Турли кимёвий бирикмалар асосидаги ярим ўтказгич лазерларнинг нурланиш



Download 66,62 Kb.
bet1/2
Sana04.06.2022
Hajmi66,62 Kb.
#636789
  1   2
Bog'liq
Yorug\'lik diodi. Nurlantiruvchi yuzali (sirtdan nurlantiruvchi) va nurlantiruvchi kesimli (yonidan nurlantiruvchi) yorug\'lik diodlari




Ёруғлик диоди
Юқорида қайд этилганидек, ёруғлик диоди нокогерент оптик нурланишга мисол бўла олади. Бундай манбаларнинг асоси бўлиб, тўғри ўтишли ярим ўтказгич хизмат қилади (GaAs ва бошқалар). Унда ўтказувчанлик зонасидаги электронлар кристалл панжара тугунлари билан тўқнашмайди, яъни энергия миқдорини сақлаб валент электронлар зонасига ўтади ва коваклар билан қайтадан боғланади. Бундай ўтишда спонтан нурланиш вужудга келади.
GaAs ва бошқа бирикмалар асосидаги икки ёки ундан ортиқ элементлардан ташкил топган ярим ўтказгичлар кўпинча тўғри ўтишли ярим ўтказгичлар ҳисобланади ва ёруғлик осон нурлантирилади. Агар 3-4 турдаги элементлардан фойдаланилса (аралашма ярим ўтказгичлар), компонентларнинг ўзаро нисбатига мос ҳолда тақиқланган зона Еq энергияси ўзгаради. Бу билан турли тўлқин узунликларини нурлантирувчи манбаларни яратишга имкон туғилади. Компонентларнинг ўзаро нисбатини ўзгаришидан синдириш коэффициенти ҳам ўзгаради. 7.1-жадвалда кимёвий бирикмалар асосида олинган ярим ўтказгичларнинг бир неча турлари берилган ва уларнинг оптик нурланиш диапазони кўрсатилган [4].
1-жадвал
Турли кимёвий бирикмалар
асосидаги ярим ўтказгич лазерларнинг нурланиш
соҳалари

AI, In, P ва Sb қўшимчаларга эга GaAs кристалларидан ташкил топган уч элементли кимёвий бирикмалар кенг тарқалган. Улар қуйидагича тасвирланиши мумкин:


AlxGa1-xAs, 0£x£1,


бу ерда х – компонент қисм (моляр масса).
Кўрсатилиб ўтилган бирикмалар λ<1 мкм ёруғликни нурлантиради. Агар InP асосида тўрт валентли кимёвий бирикма, масалан lnx Ga1-x Asy P1-y тайёрланса, х ва у қисмлари нисбатидан келиб чиққан ҳолда нурланиш 1,0 дан 1,6 мкм тўлқин узунлиги оралиғида ўзгаради.
p-n ўтишли оддий ёруғлик диодининг ишлаш принципини кўриб чиқамиз (7.1-расм) [4].

1-расм. p-n - ўтишли ёруғлик нурлантирувчи диод


1-электрод.

Мувозанат ҳолатига қараганда, электрон ва коваклар концентрацияси юқори бўлганда нурланиш ҳосил бўлади. Бу ҳолатнинг қўзғалиши юқори ўтказувчанлик йўналишида p-n ўтиш орқали ташувчилар инжекцияси билан таъминланади.


n-соҳадан p-соҳага электронларни инжекциясида нурланишнинг юқори самарадорлигини таъминлаш мақсадида n-соҳани юқори легирлаш билан ва p ва n соҳалари хусусиятлари ўзгаргунча легирланган.
Инжекцияланган электронларни фақатгина маълум қисмигина нурлантириб рекомбинациялайди. Қолганлари нурланишсиз рекомбинацияларда йўқолади. Спонтан нурланиш бевосита ўтиш йўлида ҳамма йўналишлар бўйлаб p-соҳага боради. Бироқ, p-соҳада нурланишни маълум қисмигина ишлатилинади, устки юзада эса тушиш бурчагига боғлиқ ҳолда қисман ёки тўлиқ акс этади. p-n ўтишли турли материаллардан тузилган бундай ярим ўтказгичлар гетеротузилиш ёки гетероўтиш дейилади.

Нурланиш жадаллиги кучсиз холда узатиш бурчаги Ө га боғлиқ ва Ламберт қонуни орқали аниқланади:


J (Ө)=J0 cos Ө ,

бу ерда J-нурлантирувчи юзага нормал йўналишдаги нурланиш жадаллиги.


Яъни бундай нурлантирувчи деярли йўналишга эга эмас. Уни йўналганлик диаграммаси кенглиги

ΔF(Ө)= J (Ө)/J0 ,


нормал орқали юзага ўтувчи, ҳамма юза текислигида қувват ярим сатҳи бўйича, 1200 ни ташкил этади (7.2-расм)




7.2-расм. Ёруғлик диодининг йўналганлик диаграммаси.


Бундай манба учун тўлиқ нурланиш қуввати Ро J(Ө) дан интеграл орқали аниқланади:


Ро= J0

Бунда оптик толага киритиш мумкин бўлган максимал қувват Рс, сонли апертурадан аниқланади ва қуйидаги формуладан хисобланади:


Рс= J0 (NA)2 = Po (NA)2. (7.1)

(7.1) формуладан кўриниб турибдики, ёруғлик диоди (ЁД)дан оптик толага киритиладиган қувват, унинг сонли апертураси квадратига пропорционал. NA қиймати 0,15...0,24 оралиқда танланади. Агар NA=0,2 га тенг бўлса, унда толага киритиш самарадорлиги 4% дан ошмайди, бу қувватни 14 дБга йўқотилишига мос келади.


Шу тариқа ЁДдан фойдаланиш нурланишни толага самарали киритиш муаммосини юзага келтиради. Бу муаммо нурланишни толага киритишни юқори коэффициентини таъминловчи махсус ёруғлик диодларини қайта ишлаш, шунингдек микролинзаларни қўллаш ёрдамида ҳал қилинади.
ЁДни асосий икки тури мавжуд: нурлантирувчи юзали (сиртдан нурлантирувчи) ЁД ва нурлантирувчи кесимли (ёнидан нурлантирувчи) ЁДлари. Нурлантирувчи юзали (сиртдан нурлантирувчи) ЁД тузилиши 7.3-расмда кўрсатилган[4].

3-расм. Нурлантирувчи юзали (сиртдан нурлантирувчи) ЁД тузилиши: 1-оптик тола; 2-ёпиштирувчи таркиб; 3-электрод.


Оптик тола билан физик мослашув ва ёруғликни кучли ютилишини олдини олиш учун GaAs ли сохага чуқурча ўйилади. Нурлантирувчи сохани ўлчамлари металл контакт ўлчамлари билан аниқланади ва оптик тола диаметрига мос равишда танланади. Нурни оптик толага киритишдаги йўқотишлар мослаштирувчи қурилма қўлланилмаган холда толани NA сонли апертурасига боғлиқ бўлади ва 14...20 дБ ни ташкил этади. Мослаштирувчи қурилмаларни қўллаш бу йўқотишларни камайтиришга имкон беради.


Нурлантирувчи кесимли (ёнидан нурлантирувчи) ЁД тузилиши 7.4-расмда кўрсатилган. Нурлантирувчи кесимли (ёнидан нурлантирувчи) ЁД ларда иккиталик гетеротузилиш ишлатилади.
7.5 а ва b расмларда мос равишда бир томонлама чегарали гетеротузилиш БГТ ва икки томонлама чегарали гетеротузилиш ИГТ кўрсатилган. БГТли ЁД ларда тўғри силжитиш таъсирида электронлар р-n ўтиш орқали инжекцияланади, сўнг р(GaAs)-p(AlxGa1-xAs) ўтишни потенциал барьери билан тутиб қолинади.

4.4-расм. Нурлантирувчи кесимли (ёнидан нурлантирувчи) ЁД нинг тузилиши.


Нурланиш рекомбинацияси кўпинча d қалинликли актив сохада рўй беради. Хосил бўлган нурланиш тузилиш қатламларини турли синдириш кўрсаткичларидан ташкил топган тўлқин ўтказгичда тарқалади.
ИГТ анча юқори хусусиятларга эга. Бундай тузилишда актив нурланиш рекомбинацияси (7.5-расм) ўнг ва чапдаги потенциал барьерлар эвазига р-соҳада (GaAs) кузатилади. Хосил бўлган ясси симметрик тўлқин ўтказгич нурланишни амалда d соҳа доирасида юзага келишига ёрдам беради[4].

5-расм. Бир (а) ва икки томонлама (b) чегарали


гетеротузилишлар.

Нурлантирувчи кесимли (ёнидан нурлантирувчи) БГТ ва ИГТларни ишлатиш нурланишни юзада тарқалишини камайтиради. Нормал p-n ўтишда тахминан 300 гача камайтиради. Ўтишга параллел юзада тўлқин ўтказиш самараси бўлмаган ҳолда нурланиш манбалари Ламберт қонунларига бўйсунади ва йўналганлик диаграммаси Ө=1200 кенглигича қолади. Нурлантирувчи юзали (сиртдан нурлантирувчи) ЁД ларга нисбатан нурлантирувчи кесимли (ёнидан нурлантирувчи) ЁД ларни нурланиш қуввати 2-5 марта кичик бўлади. Бироқ, нурлантирувчи кесимли (ёнидан нурлантирувчи) ЁД да тарқалиш бурчагининг кичиклиги, яъни йўналганлик диаграммасининг торлиги эвазига нурни оптик толага киритишда йўқотишлар кам бўлади ва NAга боғлиқ равишда 10...16 дБни ташкил этади.



Download 66,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish