Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш 1970 йили 1940 йилдагига қараганда 8,5 баравар кўпайди. Республика машинасозлик заводларининг аксарияти пахтачилик билан боғланган эди (Тошкент трактор заводи, «Ташсельмаш», «Чирчиқсельмаш», «Қизил двигатель»). 50-йилларда Бухоро вилоятининг Газли шаҳрида улкан газ-нефть конининг топилиши Ўзбекистонда газ саноатининг тез суръатлар билан ривожланишига асос бўлди. 1963 йилда Бухоро-Урал, 1967 йилда энг узун Ўрта Осиё-Марказ газ қувури ишга туширилди. Бу иккала қувурлар орқали Россияга 1969 йилда 28 млрд. кубометр табиий газ олиб кетилди. 80- йиллар охиригача ҳам Ўзбекистоннинг саноқли шаҳарларини ҳисобга олмаганда қолган ҳудудлари газлаштирилмай қолган эди. 1970-80 йилларда ҳам Ўзбекистоннинг тараққиёти марказга боғланиб қолди. Собиқ СССР давлатининг қолоқ ва маъмурий буйруқбозликка асосланган сиёсати таназзулга учради. - E’TIBORINGIZ UCHUN RAHMAT
Do'stlaringiz bilan baham: |