ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
"МҒ, МА ва ҲТ"
кафедраси
фанларидан кундузги таълим барча йўналиш
талабалари учун
МУСТАҚИЛ ИШ ТОПШИРИҚЛАРИ
Гулистон-2018
Фалсафа фанидан мустақил иш топшириқлар тўплами. -Гулистон: 2018. 24 б.
Мазкур мустақил иш топшириқлар тўплами барча бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун мўлжалланган. Тўплам Фалсафа фанидан тузилган ўқув-услубий мажмуаларга илова қилинмоқда. Тўплам: календар-тематик режа, рейтинг ишланма, ишчи дастур, семинар машғулотлар режаси, тест саволлари, мустақил иш топшириқлари, назорат саволлари, реферат мавзулари, конспек қилинадиган адабиётлар рўйхати ва якуний назорат саволларидан иборат.
Ушбу Фалсафа фанидан тайёрланган Мустақил иш топшириқлар тўплами Гулистон давлат университети “МҒ, Ма ва ҲТ” кафедрасининг № 1 йиғилиш қарори билан (№ 1 баённома, “28” август 2018) нашрга тавсия этилган.
Тузувчи: ф.ф.н., доц. С.Исмоилов
Тақризчи: кат. ўқ. Б.Ғафуров
© Университет
КИРИШ
Талаба мустақил иш топшириқлари Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 34-сонли (21.02.2005) буйруғи асосида тасдиқланган “Талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби” тўғрисидаги намунавий Низом ва 286-сонли (14.08.2009) буйруғига ҳамда ГулДУ ректорининг № 210 “О” рақамли “Талабалар мустақил ишларини ташкил этиш ҳақида”ги (06.10.2009) буйруғига асосан тузилди. ТМИлари 20 баллга мўлжалланган. Мустақил ишнинг мақсади талабаларда муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.
Талаба мустақил иш топшириқларининг вазифалари куйдагилардан иборат:
- янги билимларни мустақил ўзлаштириш;
- керакли маълумотларни излаб топиш;
- ахборот манбаларидан самарали фойдаланиш;
- ўқув ва илмий адабиётлар билан ишлаш;
- электрон ўқув адабиётлари билан ишлаш;
- ИНТЕРНЕТ тармоғидан фойдаланиш;
- маълумотлар базасини таҳлил етиш;
- иш натижаларини экспертизага тайёрлаш;
- топшириқларни бажаришда тизимли ва ижодий ёндашиш;
- ишлаб чиқилган ғоя ва таклифларни ҳимоя қилиш ва бошқалар.
Шу мақсаддаи келиб чиқиб, «Фалсафа» (Ахлоқ, Нафосат, Мантиқ) фанларидан 4 банддан иборат 5 та мавзу бўйича талаба мустақил ишлари тузилди ва талабалар эътиборига тавсия этилмоқда.
ТМИ: маъруза матнини ўзлаштириш, мустақил уй вазифаси, ҳар бир ТМИ мавзусига оид конспект қилинадиган адабиётлар рўйхати, тестларни еча билиш, мавзу бўйича адабиётлар ва манбалар ҳамда мавзу мустақил топшириқлари учун бериладиган рейтинг балларидан иборат. Шу билан бирга ТМИга фан бўйича рейтинг ишланма, календар тематик режа, амалий машғулотлар режаси, тест топшириқлари, назорат саволлари, реферат мавзулари, конспект қипиниши лозим бўлган адабиётлар рўйхати, якуний баҳолаш саволлари илова қилинмоқда.
“Тасдиқлайман”
“МҒ, МА ва ҲТ”
кафедраси мудири
______ Ш.Кенжаев
“___” ______2018
ГулДУ барча таълим йўналишлари 1-2-босқич талабалари учун Фалсафа фанидан 2018-2019 ўқув йили учун тузилган
Do'stlaringiz bilan baham: |