Туркистон мухторияти ва унинг тақдири


Туркистон мухторияти ва унинг тақдири



Download 252,02 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana21.02.2022
Hajmi252,02 Kb.
#46556
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Туркистон мухторияти, унинг тақдири mustaqil ish

Туркистон мухторияти ва унинг тақдири
шовинизми ақидаларига амал қилинганлиги янги ҳокимиятнинг сиёсий фаолиятини
олдиндан белгилаб берди.
Ҳокимият большевиклар қўлига ўтиши билан ўлкада Муваққат ҳукуматнинг барча
бўғинлари тугатилиб, ўрнига аввало жазо органлари ва совет бошқарув тизими
ўрнатилди. Бу тасодифий ҳол бўлмасдан, большевиклар ҳукмронлиги нафақат
ағдарилган синфлар, балки большевиклар билан келишмайдиган маҳаллий аҳолининг
катта қисми устидан зўравонлик ўрнатилгандагина сақланиб қолиши мумкин эди.
Туркистон ХКС 1917 йил 28 ноябрда ўлкада қизил гвардия бўлинмалари тузиш ҳақида
қарор қабул қилди. Бу бўлинмалар совет режими ва большевикларга қарши кўтарилган
дастлабки стихияли чиқишларни бостиришда фаол иштирок қилди. Шу вақтнинг ўзида
Бутунроссия Фавқулодда комиссия (чека) органлари ва инқилобий трибуналлар ташкил
этилди. Пролетариат диктатурасининг бу жазо органлари озодлик ва 
демократияни бўғишда, ўзгача фикрлайдиган кишиларни йўқ қилишда муҳим қурол
бўлди ва Ватанимизнинг янги тарихида ўзининг машъум асоратларини қолдирди.
Туркистон ХКС 1917 йил охирларида ўз қарори билан «Шурои Исломия» ва бошқа
маҳаллий демократик ташкилотларни тарқатиб юборди. Бу ташкилотларнинг раҳбарлари
кейинчалик Туркистон Мухторияти ҳукуматига қўшилдилар, айримлари истиқлолчилик
ҳаракатига ғоявий раҳнамолик қилдилар. Шуниси характерлики, «Шўрои Уламо»
ташкилотининг Тошкент шуъбаси фақат 1918 йил 13 майда ёпиб қўйилди. Шундай қилиб,
даставвал Россия марказида қарор топган совет режими Туркистон ўлкасида ҳам
ўрнатилди. Зўравонлик ва халқларни эзишга қаратилган совет режими ўзининг илк
кунларидан бошлаб Туркистондаги туб халқларга нисбатан мустамлакачилик сиёсатини
юритди. Чор Россиясининг мустамлакачилик тизими совет Россияси даврида янада
такомиллаштирилди. Туркистон Мухторияти ҳукумати ва унинг фаолияти сиёсий
партиялар тузилиши, улар томонидан дастурий ҳужжатлар қабул қилиниши Туркистонда
миллий ҳаракатнинг кенг қулоч ёйганидан далолат берар эди. Бироқ юқарида кўрсатиб
ўтилганидек, Петрограддаги октябр тўнтариши оқибатида 1917 йил октябр-ноябр
ойларида Туркистон ўлкасида, хусусан, Тошкент ва Қўқонда юз берган воқеалар миллий
озодлик ҳаракатини бутунлай бошқа йўналишдан кетишга мажбур қилди.
1917 йил 26-28 ноябрда Қўқон шаҳрида Туркистон ўлкамусулмонларининг фавқулодда IV
қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой ишининг бутун тафсилотлари ўша давр газеталарига
тарих учун муҳрлаб қўйилган.
Мустафо Чўқай қурултойни очар экан, Россия ва Туркистоннинг сиёсий ва иқтисодий
аҳволи хусусида маълумот беради. Унинг айтишича, Марказда юз бераётган воқеалар,
чекка ўлкаларни ва шу билан бирга Буюк миллий инқилобни қутқарув йўлларини
мустақил муҳокама этувини тақозо қилар. Октябр хунрезлигини бошдан кечирган Россия
ва Туркистон ўз тақдирлари ҳақида мулоҳаза юритмоқлари лозим.
Маълумки, мусулмонларнинг ушбу нуфузли қурултойи ва унда қабул қилинган қарорлар
узоқ йиллар давомида миллатчилар гуруҳининг йиғинидан эълон қилинган буржуа
мухторияти деб нотўғри талқин қилиб келинди. Ҳужжатлар эса ушбу холнинг бутунлай
акси бўлганлигини исботлайди. Масалан, Туркистон жадидларининг отаси саналган
Беҳбудий ўз маърузасида қурултойнинг Туркистон халқлари тарихида улкан ижобий,
тарихий ҳодиса ва бурилиш даври эканлигини таъкидлаб, «Қурултойимиз қабул
қилаётган қарорлар шунинг учун хам аҳамиятлики, унда Туркистон аҳолисининг
европалик вакиллари хам иштирок этмоқдалар», дейди. Беҳбудий ва Обиджон Махмудов
қурултой ҳайъатида мусулмонлар билан бир қаторда бошқа миллий гуруҳларнинг ҳам
4 / 7



Download 252,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish