Туркистон мухторияти ва унинг тақдири


Туркистон мухторияти ва унинг тақдири



Download 252,02 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana21.02.2022
Hajmi252,02 Kb.
#46556
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Туркистон мухторияти, унинг тақдири mustaqil ish

Туркистон мухторияти ва унинг тақдири
Марказий Кенгаши ташкил этилди.
Афсуски, бирлашиш жараёнлари ҳар доим хам бир текис ривожланмади. Аср бошидан
буён давом этаётган «жадид-қадим» низолари демократик ҳаракат сафларида
парчаланиш юз беришига олиб келди. Маьлумки, 1917 йил 14 мартда Тошкентда «Шўрои
Исломия» ташкил топган эди. Аксарияти жадидлардан иборат бу ташкилот аьзолари
Туркистон мустақиллиги учун кураш олиб бордилар. 1917 йил июн ойида Мунаввар қори
бошчилигидаги «Шурои Исломия» ташкилотидан «Шўрои Уламо» ажралиб чиқди. Шерали
Лапин унинг Тошкент шуъбасига асос солди. Орадан кўп вақт ўтмай, Қўқон шаҳрида хам
«Шўрои Уламо» жамияти тузилди. Лекин икки жамият ўртасида ғоявий ихтилофлар
мавжуд бўлиб, улар бир-бири билан келиша олмасдилар. Чунки «Шўрои Уламо» жамияти
дастурида ислом динининг анъанавий асослари бўйича иш кўришини маълум килса-да,
аслида Лапин бошчилигидаги Тошкент уламочилари аввал рус монархияси, сўнгра
большевизм ғоялари билан ўз ҳаракатларини мувофиқлаштиришга беҳуда уриндилар.
«Шўрои Уламо» жамияти ўз мақсадлари тарғиботи учун «Ал-Изоҳ» журналини чиқара
бошлади (муҳаррири - Абдумалик ҳожи Набиев) ҳар икки жамият ўртасида ғоявий кураш,
хусусан, матбуот саҳифаларида авж олиб кетди. 1917 йил 10 сентябрда Тошкентда
Бутунтуркистон мусулмонларининг II қурултойи очилди. «Шўрои Исломия» ташаббуси
билан чақирилган ушбу қурултой ҳокимиятни ишчи, солдат ва деҳқон депутатлари
советларига беришга қарши чиқди. Ушбу қурултойда қабул қилинган резолюцияларда
миллий демократия ўзи тутадиган йўлнинг муҳим асосларини биринчи марта қатъий
қилиб айтди: ҳукумат демократик сиёсат юргизадиган бўлса, ана шундагина
мусулмонлар бу ҳукуматда иштирок этадилар. Иккинчи қурултойда фақат Миллий
марказ - Туркистон мусулмонлари Марказий Кенгаши минтақадаги туб ерли аҳоли
манфаатларини ҳимоя қилиши мумкин деган фикр қатьий қилиб қўйилди. 1917 йил 20
сентябрда Тошкентда бўлиб ўтган Туркистон ва Қозоғистон мусулмонларининг
кўрултойи «уламочилар» билан «Шўрои исломчилар» ўртасидаги узоқ баҳсларга
қарамай, ниҳоят, келишиш ва муроса йўлини топди. Қурултойда «Шўрои Исломия»,
«Шўрои Уламо», «Турон» ва бошқа сиёсий ташкилотларни бирлаштириш йўли билан
бутун Туркистон минтақаси учун умумий бўлган «Иттифоқи муслимин» деган сиёсий
партия тузишга қарор қилинди.
Қурултой ишидаги асосий масала Туркистон ўлкасининг бўлажак сиёсий тузумини
белгилаш эди. Ўша пайтда Тошкентда нашр қилинган «Улуғ Туркистон» газетасида
ёзилишича, «Қурултой Мулла Муҳаммадхўжа эшон ва Мулла Сиддиқхўжа эшонларнинг
бошқарув шакли ҳақидаги нутқларини тинглаб, дуо-ю ижобат ила Туркистон
Мухториятини тайин этишга жазм қилди». Қурултой мухториятга «Туркистон Федератив
Республикаси» деган номни қўйиб, парламент республикаси асосида тузилажак бўлғуси
давлат тузумининг бош тамойил ва меъёрларини белгилаб берди.
Шу тарзда Туркистонда мухторият ҳукумати юзага келмасдан анча олдин жамиятнинг
кенг қатламлари вакиллари, илғор зиёлилар бу ҳаракатда фаол қатнашиб, унинг
пойдеворини яратишга замин ҳозирладилар. 
1917 йил 25 октябрда (янги сана билан 7 ноябрда) қурол кучига таянган В.И. Ленин
бошчилигидаги большевиклар (коммунистлар) Петроградда Муваққат ҳукуматни ағдариб
ташлаб, ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллашди. Россиянинг марказида юз берган
воқеаларнинг акс-садоси орадан кўп ўтмай Туркистонга хам етиб келди. 28 октябрда
Тошкентнинг янги шаҳарида европалик ишчилар ва солдатлар большевикларнинг
қутқуси билан қуролли тўқнашувларни бошлаб юборилди. Улар генерал Коровиченко
2 / 7



Download 252,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish