Туташтириш иншоотнинг гидравлик хисоби. Тезоқар, кучайтирилган гадир-будир тезоыар ва погонали шаршарак.Кириш,транзит кисми,сув урилма
Ҳисоб тартиби
Ҳисоб схемаси.
Иншоот кириш қисмининг керакли сув ўтказиш кенглиги қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Бу формулада
Qб.к – бош каналнинг сув сарфи, топширик бланкадан олинади;
m2 – сарф коэффициенти, m2=0,36;
- ён томондан сиқилиш коэффициенти, =0,85…0,95.
g =9,81 м/с2
Н0 – иншоот остонасидаги тўла сув босими.
Иншоот кириш қисми кўндаланг конструкцияси ва устунлар қалинлиги асосидаги тупроқлар турига қараб белгиланади:
чўкмайдиган (қоя, шағал, қум билан харсанг тош, йирик қум) тупроқларида иншоот кириш қисми кўндаланг конструкцияси қирқилган (устунлар иншоот кириш қисми пойдеворидан бўйлама чоклари ёрдамида қирқилган) ҳолдаги белгиланади (2.5 - расм), бунда устуннинг қалинлиги иншоот ясси затворлар билан жиҳозлаганида tу = 1,5 м, ва иншоот сегментли затворлар билан жиҳозлаганида tу = 1 м қабул қилинади;
чўкадиган (гил, қумоқ, қумлоқ, майда қум) ёки аниқ эмас тупроқларида иншоот кириш қисми кўндаланг конструкцияси қирқилмаган (устунлар ўртасидан иншоот кириш қисми бўйлама чоклари жойлашган) ҳолда қабул қилинади (2.6 - расм), бунда устуннинг қалинлиги иншоот ясси ғилдиракли затворлар билан жиҳозлаганида tу = 2 м, ва иншоот сегментли затворлар билан жиҳозлаганида tу = 1,5 м қабул қилинади. Лекин иншоот умумий кенглиги Ви < 10 м бўлганида иншоот кириш қисми кўндаланг конструкциясини чоксиз қилиш мумкин, бунда иншоот ясси ғилдиракли затворлар билан жиҳозлаганида tу = 1,5 м, ва иншоот сегментли затворлар билан жиҳозлаганида tу = 1,0 м қабул қилинади.
“Қурилиш меъёрлари ва қоидалари”га мувофиқ затворнинг стандарт ўлчамига мосланган йўл қўйилган кириш қисмининг стандарт оралик (тешик)нинг кенглиги 2.6 - чи жадвал бўйича белгиланади. Бунда иншоот ораликлари кенглиги (эни)ни ва сонини белгилашда қуйидагиларни ҳисобга олиш шарт:
bcт ∙ n > В бўлиши лозим;
В < 6 м бўлса, ораликлар сони n = 1 қабул қилинади, бунда bcт < 2 м белгиланган бўлса ораликларни сирпанувчи ясси затвор билан, bcт > 2 м белгиланган бўлса, ораликларни ясси ғилдиракли затвор билан жиҳозлаш мумкин;
В > 6 м бўлса, ораликлар сони n > 2 қабул қилинади;
bз/Нз < 1,25 бўлганида ораликларни ясси ғилдиракли затвор билан, bз/Нз > 1,25...1,5 бўлганида эса ораликларни сегментли затворлар билан жиҳозлаш мумкин, бунда bз – затворнинг эни, bз = bcт , Нз – затворнинг баландлиги, унинг ўлчами Нз > Н + 0,1 м шартига ва “Қурилиш меъёрлари ва қоидалари”га мувофиқ затворнинг стандарт ўлчамида 2.7 – жадвал бўйича белгиланади.
Иншоот ораликларини сув ўтказиш қобилиятини текшириш.
, м3/с
Очиқ сув чиқарувчи иншоот кириш қисмининг умумий кенглигини аниқлаш.
, м
Do'stlaringiz bilan baham: |