«Тушда кечган умрлар»да шахс фожиаси



Download 216,67 Kb.
Pdf ko'rish
Sana24.02.2022
Hajmi216,67 Kb.
#220250
Bog'liq
javohir6666-5627---10828-1-2-20201014 (1)



«Тушда кечган умрлар»да шахс фожиаси 
Бугунги кун қаҳрамони коллективлаштириш ѐки индустурлаштириш 
иши учун ўзини фидо этмайди. Чўлларни ўзлаштиришни мисли кўрилмаган 
фидойилик ва олийжаноблик деб билмайди. Севгилисига севгисини 
исботлаш учун ўз ҳаѐтини ҳавф остига қўйиб, соҳта ватанпарварлик ѐки 
қаҳрамонликлар қилмайди. Шунингдек, комунист деген номни ҳимоя 
қилиш ҳаѐтининг мазмунига айланмайди. Балки бугунги асарларда 
ўзлигини англаган инсоннинг миллий қиѐфаси ва инсоний туйғуларини 
тасвирлаш устуворлик қилади. 
Зулфия Пардаева эса « Ижодкор шахс биринчи навбатда уни 
ўзлигидан айирган мустабид тузумни, ижтимоий воқеликни кўнгил 
призмасидан ўтказади. Бунинг натижасида англаш жараѐни кечади»
1
,- деб 
тўғри қайд этади. Дарҳақиқат, адабиий жараѐнда бир вақтда муайян бир 
мавзу, мустабид тузум кирдикорларини англаган инсоннинг ҳаѐтини акс 
эттиришга қаратилган бир гуруҳ ижодкорлар ижодида қисқа вақтда 
мазмунан бир-бирига яқин асарлар пайдо бўлди. Бироқ Тальат Солиҳов 
қайд этганидек «Ҳар бир ижодкор, санъаткор ўзича бир олам экани маълум, 
Уларнинг 
бири 
иккинчисини 
такрорламайди, 
бири 
бошқасидан 
фарқланади»
2
Бизнинг кузатишларимиз натижасида ҳам шу нарса маълум 
бўлдики, ушбу асарда тасвирланган ҳаѐтий ҳақиқатнинг бадиий ҳақиқатга 
айнан айланиши асосан реалистик услубда тасвирланганлигини кузатиш 
мумкин. 
Эътибор берсак, Ў. Ҳошимовнинг «Тушда кечган умрлар» асарида 
шўро сиѐсатининг тарбиясини олган миллат кишисининг эътиқодлари, 
алданган кишининг аянчли умри акс этади. Бу асардаги қаҳрамоннинг энг 
катта фожеаси эса ўзининг алданганлигини англай олмайди. Ёзувчи бу 
1
Романнинг тараљљиѐт тамойиллари. Ёшлик. 2002. 5, 6 сон. 37 бет. 
2
Солиќов Талъат.Б.К.афт.36-бет
.


асарида шуро даври сиѐсатининг ўзига хос жиҳати яъни миллатнинг асл 
фарзандларини вақти - вақти билан йўқ қилиб турилишига қаратилган 
операцияларининг янги - янги кўринишларини қаламга олган.
Эътибор берайлик, «Тушда кечган умрлар» романининг асосий 
қаҳрамонларидан бири Комиссар образининг ўй-мушоҳадалари орқали биз 
иккинчи жаҳон урушининг аянчли дамлари билан танишамиз. Шунингдек, 
миллат кишисининг бошига тушган қатоған сиѐсатининг оқибатлари 
натижасида қанчадан - қанча зиѐлиларимиз ва уларнинг яқинларининг 
тақдирлари ҳақида ҳам қалам тебратилган. Қолаверса, пахта иши туфайли 
бадном қилинган ўзбек халқининг зиѐлилари тўғрисида ва ниҳоят Афғон 
уруши туфайли қанчадан-қанча миллатнинг ѐш йигитларини бевақт нобуд 
бўлиши, миллий ўзлигидан айрилган ѐш авлоднинг ҳам руҳан, ҳам 
жисмонан ногирон бўлиб қолишларини Ў.Ҳошимов бир асарда бир аср 
мабойнида миллат пешонасига битилган фожеа деб қаламга олади. 
Асар қаҳрамони Соат Ғаниев яъни Комиссар шўро даврининг 
сиѐсати тайѐрлаган киши. У коммунист деган эътиқод билан яшайди. 
Шавқатсиз ва диѐнатсиз миллат фарзанди бўлгани боис ўз махалладошлари 
ва миллатдошларига қарши курашади. Ҳар нарсадан шубҳаланиувчи, ҳеч 
кимга ишонмайдиган давлат арбоби. Шу боис қон-қонига сингиб кетган 
одатлари уни қариган чоғида ҳам тарк этмайди. Натижада одамлардан 
ажралиб, якка ўзи яшайди. Фарзандлари ҳам ундан юз ўгиради. Иккинчи 
хотини хиѐнат қилади. Бирдан –бир эрмаги навбатда туриб одамлар гап 
сўзларига қулоқ солиш ва тонгда туриб сут олиб келишдир. Шунингдек 
шўро йиллари олган медалларини тақиб баъзи тадбирларга қатнашишидир. 
Ўзи қурган жамиятнинг қулаши мумкинлиги ва бугунги ѐшларнинг янги 
жамият қуриб, янгича ютуқларга эришиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. 
Унинг кўзига барча ношуд бўлиб кўринади. Комиссар ўзгармайдиган 
ўзлигини англай олмайдиган образдир. Асарда тасвирланишича у билан бир 
умр бирга яшаган хотини эса бутунлай бошқа олам кишиси. У ўзбек 
аѐлининг типик образи, бағри кенг она, вафодор ва садоқатли хотин, 


имонли ва меҳрибон аѐл. Табиатида курашувчанлик бўлмаган аѐл адиб 
тасвирлаганидек ўлим билан ҳам курашмай бир зумда жон таслим қилади. 
Мана шу бир-бирига қарама- қарши харктердаги кишилар эса асарда 
келтирилганидек бир умр бирга яшашади. 
Асардаги яна бир қаҳрамон бу Қурбоной холадир. У бир умр ўз 
миллий эътиқодларига содиқ, ўзлигини йўқотмаган аѐл. Ҳаѐт унга қанчалик 
адолатсиз бўлмасин, Комиссар уни қанчалик тақиб этмасин у нолишни 
билмайди. Унинг ишончли ҳамрохи эса ѐлғиз оллоҳдир. Ўзига нисбатан 
қилинган шавқатсизликларга қарши ҳам курашмайди. Ўч олиш унга бегона. 
Отасини қаматган, онасини зўрлаган ва ўлимига сабабчи бўлган шахс 
Комиссарни гарчи ѐмон кўрсада очиқ қарғамайди ѐки нафратини ҳам 
сездирмайди. Унинг бу ҳатти-ҳаракатидан эса Комиссар ажабланади. Ўз 
қаричи билан ўлчаган одам Қурбоной холадан «сен мени қарғасанг керак-а» 
деб сўрайди. Қурбоной холанинг сукутидан эса ўзича фалсафа чиқаради. 
Қўрқади деб ўйлайди. Қурбоной хола эса аксинча ундан қўрқмайди, у 
оллоҳнинг борлигига ишонади, у ҳар нарсага қодир деб ўйлайди. 
Комиссарнинг кирдикорларини унинг ўз виждонига ҳавола қилади. Асарда 
тасвирланишича Комиссар ўзлигини англай олмаган шахсдир. Қурбонай 
хола эса ҳеч бир даврда ўзлигини йўқотмаган эътиқоди мустахкам аѐлдир. 
Асарнинг бошидан охиригача мана шу икки типик образлар, яъни 
миллатнинг аѐл ва эркаги ўртасида зимдан кураш кетади. Ва ниҳоят бу 
курашда маънавий жиҳатдан Қурбоной хола енгиб чиқади. Чунки ўзича 
мағрур ва қайсар Комисса бу муштипар аѐлга тан бериб баъзан ўзини ожиз 
ҳис этади. 
Асардаги яна бир қаҳрамон Рустам билан боғлиқ воқеаларни ҳам 
кузатганимизда Комиссарнинг аралашиб юрганини кўрамиз. Рустам 
турғунлик йилларининг вакили. У Афғон урушида бевосита иштирок этади. 
Бир дунѐ орзулари жўш урган, севилиб, севиб юрган ѐшлик, талабалик 
дамларида харбий хизматга чақирилиб, уруш оловлари ичига тушади. У 
ерда орттирган кўпгина дўстлари кўз олдида жон таслим қилади. Ўзи ҳам


Афғонларга қарши ўқ узиб одам ўлдиради. Айниқса Афғон аѐлининг очиқ 
қолган кўзлари ва ўлик онасининг кўкрагини келиб эмган ѐш боланинг 
мултираган кўзлари, итнинг нолакор улиши Рустамнинг юрак бағрини 
эзади. Туғилган кунида онасидан хат олиб ўзини бахтиѐр хисоблаб 
келаѐтган дўстининг ўлими эса қалбини ларзага солади. Бу аччиқ хотиралар 
эди. Бироқ Рустамнинг ўмиртқасидан яраланиб қайтиши ва севган ѐри 
билан турмуш қуриб, жисмоний жароҳат туфайли унинг васлига 
етолмаганлиги, аламзада ва қўрс бўлиб қолиши натижасида ўзининг ѐш 
умрини хазон этиб, жонига қасд қилиши бу шахс фожеаси эмас, балки 
жамиятнинг фожиаси сифатида талқин этилади. Янги уйга кўчиб ўтган 
Рустам Комиссарга қўшни бўлиб қолади. Натижада бир неча бор тўқнашган 
Комиссар энди Рустамнинг ўлимидан сўнг унинг хотини Шаҳнозадан 
шубҳалана бошлайди. Айрилиқ азоблари билан ўртаниб юрган ѐш 
келинчакни эрининг қотили сифатида гумон қилиб ички ишлар 
ходимларининг ишларига бир неча бор аралашади.
Асарда 80 йиллар охирида «Ўзбек иши» деб ном олган сиѐсий ўйин 
ҳам ишонарли тарзда тасвир этилган. Рустамнинг отаси узоқ йиллар халол 
раис бўлиб ишлаган бўлса-да, порахур деб қамалади. Марказдан келган 
терговчилар ундан ва унинг яқинларидан олтин ва бошқа бойликларни 
талаб қилади. Ҳатто келинининг номусини ўртага қўйишади. Шунда раис 
ўзини гуноҳкор деб тан олишга, ўғли эса бор нарсасини сотиб уларга 
топширишга мажбур бўлади. 
Давр кишиси ўз эътиқодини, ўзлигини унитишга мажбур 
қилинганлиги асарда жуда ишонарли деталларда тасвирланадики, китобхон 
беихтиѐр шўро даврининг сиѐсати ва Соат Ғаниевга ўхшаган 
гумашталаридан нафратланади.
Ў.Хошимов миллат тақдири ва миллат кишисининг дарди тўғрисида бир 
неча асарлар яратган. «Тушда кечган умрлар» романи эса соф риеалистик 
асар бўлса-да унинг номи рамзга ўралган. Асарда тасвирланган воқеалар, 


тақдирлар аксинча тушда содир этилмаганлигини балки бу ҳаѐтий ҳақиқат 
эканлигини изоҳлаш учун китобхонга мантиий тугалланган бадият 
дурдонасини яратади. Шу боис «Тушда кечган умрлар» асари кейинги 
йилларда яратилган романларнинг сараси сифатида бохоланмоқда. 

Download 216,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish