4,5-Лаборатория машғулоти
HUAWEI ФИРМАСИНИНГ C&C08 КОММУТАЦИЯ ТУГУНИНИНГ
ТУЗИЛИШИ ТАҲЛИЛИ
4.1.Ишнинг мақсади
С&С 08 тизимининг техник тавсифи ва унинг имкониятларини, унинг
ўзига хос хусусиятларини, функционал чизмасини, модуллар вазифаларини,
уларнинг ички тузилмаларини функционал чизмани йиғиш усулини, ишлаш
жараёнини ўрганиш.
4.2.Топшириқ
Лаборатория ишига тайёрланаётган вақтда {1}дарслик, {2} ўқув
қўлланма, {3} услубий қўлланмани ва ушбу услубий қўлланманинг назарий
қисмини ўрганиш лозим.
4.3. Лаборатория ишининг бажариш тартиби
Ўрганилган назарий қисмдан фойдаланиб, ўқитувчи саволларига
жавоб бериб, иш бажариш учун рухсат олиш лозим. Берилган вариант
асосида С&С 08 тизими модул вазифаларини аниқлаш, функционал чизмани
ўз варианти асосида ишлаб чиқиш лозим. Вариант 4.1 ва 4.2 - жадвалларда
келтирилган.
4.1 - жадвал
Вариант
Т/Р
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
Модул
номи
AM FAM BAM CM SM SPM SRM ASL DTF RIM
Вариант
Т/Р
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
Модул
номи
RSA RSM USM UTM TSM NET
Б ва
А
бл.
OPT SIG MFC
Ўқитувчидан лаборатория машғулотини бажариш учун рухсат олиб,
ЭАТС С&С 08 функционал схемаси ва лабораторияда тизим модулларининг
стативларда плата таркиби жойлашуви бўйича схемалар келтирилади, ҳамда
модулларнинг вазифалари тушунтирилади.
7.4. Лаборатория ишининг техник таъминот
Лаборатория ишининг техник таъминоти бўлиб, “Ўзбектелеком” АК
“Телекоммуникация ва персонални ривожлантириш маркази” филиалида
жойлашган ўқув лабораторияси қурилмаси - ЭАТС C&C08 тизими
ҳисобланади.
7.5. Ҳисобот тайёрлаш
Ишнинг мақсади келтирилади. Ҳисоботда қисқа назорат саволларига
жавоблар келтирилган бўлиши керак. Лаборатория ишининг бажариш тартиби
ва якун келтирилган бўлиши керак.
7.6. Назорат саволлари
1. С&С08 қандай имкониятларга эга?
2. С&С08 тизимининг техник тавсифини келтиринг?
3. С&С08 тизимининг қурилиши қандай принципга асосланган
4. С&С08 тизимининг бошқариш принципини тушунтиринг?
5. С&С08 тизимининг коммутация майдони қандай коммутация
блоклари асосида қурилган?
6. С&С08 тизимининг функционал схемаси қандай модуллардан
иборат?
7.Бошқариш модулини бажарадиган функцияси нималардан иборат?
8.Асосий бошқариш модули қандай вазифани бажаради?
9.Ёрдамчи бошқариш модулига қандай функциялар юкланган?
10.Коммутация модулини хизматларга ишлов бериш модулидан фарқи
нимада?
11.Коммутация модулининг асосий функциялари нима?
12.Хизматларга ишлов бериш модули нима вазифаларни бажаради?
13.Ресурсларни ҳамкорликда ишлатиш модули нима учун керак?
14.Коммутация модули турларини келтиринг ва ҳар бирини
тушунтиринг?
15. С&С08 тизимидаги концентраторлар турини келтиринг?
16. Ҳар бир концентратор турини ишлатиш соҳасини аниқланг?
17 .Аналог абонент линия интерфейсининг бажарадиган функцияси
нимадан иборат?
18.Рақамли улаш линия интерфейси вазифасини тушунтиринг?
19.Нега модул ичи коммутация майдони ва марказий коммутация
майдони мавжуд?
20.SM ва FAM/CM орасида ахборот қандай кўринишда узатилади?
21.Қачон FAM/CM дан фойдаланилади?
22.ССВ модул вазифаси нималардан иборат?
23.Чақирувларга хизмат кўрсатиш фазасини келтиринг?
7.7. Адабиётлар
1. A.Eshmuradov, N.Zaynutdinova, M.Nurullaeva, I.Sultanov.Raqamli
kommutatsiya tizimlari.Darslik.T.:”Fan va texnologiya”, 2011 y
2 “Kommutatsiya tizimlari” fanining “
C&C08 RAQAMLI KOMMUTATSIYA
TIZIMI
” qismi bo’yicha
O’QUV QO’LLANMA.
A.M.Eshmuradov,M.X.Nurullaуeva, N.A.Zaynutdinova, D.T.Normatova,
I.A.Sultanov, Ўқув қўлланма. Т.: ТАТУ, 2010.
3.Рақамли коммутация тизимлари фанидан . С&С 08 тизимини ўрганиш
лаборатория иши учун услубий қўлланма.Т.: ТАТУ, 2009.
Do'stlaringiz bilan baham: |