.
2.Тест саволларини ечиш. Талабаллар мустақил равишда қуйида берилган тестлар мажмуидан ўз вариантидаги 10 та тестни ечади. Жами тестдан максимал 10x0,5=5 балл берилади.
4.Мустақил топшириқларни ҳар бири учун максимал 4 балгача балл бериш белгиланган. Талабалар жорий баҳолашда 2 та ва оралиқ баҳолашда 3 та, жами 5 та мавзудаги мустақил иш топшириқларига жавоб ёзади. Умумий ҳолда талаба мустақил топшириқларни ҳаммаси учун 20 балл олади.
Ҳар бир мустақил иш топшириқлари 4 банддан иборат бўлиб, улар матн тузиш ва ўзлаштириш, мустақил уй вазифаси, конспект учун адабиётлар, тестларни еча билиш ва тезислар тайёрлашдан иборат. а) Матн тузиш ва тайёрлашда талаба берилган 3 та саволга жавоб ёзади. б) Мустақил уй вазифасида талаба берилган 2 та топшириқни бажаради. в) Конспект учун адабиётларда талаба кўрсатилган адабиётлардан 1-2 варақ ҳажмда маълумот келтиради. г) Тестларни еча билишда талаба берилган 2 та тестни ечади. Бандлардаги топшириқларни бажарилишига қараб ҳар бир банд топшириқларига 0,1 балдан 1 балгача балл қўйилади.
II. Оралиқ баҳолаш бўйича:
5. Оралиқ баҳолашда назорат иши 1 марта ўтказилади. Ҳар бир назорат иши назорат саволлар базасидаги саволлардан 2 тасига ёзма иш ёзиш шаклида ўтказилади; ҳар бир жавоб 2 баллик тизимда баҳоланади (жами ёзма ишга 4 балл): агар жавоб тўлиқ, асосли ёритилган, асосий тушунчаларга таъриф берилган бўлса, 1,5-2 балл; жавоб тўлиқ, аммо асосий тушунча ва ибораларга қисқа жавоб берилган бўлса, 0,5-1 балл; саволга жавоб қисман берилган, айрим хато ва камчиликлар мавжуд бўлса, 0,1-0,5 балл берилади.
6.Талабалар рефератлар рўйхатидаги битта мавзуда реферат ёзади. Реферат шартларини бажарилишига қараб 8 баллик тизим асосида баҳоланади. Рефератда тавсия этилган мавзу тўлиқ очилган, тўғри хулоса чиқарилган ва амалий таклифлари бўлса 8-7 балл, мавзу моҳияти очилган, хулосаси бор бўлса 6-5 балл, мавзу моҳияти ёритилган лекин камчилиги бўлса 4-3 балл, реферат жуда қисқа ва мазмунсиз бўлса 2-1 балл берилади.
7.Конспектда талабаларнинг ўзларига берилган мавзулар бўйича маълумотларни ёритиб, тўлиқ изоҳлаб ва таҳлил эта олса 6 балл, фақат маълумотларни олиб тавсия этса 6-5 балл, олинган маълумотлар мазмуни тўлиқ бўлмасдан, тавсия этса 4-3 балл берилади. Конспект фақат кўчирилган бўлса 2-1 балл қўйилади.
III. Якуний баҳолаш бўйича:
8. Якуний баҳолашда тест синов ёки ёзма шаклларда ўтказилади, бунда талабалар 30 та тест саволига жавоб берадилар, ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл берилади ёки ёзма ишда белгиланган билетдаги 3 та саволга ёзма жавоб ёзади:
ҳар бир ёзма саволга максимал 10 балл ажратилади.
агар савол моҳияти тўла очилган бўлиб, мавзу бўйича талабанинг мустақил ва танқидий нуқтаи назари баён қилинган бўлса –10-9 балл;
саволнинг моҳияти тўла очилган, асосий фактлар тўғри баён қилган бўлса –8-7 балл;
саволга тўғри жавоб берилган, лекин айрим камчиликлари бор бўлса – 6-5 балл;
саволга берилган жавоб умумий ва камчиликлари кўпроқ бўлса – 4-3 балл;
саволга қисман жавоб ёзилган бўлса – 2-1 балл;
берилган саволга жавоб ёзилмаса – 0 балл берилади;
ФАЛСАФА
фанидан семинар машғулот мавзу ва режалари:
1-мавзу. Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли
Режа:
“Фалсафа” тушунчаси ва фалсафа фани шаклланишининг асосий босқичлари.
Дунёқараш тушунчаси ва унинг тарихий шакллари.
Фалсафа фанининг предмети, функциялари.
Ҳозирги даврда миллий фалсафани ривожлантириш муаммолари.
Ад: 1)3-46, 2) -, 3)6-45, 4) 4-37, 5)7-35, 6)3-9, 7)3-28.
Do'stlaringiz bilan baham: |