Туркистон мухторияти ва унинг тақдири


Туркистон мухторияти ва унинг тақдири



Download 252,02 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi252,02 Kb.
#46556
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Туркистон мухторияти, унинг тақдири mustaqil ish

Туркистон мухторияти ва унинг тақдири
қисмларидан устун келдилар. 1 ноябрда Коровиченко ва Мувақкат ҳукуматнинг
Туркистон Комитети қамоққа олинди. Тошкентда зуравонлик йўли билан совет режими
ўрнатилди.
Ҳужжатларнинг гувоҳлик беришича, 1917 йилнинг кузига келиб, ўлка шаҳарлари,
вилоятлари ва уездларида аҳолининг ҳокимиятни советларга ўтишини талаб қилувчи
фаол чиқишлари кузатилмаган. Аксинча, жойлардан келиб турган хабарлар ва
телеграммаларда Муваққат ҳукуматни кўллаб-қувватлаш ҳақида гапирилар экан,
большевиклар ва бошқа экстремистларнинг ҳокимиятни советларга бериш ҳақидаги
талаблари фош этилар, мамлакат тақдирини қиладиган Таъсис Мажлисини чақириш
маьқулланарди. Демак, 1917 йил ноябр ойининг бошида большевиклар фақатгина қурол
кучига таянган холда Тошкент шаҳрида ҳокимиятни кўлга киритишди. Бу холни
архивларда сақланиб қолган ўша даврга оид кўплаб расмий ҳужжатлар хам исботлайди.
Туркистон республикаси раҳбарларидан бири кейинчалик қуйидаги фикрни эътироф
этишга мажбур бўлган эди: Туркистон бир неча ўн йиллар мобайнида чоризм
мустамлакаси бўлиб келди ва бу ғоя барча ижтимоий кайфият ва муносабатларда
ўзининг учмас муҳрини қолдирди. Самодержавие томонидан олиб борилган
мустамлакачилик кайфияти ва сиёсати амалдорлар ва хизматчи унсурлардан ташқари
ҳатто рус темирйулчиларига хам ўз таъсирини ўтказган эди. Шунинг учун тўнтаришнинг
бошидаёқ, совет ҳокимиятини бу ерда фақат рус кишилари амалга оширди. Туб аҳолидан
эса мустамлакачи маҳаллий ҳокимиятга алоқадор кишиларгина унда қатнашиши мумкин
бўлиб, туб аҳолининг қолган қисми учун бу ғоя бегона ва тушунарсиз эди».
1917 йил 15-22 ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ўлка ишчи, солдат ва деҳқон
депутатлари Советларининг III съездида 15 кишидан иборат ҳукумат—Туркистон ўлкаси
Халқ Комиссарлари Совети тузилди, унда 8 ўрин сул эсерларга, 7 ўрин большевиклар
билан максималистларга берилди. Бироқ ҳукумат фақат европаликлардан иборат бўлди.
Туркистон ХКС раиси лавозимини касби чизмачи бўлган большевик Ф. Колесов
эгаллади, ҳарбий комиссар қилиб извошчи Перфильев, бошқа комиссарлик
лавозимларига хам шунга ўхшаганлар тайинландилар. Ҳукумат таркибига туб аҳоли
вакилларидан битта хам вакил киритилмади. Бу тасодифий ҳол эмас эди. Туркистонда
сўл инқилобий сиёсий гуруҳлар, уларнинг намояндаларидан тузилган ҳукумат, биринчи
галда большевиклар моҳиятан чоризм мустамлакачилик сиёсатига амал қилдилар. Шу
билан бирга октябр тунтаришидан кейин Россияда бўлгани сингари, Туркистонда хам
инқилобий ақидаларга, энг аввало синфийлик тамойилларига амал қилинди. Асосий
инқилобий куч — пролетариат ва камбағал деҳқонлар, аҳолининг бошқа қатламлари эса
реакцион ва эксплуататор гуруҳлар деб эълон қилинди. Мулкдорлар —
эксплуататорлар, эзувчилар; миллий зиёлилар, ўқимишли, обрў-эътиборли халқ
вакиллари — миллий буржуазия корчалонлари ва малайлари; ислом дини
раҳнамолари — реакцион қатлам деб, уларга қарши аёвсиз кураш бошлаб юборилди.
Туркистон ўлкасидаги дастлабки совет ҳукуматининг зиддиятли таркиби минтақада
европалик аҳоли ҳукмронлигини мустаҳкамлашга қаратилган эди. «Туркистондаги
мустамлакачилик ҳатто совет ҳокимияти тараққиётининг бутун бир йўналишини белгилаб
берди», деб кейинчалик тан олган эди Г. Сафаров.
Маҳаллий миллатларнинг сиёсий жараёнга аралаштирилмаганлиги ўлка халқларининг
совет ҳокимиятига бўлган ишончсизлигини янада кучайтирди. Ҳатто Туркистондаги
европалик аҳолининг демократик қатламлари ҳам большевиклар ва сул эсерларнинг
бундай маккорона сиёсатига қарши чиқдилар. Ҳукумат тузишда улуғ давлатчилик
3 / 7



Download 252,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish